Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet20/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ҚУШЛАР ВА МУШУК
Ерга доира шакли чизиб қўйилади (диаметри 5- 6 м). Доиранинг марказида тарбиячи танлаган бола - мушук туради. Қолган болалар доирадан ташқа- рида туришади, улар қушчалар вазифасини ба- жарадилар. Мушук ухлаб қолади. Қушчалар доира ичига кириб дон чўқилашади. Мушук уйғониб қола- ди, қушчаларни қувади ва уларни тута бошлайди. Қушчалар доирадан учиб чиқишга шошиладилар. Мушукка қўли теккан бола тутилган ҳисобланади ва доиранинг ўртасига бориб туради. Мушук 2-3 та қушчани тутгандан кейин тарбиячи янги мушук
тайинлайди. Тутилган қушчалар барча ўйновчилар- га қўшилиб кетади. Ўйин 4-5 марта такрорланади.
Мушук қушчаларни эҳтиёт бўлиб тутади (улар- ни чангаллаб олмай, фақат қўлини сал теккизиб қўяди). Агар мушук анча вақтгача ҳеч кимни тута олмаса, тарбиячи унга ёрдам бериш учун яна бит- та мушук тайинлайди.
ЎРМОНДАГИ АЙИҚ
Майдончанинг бир томонига айиқ ини чизиб қўйилади. Иккинчи томонида болалар яшайдиган уй акс эттирилади (31-расм). Тарбиячи инида ўти- радиган айиқни танлайди. Тарбиячи: «Болалар бо- ринглар, ўйнаб келинглар!» дейиши билан болалар уйларидан чиқиб, ўрмонга ўйнагани кетадилар, қўзиқорин терадилар, капалак тутадилар ва ҳока- зо (энгашадилар, ростланадилар ва шу сингари бошқа тақлидий ҳаракатларни бажарадилар). Улар бараварига шундай дейдилар:
Айиқ инч олдида, Қўзицорин терамиз. Айицвой ўкирганда, Бизлар қочиб кетамиз.



31-расм
«Ўкирганда» сўзидан сўнг айиқ уйларига қочиб кетаётган болаларни тута бошлайди. Айиқнинг қўли теккан бола тутилган ҳисобланади ва айиқ уни ўз инига олиб бориб қўяди.


Ўз чегарасидан ўтгандан кейин болаларни уш- лаш мумкин эмас. Айиқ бир неча ўйинчини тутиб олгандан кейин ўйин яна бошқатдан бошланади. Энди айиқ вазифасига бошқа бола тайинланади. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Ўйиннинг бошқача тури - иккита айиқ билан ўйналадиган тури ҳам болалар учун қизиқарли ўйин ҳисобланади.
ТУЛКИ ТОВУҚХОНАДА
Товуқлар товуқхонадаги кўноқдан жой оладилар (яъни, улар майдончанинг бирор томонига қўйил- ган стулларда ўтиришади). Майдончанинг қарама- қарши томонида ин бўлади. Майдончанинг қолган барча қисми ҳовли вазифасини ўтайди. Тулки ўз инида ўтиради, товуқлар эса ҳовли бўйлаб юради- лар, югурадилар, қанот қоқадилар, чўқийдилар. Тарбиячининг «Тулки!» деган ишораси бўйича то- вуқлар қочиб кетадилар, ўз инларига беркиниб ола- дилар ва қўноққа учиб чиқадилар, тулки эса қўноққа чиқиб улгурмаган товуқларни тутиб олиш- га ва ўз инига олиб қочишга ҳаракат қилади (се- кин-аста теккизади). Тутган товуқни инига олиб кетади. Ўйин қайтадан тикланади. Тулки белгилан- ган микдордаги товуқларни тутиб бўлгач, ўйин та- мом бўлади. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Стуллар, кублар ва бошқа шу каби буюмлар қўноқ ўрнида хизмат қилиши мумкин.
КУЛРАНГ қуён ювиняпти
Барча ўйнаётганлар давра қуриб турадилар. Қуён қилиб тайинланган бола давра ўртасида ту- ради. Болалар бундай дейдилар:
Қуёнжон юзини ювар,
Балки меҳмонга борар,
Аввал бурнини,
Кейин огзини - Чайди у роса.
Қулоҳларини ҳам ювиб,
Артинди тоза.
Қуён ана шу сўзларга монанд қаракатлар қила- ди. Кейин у болалардан бирортасининг олдига икки оёқлаб сакраб-сакраб келади. Қуён кимнинг олди- га келиб тўхтаган бўлса, ўша бола доиранинг ўрта- сига келиб туради. Ўйин 5-6 марта такрорланади.
Доирада бир вақтнинг ўзида бир неча қуён - 4- 5 бола туриши ҳам мумкин. Улар ўйин топшириқ- ларини баравар бажарадилар. Бу болалар фаолли- гини оширади.
ПОДАЧИ БИЛАН ПОДА
Болалар подани ифода этишади (сигирлар, бу- зоқлар). Подачи тайинланади. Унга подачи кияди- ган телпак, қўлига таёқ ва қўбизға берилади. Пода молхонада тўпланади. Подачи узоқроқда туради. Тарбиячи бундай дейди:
Чўпон эрталаб туриб Най чалар: «Ту-ту-ру-ру!»
Сигир-бузоҳ жўр бўлиб,
Маърашар: «Му-му-му!»
«Ту-ру-ру-ру» сўзларини эшитиши билан подачи қўлига найни олиб чала бошлайди. «Му-му-му» сўзларидан кейин бузоқлар маърашади. Кейин бо- лалар чўккалаб туришади ва подачи томон эмак- лаб боришади. У сигир-бузоқларни далага (майдон- чанинг нариги томонига) ҳайдайди. У ерда пода бир оз боқилгач, подачи уларни яна молхонага қай- таради. Кейин янги подачи сайланади. Ўйин 2-3 марта такрорланади.
Ўйин учун кенг жой зарур. Болалар бир жойда ғуж бўлиб турмасликлари керак.
ҚУШЛАР УЧИБ ЎТАДИ
Бир гала қушлар - болалар майдонча чеккасига бир неча зинапоя бўлган гимнастика деворчаси қаршисида тўпланиб (тарқалиброқ) туришади. Тар- биячининг: «Қани учайлик!» деган ишораси билан қушлар қанот қоқадилар ва майдонча бўйлаб учиб кетадилар. «Бўрон», деган ишора берилиб, қушлар дарахтларга томон учадилар (деворчаларга чиқа- дилар) (32-расм). Тарбиячи: «Бўрон тинди!» дейи- ши билан қушлар дарахтлардан секин тушиб, яна уча бошлайдилар. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Гимнастика нарвончасидан тушаётганда сакраш мумкин эмас. Агар нарвонча зинапоялари камроқ

бўлса, ўйинга барча болаларни баравар жалб қил- маслик керак. Нарвонча ўрнига стул ва бошқа бу- юмлардан фойдаланиш мумкин.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling