Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Download 0.81 Mb.
bet21/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Мақсад ва вазифалари:
Ўзини ва ўзгаларни англашни ривожлантириш, гуруҳда яхши муҳит ҳосил қилиш, мулоқот пайтида пайдо бўладиган тўсиқларни енгиб чиқиш кўникмаларни ривожлантириш.
Жиҳозлаш:
Копток, мусиқа ёзилган диск, компьютер, мультимедиа, ўйинчоқ (айиқ ёки кучикча) ватман, қоғоз, фламастер.


Машғулотни бориши.


1.Кириш. Саломлашиш. Бошловчи ўзини таништиради ва қисқача маълумот беради.
2. Танишиш. Бошловчи ўз исмини, 2 та ижобий томонини айтиб, коптокни кейинчи иштирокчига ўтказади.
3. Гуруҳ қоидалари ишлаб чиқилади ва ватман қоғозга ёзилади.
4. Ўйин. (Разминка) “Қанча айтсам шунча” бошловчи 3 та деса 3 та иштирокчи жойидан туради. Бошқалар билан гаплашмасдан, маслаҳатлашмасдан иштирокчилар айтган сон бўйича жойидан тўғри туриши керак.
5. “Мен яхши инсонман” Иштирокчилар бошловчининг кетидан “мен”, “жуда”, “яхши”, “инсонман” аввал шивирлаб, сўнг баландроқ овозда, кейин эса жуда баланд овозда қайтаради.
6. “Яхши сўз – жон озиғи”, “Дилда пишир, тилда гапир”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” иборалари қандай маънони англатади? Фикрлар тингланади.
7. Яхши сўз эшитсак ўзимизни қандай ҳис қиламиз? Фикрлар тингланади.
8. нима учун айрим пайтлари инсон яхши ҳазилни ҳам хазм қилмайди?
Фикрлар тингланади.
9. “Онам айтган яхши сўзлар” болалар кичкина пайтида оналари айтган сўзларини эслайди (навбат билан) ва коптокни кейинги иштирокчига ўтказади.
10. “Сен менга ёқасан” Иштирокчилар ёнидаги дўстларига яхши сўзлар айтади. (Фурқат сен менга ёқасан, сабаби очиқ кўнгил, меҳнатсевар ва тўғри сўзлисан).
11. Айиққа яхши сўзлар айтиб мақта. Коптокни бир – бирига узатиб иштирокчилар айиқчани мақтайди. Кейин эса иштирокчилар кетма – кет айиқчага айланади, яъни ўйинчоқни олиб ўртача чиқвди. Иштирокчилар унга юмшоқ сўзлар айтиб мақтайди.
12. Машғулот тўғрисида фикрлар тингланади.
Мулоқот қобилиятини ривожлантирувчи психокоррекцион машғулотлар.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling