Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Download 0.81 Mb.
bet24/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

7-машқ. “Ким –бу?”
Тренер. Энди биз бир –биримизнинг идрок этиш типимизни аниқлаймиз. Бунинг учун жуфт –жуфт бўлиб оламиз ва бир –биримизни аниқлаймиз, кейин жуфтларимизни алмаштирамиз ва яна машқ қиламиз.
8. Уйга вазифа.
Оила аъзоларининг идрок этиш типларини аниқлаш.
9. Хайрлашиш.
Муаммоли вазиятлар.
1. Мактабдаги 8-синф уқувчиси бўлган ўғил болани отаси калтаклабди. Шунинг учун бола уйдан қочиб кетибди ва бу бола мактабга ҳам, уйга ҳам келмаяпти. Бу вазиятда сиз нима қилган бўлардингиз?
2. 8-синф раҳбари, мактаб психологи ва тил адабиёти ўқитувчи ўқувчилари
билан уларни қизиқтирган саволлари асосида савол –жавоб кечаси ўтказаётган эдилар. Шунда ўқувчилардан бири “нега одамлар ўпишишади?” деган саволни берди. Агар сиз синф раҳбари ёки мактаб психологи бўлсангиз нима деб жавоб берган бўлар эдингиз?
3. 8-синф ўқувчисини ўқитувчи хақорат қилгани учун ўқувчи уни “сўкибди”. Сиз синф раҳбари сифатида қандай йўл тутган бўлар эдингиз?
4. Ўқувчингиз сизга синф раҳбари сифатида маслахат сўраб мурожат этди: унинг махалласидаги бир бола келиб унга ўзларини сафига қўшилишини, агар жиҳод қилиб кофирларга қарши курашса “жаннати” бўлишини айтибди. Сиз синф раҳбари сифатида нима қилган бўлар эдингиз?
5. 5-синф ўқувчиси ҳар жума дарсдан қочиб жума номозига боради. Сиз синиф раҳбари сифатида нима қилган бўлардингиз?

Шиор” машғулоти



Мақсад: Машғулот орқали ҳар бир гуруҳ аъзоларида тренинг машғулотларидан кейин шиорлари остида қатнашиш ҳолати шаклланади. Шунингдек, улар ҳар бир машғулотнинг охирида шу шиорларини ривожлан-лантириб борадилар, яъни ҳар бирига аниқ ва равшан ҳаётий йўлланма бериб борадилар.
Йўриқнома: Қадимда шундай одат бўлган эди, қаерни дарвозасига ботирларнинг авлодлари тимсоли ёки шиори, яъни қаерни эгасининг раҳбарлик ғоялари ёки мақсадлари тасвирланади.
Биз тимсол чизмаймиз, лекин шиор устида ўйлаб кўрамиз. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ҳаётий муаммони бутун дунё ва ўзига муносабатини билдирувчи, ўз шиорини қолипга солиши керак.
Шиорни қолипга солишга 5-7 дақиқа вақт берилади. Сўнгра қатнашувчи-лар навбати билан ўз шиорларини ўқий бошлайдилар ва лозим бўлса тушунтириб берадилар. (Машғулот 30 дақиқа давом этади).

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling