Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Download 0.81 Mb.
bet25/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Еттинчи машғулот: “Интервью”

Мақсад: Машғулот гуруҳ қатнашувчиларининг тортинчоқлик, уятчанлик, ёки аксинча, бетгачопарлик, шартакилик ва жоҳиллик ҳамда мулоқотга киришувчанлик каби шахс хусусиятлари ва шахслараро муносабатларни ижобий шакллантиришга тўғри ёрдам бериш.
Ўз олдида очиқ ва чин кўнгилда қолаверса ким гуруҳ қатнашчилари олдида эса жуда қийин вазифа турибди. Лекин сиз анчагина бир-бирингизни биласиз, шунинг учун ҳар бир саволга сидқидилдан, самимий жавоб беришга тайёрсиз. ҳар бирингиз гуруҳнинг бошқа аъзолари учун 1 тадан савол тайёрласангиз ва ҳар бирингиз интервью беришга тайёрсиз.
Интервьюнинг асосий вазифаси саволга очиқ ва тўлиқ жавоб бериш билан бирга сиз ўзингизни янада яхшироқ тушуниб олишга ҳаракат қиласиз, чунки бу саволлар характерингизнинг асосий кўринишлари, кўникмаларингиз ва қизиқишларингиз ҳамда мураккаб хаётий муаммоларингиз ҳақидадир. Бир сўз билан айтганда сиз жуда қизиқарли инсонсиз.
Шунинг учун сизга атрофдагиларнинг саволлари кўп. Ким биринчи бўлиб интервью беришга тайёр? 1-бўлиб жавоб беришга тайёр қатнашувчи, гуруҳнинг ҳар бир қатнашчисига аниқ ва яхши кўринадиган жойга ўтириши керак. Қолганлар навбати билан саволга жавоб беришни бошлайдилар.
Шарҳ: Бошловчи ҳар бир қатнашувчининг интервьюси 5 дақиқадан ошмаслиги, ҳар бир жавоб аниқ, равшан бўлиши ва шу суҳбатда ҳамма қатнашишини кузатиб бориши керак. Шу билан бирга интервью берувчи ўзига тегишли бўлмаган деб ҳисобланган саволга жавоб бермаслиги мумкин.
Вариант: агар интервью вақти чегараланган бўлса, у гуруҳ аъзоларидан хоҳлаганини танлагани учун кишининг ўзи саволга жавоб бериши айтилади. Бу гуруҳ аъзолари навбати билан саволларини берадилар. (Ўйин 60 дақиқа давом этади).
Ҳозир сиз, ич-ичингиздан нимани ҳис қилаяпсиз?” машқи

Мақсад: Ушбу машқ давомида гуруҳ аъзоларининг бир-бирига бўлган диққат, эътибори кучаяди, аҳиллиги янада ортади”.
Вазифа: Гуруҳ аъзолари давра бўлиб ўтирадилар.
Бошловчи (ўқитувчи) нинг кўрсатмаси; “Ҳозир гуруҳ аъзоларидан ҳар бири галма-гал ички ҳолатни бирон-бир ҳаракатлар орқали ифодалаб беради. Гуруҳнинг бошқа аъзолари эса, шу одамнинг ички ҳолатини иложи борича ҳис этишга ҳаракат қилишади. (Машқ 30 дақиқа давом этади).


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling