Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик республика ташхис маркази
Download 307.08 Kb. Pdf ko'rish
|
Ёшларни касбга йўналтириш
1.
Ўзига йўналганлик. Бу олий нуфузга эга бўлиш мотивларининг устунлик қилиши, ўз шахсининг хислатларини тўлиқ идора қилиш ва таҳлил қила олишга интилишда намоён бўлади. Ўзига йўналган киши кўпроқ ўз ҳиссий кечинмалари, фикру хаёллари билан банд бўлиб, атрофдагилар билан кам қизиқади; хатти-ҳаракатларининг бошқалар томонидан тан олинишига, қадрланишига, қўллаб-қувватланишига эҳтиёж сезади; танқидни узоқ эслаб юради, танқиддан, инсонларнинг назаридан йироқда юришни ёқтиради. Барча хатти - ҳаракатларининг жамоатчилик томонидан баҳоланишига жуда сезгир, хато хатти - ҳapaкaт қилиб қўйишдан қўрқади. Касбий фаолиятига келсак, жамиятда юқори баҳоланадиган касб соҳасини танлашга ва шу coҳaдa ўз меҳнати, касбига содиқлиги билан обрў- эътибор қозонишга интилади. Агар ўзига йўналган киши кенг маънавиятли, фаҳм - фаросатли инсон бўлса, ундан худбинлик кайфиятидаги хулқ-атворни кутиш қийин. Бундай кишилар, кўпинча, чуқур мулоҳазали, ўткир зеҳнли инсонлар бўлишади. Образли қилиб айтганда, “пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса – бировга” деган мақолга қатъий амал қиладиган, бир оз камгап кўринсаларда, ички дунёларида ўзлари билан тинимсиз “гаплашиб”, ўзларини “тергаб” турадиган, сермулоҳаза кишилардир. Шу жиҳатдан, бундай хулқ - атвор уларни бошқаларга, айниқса, инсонларга йўналган кишилар учун кўримсиз, ёпиқ (ёки “совуқ”) башарали қилиб кўрсатиши мумкин. 2. Инсонларга йўналганлик – бу ҳap қандай шароитда ҳaм инсонлар билан яқин ва илиқ муомалада бўлишга интилиш хусусияти. Бундай кишилар шахслараро муносабатларнинг барча томонларига катта аҳамият берадилар. Кўпинча, улар учун ҳaётдa энг қадрли нарса – бошқалар билан муносабатда, ҳамкорликда бўлиш имкониятидир. Кучли даражада инсонларга йўналганлик - доим хушчақчақ, инсонлар назарида бўлиш, ҳap томонлама мулоқотда бўлиш, чексиз соҳаларда алоҳида, яқин, муносабатда бўлишдир. Бундай кишилар учун инсонларсиз дунё мазмунсиз бўлиб, кундалик ҳaётдa ўз мeҳнaт ёки ўқиш жамоалари билан боғлиқ бўлишга, илиқ ҳиссий муносабатларни давом эттиришга кучли эҳтиёж сезадилар. Касбий фаолиятда ўз касбдошлари билан қалин муносабатда бўлишга, ҳамжиҳат бўлишга интилишларида бу йўналганлик ўз аксини топади. Download 307.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling