Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик республика ташхис маркази


Download 307.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana01.04.2023
Hajmi307.08 Kb.
#1315002
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Ёшларни касбга йўналтириш

3. 
Фаолиятга йўналганлик - мeҳнaт фаолияти билан боғлиқ бўлган 
масалаларни ҳал этишга қизиқиш, топширилган вазифани имкон қадар пухта 
қилиб бажаришга интилиш хусусияти, бундай киши меҳнатни ташкил этишнинг 
одатдаги усулидан тезда зерикиб қолади ва шу сабабли, доимий равишда иш 
жараёнини ўзгартириб, мўкаммаллаштириб бориш орзуси билан юради. 
Вазифани тўлиқ ва мукаммал бажаришга мойиллик, жавобгарлик ҳисси, шу 
билан бирга ишдан, мeҳнaт фаолиятидан завқ олиш, меҳнатни қадрлаш, унга 
вужуди билан киришиб кетиш, меҳнатгa эътиқод ва шу сабабли ўз соҳасини 
чуқур ва мукаммал ўрганишга мойиллик бў йўналишдаги кишиларга хос 
хислатлардандир. Бундай кишилар иш юзасидан асосли ва чуқур ҳамкорлик 
қилишга интиладилар. Инсонлар учун фойдали бўлган умумий мақсадга эришиш 


йўлида ўз фикрларини илгари суришга қодир бўлиб, қатъий ва маълум бир касб 
доирасида мустақил ва ижодий фикрлари билан ажралиб турадилар. 
Ушбу тест 27 саволдан иборт бўлиб уларнинг ҳар бирига уч вариантда 
жавоб беришингиз мумкин (А, В, С тарзда). 
Саволни диққат билан ўқинг. Жавоблар орасидан Сизнинг ички 
дунёингизга энг яқин бўлган жавобни танланг (фараз қиламиз-«В»). Энди жавоб 
варақасининг тегишли сатрида «В» арфини танлаб, унинг чап ёнига («тўғри 
келади» деган сўзлар остига) белги («+») қўйинг. 
Ўша саволни яъна бир марта ўқинг. Энди олаган икки жавоб варианти 
(«А» ва «С») орасидан Сизнинг назарингизда энг кам тўғри келадиганини ёки 
Сиз учун қиммати энг паст бўлишини танланг. (фараз қиламиз «А») Сўнгра 
жавоб варақасининг яна ўша сатридан «А» арфини танлаб, унинг ўнг ёнига 
(«тўғри келмайди» сўзлари остига) белги («+») қўйинг. Учинчи жавоб 
вариантига эса (бизнинг мисолда-«С») ҳеч қаерда белгиланмайди. 
Демак, ҳар бир сатрга иккитадан «+» белгилгисини қўйишимиз керак 
бўлади: биринчиси-А, В ёки С вариантларидан бирининг «тўғри келади» 
устунидаги катакчасига, иккинчиси- шу вариантларнинг «тўғри келмайди» 
катакчасига. Бирорта саволни жавобсиз қолдирманг. Саволлар устида узоқ 
ўйланиб ўтирманг. Баъзан бир вақтнинг ўзида иккита ёки учта вариант 
жавоблари тенгдек туюлиши мумкин: диққат қилинг ва эсда сақланг, энг тўғри 
жавоб хаёлга биринчи келган жавобдир. 

Download 307.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling