Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик республика ташхис маркази


 Мен жуда яхши ўқиган бўлардим, агар ўқитувчи


Download 307.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana01.04.2023
Hajmi307.08 Kb.
#1315002
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Ёшларни касбга йўналтириш

16. Мен жуда яхши ўқиган бўлардим, агар ўқитувчи: 
а) мени тушунса ва ўзлигимни назарага олиб, тўғри муносабат қила олса; 
в) предметларга нисбатан қизиқиш уйғота олса; 
с) дарс мавзуларини баҳс-мунозарали қилиб ёрита олса. 
17. Мен учун энг ёмони: 
а) ғуруримнинг поймол қилиниши; 
в) зарур ишимнинг ўнгидан келмаслиги; 
с) дўстларимдан ажралиб қолишим. 
18. Менимча, ҳаётда энг қадрли нарса: 
а) мавуффақият; 
в) ўзаро келишувда, ҳамкорликда ишлаш имконияти; 
с) кундалик ҳаётда ижодкорлик, ҳур фикрлилик. 
19. Мен ёқтирмайдиган кишилар: 
а) ўзини бошқалардан паст кўрувчилар; 
в) баджаҳл, тез-тез жанжал чиқарувчи кишилар; 
с) ҳар қандай янгиликка қарши чиқадиган инсонлар. 
20. Мен учун қувонч бағишлайди: 
а) ҳамма учун муҳим бўлган иш билан шуғулланиш; 
в) ёр-дўстларимнинг кўп бўлиши; 
с) инсонларни ҳайратда қолдириш, ҳаммага ёқиш. 
21. Менимча, раҳбар киши қуйидаги хусусиятга эга бўлиши шарт: 
а) қўл остидагиларга жуда яқин бўлиши, уларни тинглай билиши; 
в) обрў-эътиборли, виқор-салобатли бўлиши; 
с) ўзига ва бошқаларга талабчан бўлиши. 
22. Бўш вақтимда ҳавас билан шундай китобларни ўқиган 
бўлардимки, улар: 
а) дўст орттириш, инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш сирлари 
ҳақида ёзилган бўлсин; 
в) машҳур ва кўпқиррали инсонларнинг ҳаёти тўғрисида ёзилган бўлсин; 
с) фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари тўғрисида ёзилган 
бўлсин. 
23. Музика соҳасида қобилиятим бўлганда эди: 
а) дирижёр бўлган бўлардим; 
в) бастакор бўлардим; 
с) қўшиқчи бўлардим. 
24. Истардимки: 
а) қизиқарли бир конкурс ўйлаб топиб, унинг режасини тузсам; 
в) бирор бир конкурсда ғолиб чиқсам; 
с) ўзим конкурс ташкил этиб уни олиб борсам. 
25. Биринчи навбатда билишим зарур: 


а) нима иш бажаришим кераклигини; 
в) мақсадга эришиш йўлларини; 
с) мақсадга эришиш учун атрофдаги инсонлардан қандай фойдаланиш 
кераклигини. 

Download 307.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling