Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик республика ташхис маркази


Download 307.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana01.04.2023
Hajmi307.08 Kb.
#1315002
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ёшларни касбга йўналтириш



 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 
 
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-
ПЕДАГОГИК РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ 
 
 
 
 
 
 
ЁШЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ 
 
(методик қўлланма) 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ-2019 


Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик 
Республика ташхис маркази директори Л.Р.Гайнутдинованинг умумий тахрири 
остида нашр этилди. 
Тузувчилар: 
С.Н.Жўраева – Тошкент давлат аграр университети доценти психология 
фанлари номзоди 
М.У.Талипова – Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-
педагогик республика ташхис маркази методисти
Тақризчилар:
 
О.У.Авлаев – Тошкент давлат аграр университети доценти психология 
фанлари номзоди 
Р.Абдуллаева – Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти 
Психология фанлари номзоди
 
 
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик 
Республика ташхис маркази илмий методик кенгашининг 2019 йил
14 мартдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган
 


Кириш 
 
Республикамиз аҳолисининг аксарияти аграр хўжалик соҳаси билан 
шуғулланаётганлиги туфайли унинг тармоқларига оид мутахассисларни 
тайёрлаш учун касбнинг психологик хусусиятлари, меҳнат кўникмалари ва 
малакалари билан бўлғуси ихтисос эгаларини қуроллантириш муҳим ижтимоий 
вазифалардан биридир. Бўлғуси мутахассисларни касбий тайёрлаш, касб-ҳунар 
олдига қўйиладиган талабларга мутаносиб инсонлар қилиб шакллантириш 
давлат аҳамиятига молик муаммо бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг иссиқ 
иқлим шароитининг биологик-тиббий жиҳатлари бирмунча ўрганилганлигига 
қарамай, уларнинг механизмлари, акселерация ҳодисаси, қишлоқ аҳолисининг 
жисмоний ривожланиши, меҳнаткашларнинг иссиқ шароитга мослашишлари, 
меҳнатни ташкил қилишнинг оқилона йўллари, меҳнат унумдорлигини 
оширишнинг самарали усуллари, экологиянинг ўзгаришига ўхшаш муаммолар 
қарийб ўрганилмаган. Қуйидаги мавзулар юқоридаги муаммоларнинг 
аксариятига жавоб беришга хизмат қилади.
Ўқув-касбий фаолиятнинг моҳиятини кучайтириш, таълим жараёнига 
инновацион технологияларини жорий этиш ҳамда таълим олувчининг шахс 
сифатида ўзи-ўзини бошқара олиш кўникмалари. Иш жойини қидириш, ишга 
жойлашиш, малакавий талаблар ва лавозим мажбуриятларини қабул қилиниши, 
янги ижтимоий касбий вазифани англаб олиш. Ёш мутахассис томонидан янги 
ижтимоий, касбий талаблар ва масъулиятларини қабул қилиниши. Касбга кириб 
бориш орқали касбий тажрибага эга бўлиш, ҳаётда янги тартиб, ижтимоий-
иқтисодий вазиятларга мослашиш.
Касб танлаш қисқа вақтда ҳал этиладиган иш бўлмасдан, балки қатор 
босқичлардан иборат жараёндир. Бу босқичларнинг давоимийлиги ташқи 
омилларга ва касб танлаш субъектининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ 
ҳолда кечади. 
Касб танлашга йўллаш- бу касб таълими психологиясининг асосий 
муаммоси – шахснинг касбга яроқлилигини аниқлаш, уни тайёрлаш, меҳнат 
фаолиятига йўллаш масалаларидир. Касб танлашга йўналтириш давлатнинг 
тадбир – чоралари тизимидан иборат бўлиб, инсон томонидан танланади, ўз ҳаёт 
йўлининг илмий асосланганлигини таъминлашга хизмат қилади, у турмушда ўз 
ўрнини аниқлайди ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 
1. 
мактабда касбий маълумотлар бериш; 
2. 
касб – ҳунар маорифи билан шуғулланиш; 
3. 
радио, телевидение, кино, матбуотда барча касблар тўғрисида ташвиқот 
қилиш; 
4. 
касб юзасидан ўқувчиларга маслаҳатлар бериш; 
5. 
касбга саралаш (қобилиятига биноан); 
6. 
касбга мослашиш бўйича ўқувчиларга маслаҳатлар бериш. 
Юқоридагиларни инобатга олиб қуйида ёшларнинг ўз устида ишлашлари 
ва танлашлари ҳамда мулоҳаза юритишлари учун келажак касбларини онгли ва 
тўғри танлашларига имкон берувчи методикаларни сизга эътиборингизга ҳавола 
этаяпмиз.



Download 307.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling