Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Илова

Семинар режаси: 
- "Ҳа", "Йўқ" тести. 
-Тест натижалари. 
Синф раҳбарлар тарбияси оғир болалар билан қанчалик яхши ишлаётганини 
билиш учун бир қатор саволларга жавоб беришади. 
Йўриқнома. Берилган саволларга "Ҳа" ёки "Йўқ" деб жавоб беринг. 
1. «Тарбияси оғир» бўлган болаларни кузатиб бораман, кузатиш 
натижаларини шахсий дафтарига ёзаман. 
2. Ҳар куни «Тарбияси оғир» ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишини назорат 
қиламан. 
3. Дарс қолдирилганлиги ҳақида маъмуриятга шу куни хабар бераман. 
4.Фан ўқитувчилари билан биргаликда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини 
доимий назоратда тутаман. 
5. Журнал қўйилаётган баҳоларни назоратга қатъий оман. 
6. Тренерлар, тўгарак раҳбарлари билан яқин муносабатдаман, дарсдан бўш 
вақтимда «Тарбияси оғир» ўқувчининг бўш вақтларини назорат қиламан. 
7. Мен ҳар куни «Тарбияси оғир» ўқувчига вақт ажратаман. 


8. Ҳар чоракда синф йиғилишларида тарбияси қийин бўлганларни тинглайман. 
9. Мен танбеҳ беришдан фойдаланмайман. Нотўғри хатти-ҳаракатларга урғу 
бермайман, мен ижобий мисоллар келтириб тарбия бераман. 
10. «Тарбияси оғир» ўқувчини синфнинг меҳнат, спорт ва ижодий фаолиятига 
жалб қилишда жамоат топшириқларидан фойдаланаман. 
11. Мен болаларга ўз-ўзини тарбиялаш усулларини ўргатаман. 
12. Мен инспектор-психолог билан яқин муносабатдаман. 
13. Можароли вазиятларда мен ҳеч қандай вазиятда ғалаба қозонишга ҳаракат 
қилмайман, бир поғона пастга тушаман. 
14. Мен фақат ўйлаб кейин ҳаракат қиламан ва ҳеч қачон тўғридан-тўғри 
ҳужум билан ҳаракат қилмайман. Мен ўша соатда ҳеч қандай муносабат 
билдирмасдан ҳамма нарсани тинглайман ва шундан кейингина
ғазабланмасдан, эшитганларимни ўзгартирадиган фикрни билдираман. 
15. Мен болаларнинг ўз муаммоларини мен билан баҳам кўришлари учун 
ишончини мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан. 
16. Мен боладан воз кечмайман. 
17. Болани қийин аҳволга солиб, бурчакка ҳайдамайман. 
18. Суҳбатни доим самимий оҳангда бошлайман. 
19. Мулоқотни фикрлар бир-бирига мос келадиган масалалардан бошлайман. 
20. Мулоқот жараёнида ташаббусни ўз қўлимда ушлаб тураман, мулоқотни 
тенг асосда олиб боришга ҳаракат қиламан. 
21. Мен нарсаларга ўсмирнинг кўзи билан қарай оламан. 
22. Ўсмир билан мулоқот қилиб, мен ўзимда педагогик импровизацияга 
тайёрликни ривожлантиришга ҳаракат қиламан. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling