Туҳ-тиби-руҳ!
Мақсад: Туҳ-тиби-дуҳ! - бу салбий кайфиятни йўқотиш ва бош, тана ва
юракда кучни тиклашнинг яна бир кўрсатмаси. Бу маросимда кулгили вазият
мавжуд. Гарчи болалар "туҳ-тиби-дуҳ" сўзини жаҳл билан талаффуз
қилишлари керак, бир мунча вақт ўтгач улар ўз кулгиларини тия олмайдилар.
Кўрсатма: Энди мен сизга алоҳида сўз айтаман. Бу ёмон кайфиятга,
хафагарчилик ва умидсизликка қарши, қисқаси, кайфиятни бузадиган барча
нарсаларга қарши сеҳрли афсундир. Ушбу сўз ҳақиқатан ҳам ишлаши учун сиз
қуйидагиларни қилишингиз керак. Ҳеч ким билан гаплашмасдан синфда
юришни бошланг. Гапирмоқчи бўлганингиздан сўнг, болалардан бирининг
олдида тўхтанг ва сеҳрли сўзни жаҳл билан уч марта айтинг. Бу сеҳрли сўз
“туҳ-тиби-руҳ”дир. Бу вақтда бошқа ўқувчи жим туриши ва сеҳрли сўзни
талаффуз қилишингизни тинглаши керак, у ҳеч нарсага жавоб бермаслиги
керак. Аммо агар хоҳласа, жаҳл билан уч марта: "Туҳ-тиби-дух!" сизга худди
шундай жавоб бериши мумкин. Шундан сўнг, синфда юришни давом
эттиринг. Вақти-вақти билан бировнинг олдида тўхтаб, яна жаҳл билан бу
сеҳрли сўзни айтинг. Таъсир қилиши учун уни бошқа томонга эмас, балки
сизнинг олдингизда турган маълум бир одамга айтиш муҳимдир.
Шунингдек, бундай болалар билан ишлашда мушак ва нафас олиш
гимнастикасидан фойдаланиш керак. Қум терапияси ва арт-терапия
ўқувчининг ҳаяжонли ҳолатини тинчлантиришга ёрдам беради, қўл
моторикаси кўникмасини, тасаввурни, ижодга муҳаббатни ривожлантиришга
ёрдам беради.
V боб. Ўқитувчилар учун “психоактив моддаларни истеъмол қилишнинг
олдини олиш усуллари” ўқув семинарлари дастури
5.1. Мавзу бўйича ўқитувчилар учун семинар-тренинг:
“Болалар ва ўсмирларда психоактив моддаларга қарамликнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |