Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Илова

Вазият 3: Бола нарсаларни бузади, зарар етказади, ҳақорат қилиши 
мумкин. Катталар болани ёмон ва ёвуз деб билишади, ғазаб ва 
норозиликларини билдирадилар. 
Топшириқ: 
Сизнингча, боланинг катталарнинг бу реакциясига муносабати қандай? 
Боланинг ўзининг ёмон хулқ-атвори билан онгсиз равишда интиладиган 
мақсадини танланг: 
а) Ўзига эътибор қаратиш. 
б) Бошқалар устидан ҳокимиятга эга эканлигини кўрсатиш 
в) Қасос олиш. 
д) Ўзини қобилиятсиз ва ўзини назорат қила олмаслигини кўрсатиш. 
Жавоб: Ўзини ҳақоратланган сезади, бунинг учун қасос олишга интилади. 
Мақсад: қайтармоқ, қасос олмоқ. 
Тавсиялар: 
Ғазаб ва норозилигингизни кўрсатманг, боланинг қасос сабабини аниқланг ва 
у билан ишончли муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилинг. 
Вазият 4: Бола мустақил кўникмаларни ўрганишга қодир эмас, ёрдамга 
муҳтож. Катталар ҳам болада буни бартараф этишга ҳаракат қилмайдилар. 


Топшириқ: Сизнингча, боланинг катталарнинг бу реакциясига муносабати 
қандай? 
Боланинг ўзининг ёмон хулқ-атвори билан онгсиз равишда интиладиган 
мақсадини танланг: 
а) Ўзига эътибор қаратиш. 
б) Бошқалар устидан ҳокимиятга эга эканлигини кўрсатиш 
в) Қасос олиш. 
д) Ўзини қобилиятсиз ва ўзини назорат қила олмаслигини кўрсатиш 
Бу ҳолатда нима қилган бўлардингиз? 
Жавоб: бола ёрдам беришнинг имкони йўқ.
Тавсиялар: 
Боланинг қобилиятлари ва имкониятларига ишониш, унга ишонишларини 
билдириш. Бола учун мавжуд бўлган вазифалар даражасини топинг, у билан 
биргаликдаги тадбирларни ташкил қилинг. Бундай ҳолда, болани танқид 
қилмаслик керак. Уни мақташ учун бирон бир сабаб изланг, ҳар қандай, ҳатто 
энг аҳамиятсиз муваффақиятни раҳбатлантиринг. Уни доим ҳимоя қилишга 
ҳаракат қилинг, уни катта муваффақиятсизликлардан қутқаринг. 
 Хулоса қилиш. 
Вазифани бажариб, сиз асосий ҳаракатлар салбий ҳис-туйғуларингизни (ғазаб, 
норозилик, умидсизлик) конструктив ҳаракатларга ўтказишга йўналтирилиши 
кераклигига амин бўлдингиз. Ахир, катталар қанчалик кўп норози бўлса, бола 
ўз ҳаракатлари шунчалик амалга оширишга ҳаракат қилади. Шунинг учун, 
биринчи навбатда, вазиятга ўз муносабатингизни ўзгартириш ва ёрдам 
позициясига ўтиш керак. Эсингизда бўлсин, муносабатларни яхшилаш учун 
биринчи уринишларда бола ўзининг ёмон хулқ-атворини кучайтириши 
мумкин. У сизнинг ниятларингизнинг самимийлигига дарҳол ишонмайди ва 
уларни текширади. Кейинги вазифа - айтилганларнинг барчасининг мантиқий 
хулосаси. Маълумки, болалар ҳаётдан ўрганадилар. Сиз таклиф қилинган 
ибораларни давом эттириш орқали бу саволга жавоб берасиз. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling