Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Ўқувчилар қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлишлари керак


Download 2.36 Mb.
bet11/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Ўқувчилар қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлишлари керак:
отиш ва кузатиш учун жой танлаш;
хандак (окоп) қазиш, уни жиҳозлаш ва ниқоблаш;
белгиланган майдонда кузатув олиб боришни, жой атрофидаги жисмларга нисбатан нишонларнинг жойлашувини аниқлаш ҳамда кузатув натижалари тўғрисида ахборот бериш;
қўл гранаталарни қўллаш;
танкка қарши миналарни ўрнатиш, улар ўрнатилган жойларни аниқлаш
ва гуруҳ таркибида мина майдонларидан йўл очиб ўтиш;
аскарнинг жангдаги ҳаракатлари, усуллари ва амалларини тўғри бажариш;
кузатувчи аскар ва илғор бўлинма (дозор) сифатида ҳаракатланиш;
шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш;
-гуруҳ таркибида ҳаракатланиш;
харитасиз мўлжал олиш, азимут бўйича ҳаракатланиш.


УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Тактик тайёргарлик “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг асосий бўлими ҳисобланади. У ўрганувчиларни жанговар ва дала шароитига мос равишда амалий кўникмаларни олишига хизмат қилиши керак.


Тактик тайёргарлик бошқа фанлар билан узвий алоқадор бўлиши керак. Тактик тайёргарликда ўрганувчи машғулотлар орқали жангда амалий ҳаракатларни олиб бориш бўйичва малака ва билимини ошириб боради.
Машғулотларни самарали ўтилиши учун вазиятни тез ўзгарадиган, қийинчиликлар туғдирадиган, махсус воситалар билан жиҳозланган жой ёки ҳудуд бўлиши керак.
Душман бевосита ОҚҚларни қўллаганда, ўрганувчиларни ўз вақтида ҳимояланиш тадбирларини ташкиллаштиришни ўргатиш лозим.
Бевосита ўрганувчиларни кузатувчи бўлиб, душман авиацияси, артиллерияси, танк ва зирхли техникалари, ҳамда ОҚҚ қўллаганда унинг белгиларини аниқлаш ва мустақил қарор қабул қилишни ўргатиш керак бўлади.
Ҳар бир ўқув саволи ва элементни кўриб чиқилганда қисқача муҳокама
ва ўрганувчиларни камчилик ва ютуқлари етказиб борилади.
Амалий машғулотлар вақтида ҳар бир ўқув саволи қатъий кетма – кетликда, жанг шароитига мослаштирилган шароитда, тактик вазият яратилган холда олиб борилади. Агар ўқув саволини ўрганувчилар бажара олмаса, яна шу ўқув саволи қайтарилади. Ҳар бир ўқув саволини шахсан машғулот раҳбари аввал тушунтиради ва амалий кўрсатиб берган ҳолда олиб боради.
Назорат машғулотларини машғулот раҳбари ўғил ва қиз болаларни имкон қадар биргаликда олдиндан тайёрланган жойда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ўқув жойи ўз ичига қуйидагиларни олади: 1-ўқув нуқтасида ўғил болалар тактик тайгарликдан (ҳарбий топография фанидан) амалий меъёрларни
ва қизлар эса 2- ўқув нуқтасида ёзма назорат ишини топширади.

Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling