Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet2/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

ТАШКИЛИЙ – УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этилади ва олиб борилади.
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек жамоат ташкилотларининг ушбу соҳадаги асосий вазифаларини ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартибини “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари билан белгиланади.
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” (ЧҚБТ) чақирувгача ҳамда чақирув ёшида бўлган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилишга тайёрлашнинг таркибий қисми бўлиб, умумий ўрта таълим муассасалари учун мажбурий ўқув фани ҳисобланади.
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” (ЧҚБТ) фани жами – 102 соат, ундан 10 синф ўқувчиларига 51 соат, 11 синф ўқувчиларига эса 51 соат ажратилади. Ҳар бир ўқув соати 45 дақиқадан иборат. ЧҚБТ фани умумий ўрта таълим муассасаларида таълимнинг охирги икки йилида ўқитилади.
Ўқув машғулотлари қуйидагича тақсимланади:
10 ва 11 -синф ўқувчилари ҳафтасига 1,5 соат;
(масалан: 1,3 ҳафта – 1 соат, 2,4 ҳафтада – 2 соат).
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанидан ўқув машғулотлари бир кунга режалаштирилади (агар машғулот ҳафтада 1,5 соат ўтилса).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 18-декабрдаги 348-сонли “Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарори тасдиқланган. Мазкур қарорнинг иловасига биноан, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу низомнинг 17- бандида белгиланишича таълим муассасаларида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўғил болалар билан, “Фуқаро муҳофазаси” бўлимига доир машғулотлар ўғил ва қизлар болалар билан биргаликда, “Тиббий билим асослари” бўйича машғулотлар эса фақат қизлар болалар билан ўтказилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 2018 йил 5 октябрдаги 249-сонли буйруғининг 1-банди асосида 10-11-синфларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўлинмасдан ўқитилганда, дарс машғулотлари интеграциялашган ўқув дастурлари асосида олиб борилиши айтилган. Шунга кўра, мазкур ўқув дастурни тузишда ушбу қарорларга таянган ҳолда ишлаб чиқиш жараёнида 10-синфларда “Фуқаро муҳофазаси” бўлимига доир машғулотлар ўғил ва қизлар болалар билан биргаликда, 11-синфда “Тиббий билим асослари” бўйича машғулотлар эса фақат қизлар болалар билан ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ушбу ўқув дастур тўртта бўлимдан иборат:
“Ҳарбий хизматнинг ҳуқуқий асослари”;
“Ҳарбий санъат тарихи”;
“Умумҳарбий тайёргарлик”;
“Амалий жисмоний тайёргарлик”.
2. Умумтаълим мактабларида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари” курсини интеграция қилган ҳолда ўқитилади. Келгуси ўқув йилига машғулотларни режалаштирилаётганда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Халқ таълими вазирларининг янги ўқув йилига қўйган талаблари, бевосита қилиниши керак бўлган тадбир ва тузатишлар, шунингдек, фан ва техниканинг охирги ютуқлари, қўшин ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг илғор тажрибаси, жанговар қурол ва техникаларнинг янги намуналарини амалиётга қабул қилиниши каби омиллар ҳисобга олинади.
Ушбу ўқув дастурда бўлимлар кесимида умумий соатларажратилган бўлиб, бўлимлар ҳажми келтирилган мавзуларни тақсимланиши ўқитувчи томонидан ижодий ёндашган ҳолда амалга оширилади. Жумладан, тақвим-мазуий режани тузишда ўқув дастурда бўлимлар таркибида берилган (мавзуларга берилган) соат ҳажми, мазмун моҳиятидан чиқмаган ҳолда тақсимланиши зарур. Тақвим мавзуий режа тузишда ўқитувчи боб ичида берилган мавзуларни синфлар кесимида мавсумга қараб, тақсимот қилиш вақтида ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини инобатга олган ҳолда, намунада берилган соатларни кўпайтирса, (*) белгисини қўйиши ҳамда дастур соатларини тақсимотига киритилган ўзгаришлар юзасидан мактаб педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама этиб, қарор қисми билан хужжатлаштирилиши лозим.
Шунингдек ўқувчиларнинг Давлат таълим стандарти ўзлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида мавзуларга ажратилган соат ҳажми 15% гача ўзгартириш ва методик кенгаш йиғилишида келишилган ҳолда мактаб педагогика кенгашида муҳокама қилиниб тасдиқланиши мақсадга мувофиқ. Мазкур ўқув дастур тавсия этилаётган адабиётлар рўйхатидан фан ўқитувчилари ижодий ёндашган ҳолда мавзуларни кенгайтириб ўқитишда фойдаланишлари мумкин.
Ўқув дастурнинг ҳар бир бўлими якунида ўқувчиларнинг ўқув фаолияти натижаларига қўйиладиган талаблар берилган. Бу ўз ўрнида ўқув йили бошланишида педагогларнинг ҳаракат стратегиясини белгилаб берадиi.
Ҳар бир таълим муассасасида 10 ва 11 синф ўқувчилари учун Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўтиш бўйича тематик-тақвимий ва ҳафталик режа тузилади.
Тематик-тақвим ва ҳафталик режалар ўқув йили бошида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси томонидан ушбу Дастур талаблари асосида, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда тузилади ва умумий ўрта мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling