Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet4/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Назарий машғулотлар асосан маъруза ёки суҳбат шаклида таълимнинг педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Бу машғулотларда ўқув материалларининг асосий тушунчалари, таърифлари ҳамда мавзунинг асосий қоидаларини мазмуни баён этилади. Адабиётлар, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Қуролли Кучлар Низомлари талаблари изохланади.
Амалий машғулотлар фан дастури талабларига мувофиқ жиҳозланган ўқув-моддий базаларда ўтказилади. Унга кўра ўқувчининг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида спорт ва ҳарбий ўқув анжомларидан фойдаланган ҳолда турли меъёр ва ҳаракатларни бажаради.
Ҳар бир машғулотда ўтилган мавзу ва машғулотлар бўйича ўқувчиларни билим савияси ва кўникмаларини белгиланган вақт давомида (5-10 дақиқа) текшириш ва баҳолаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Жорий назорат имкон қадар кўпроқ ўқувчиларни қамрақ олиши керак, лекин аудиториядаги ўқувчиларнинг 30 % дан кам бўлмаслиги керак.
Назорат машғулотлари дастурнинг ҳар бир бўлимлар ўқитилиши якунланиши билан ўтказилади.
Ҳар бир назорат машғулотига 1 ўқув соати ажратилади.
Таълим муассасаларида “Ҳарбий хизмат асослари” бўлими бўйича назорат машғулотлари ўтказилади. Назорат машғулотларида ўқувчилар дастурда кўрсатилган меъёрларни (машқ, усул, амалий ҳаракат, вазифалар) бажаришади. Ўқувчиларнинг якка тартибдаги баҳоси дастурдаги бўлимлар бўйича назорат машғулотларида унинг ҳар бир меъёр бажарилганлиги учун олган баҳолари йиғиндисидан келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:
Назорат машғулотларини ўрганувчилар Дастур бўлимлари асосида бажарадилар:
“Ҳарбий хизматнинг ҳуқуқий асослари”, “Ҳарбий санъат тарихи” ва “Умумҳарбий тайёргарлик” бўлимининг Умумҳарбий низомлари фанидан –
3-4 саволдан иборат назорат (ёзма) иш;
“Амалий жисмоний тайёргарлик” ва “Умумҳарбий тайёргарлик” бўлимининг тактик, отиш, саф ва ҳарбий-тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш фанларидан эса – амалий меъёрларни (машқлар, ҳаракат ва усуллар) бажаради.
Саволлар ва амалий бажаридиган меъёрларнинг рўйхати ажратилган тематика ва 1,3 иловалардан келиб чиқиб, машғулот раҳбарининг ўзи белгилайди.

4. Ўтилган мавзулар бўйича ўқувчиларни билим, кўникмаларини янада ошириш дарсдан ташқари вақтларда қуйидаги тадбирлар жараёнида мустаҳкамлананди:


спортнинг ҳарбий - амалий турларидан секциялар ва ҳарбий иш асослари ўрганиш бўйича тўгаракларни ташкиллаштириш;
мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ҳарбий ўйин ва ҳарбий-спорт ((танлов) “Темурбеклар”, “Ёш қутқарувчи”) мусобақаларини ташкиллаштириш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмларига (муассаса), музейларга ташриф буюриш ва армия сафида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан тадбирлар ташкиллаштириш;
“Аскар (курсант) – мактаб меҳмони”, “Авлодлар учрашуви” номли маънавий – маърифий тадбирлар ва “Мардлик ва жасорат”, “Тинчлик”, “Мустақилллик” каби дарсларни ташкил этиш.
Ўқувчиларнинг якка тартибдаги якуний баҳоси дастурдаги бўлимлар бўйича назорат машғулотларида унинг ҳар бир меъёр бажарилганлиги учун олган баҳолари йиғиндисидан келиб чиқиб, 10 синф ўқувчилари – ҳар чоракда,
11 синф ўқувчилари эса ярим йил якунида қуйидагича баҳоланади:
аъло”агарда барча текширилган меъёрларнинг (машқ усул, амалий ҳаракат, вазифалар) 50 % дан ортиғи “аъло” баҳога, қолганлари эса “яхши” баҳога бажарилган бўлса;
яхши” - агарда барча текширилган меъёрларнинг 50 % дан ортиғи “аъло” ва “яхши” баҳоларга бажарилса, қолганлари эса қониқарлидан пастга баҳоланмаган бўлса;
қониқарли” - агарда барча текширилган меъёрларнинг бажарилишига қўйилган “қониқарсиз” баҳо биттадан кўп бўлмаса;
қониқарсиз” - меъёрлар бўйича иккита ва ундан кўп қониқарсиз баҳо бўлса;

Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling