Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet8/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

2. ҲАРБИЙ САНЪАТ ТАРИХИ


Ўқув ва тарбиявий мақсадлар:
буюк саркарда аждодларимизнинг уруш олиб бориш тактикаси ва стратегияси тарихи, ҳарбий санъатнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш;
тарихий тажрибалар мисолида ўқувчиларни тактик фикрлаш қобиятини ривожлантириш;
ёшларимизда Ватанига, ўз ҳалқига ва Президентига садоқат, юксак ватанпарварлик фазилатларини шаклантириш, фаол хаётий позицияси ва эътиқодини, Ватан тақдири учун масъулиятини кучайтириш, ахборот-психологик хуружларга нисбатан мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, Ватан озодлиги йўлида жасорат кўрсатган буюк аждодларимиз ҳамда Ўзбекистон мустақиллигини химоя қилиш учун ўз жонидан ҳам кечган миллий қахрамонларимиз билан фахрланиш туйғусини шакллантириш ва буюк тарихимиз миллий урф одатлар, анъана ва қадриятларнинг хаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ёшларга чуқур тушинтириш, ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш.
Билиши керак:
ўрта асрларда Шарқда ҳарбий санъатни ривожланишини;
Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Захриддин Муҳаммад Бобур каби давлат арбоблари ва саркардаларни мисолида урушни олиб бориш тактика ва стратегиясини тарихини ўрганиш;
замонавий босқичда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар анъаналари.
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Ҳарбий санъат тарихи “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг асосий қисмларидан бири бўлиб, назарий машғулотлар асосида ўтказилади. Машғулот давомида ҳарбий - ватанпарварлик туйғуларини ўзида акс этган ўқув адабиётлари, презентацияли материаллар билан тўлик таъминланган бўлиши керак.
Машғулотни самарали ўтиши учун мавзуга доир, ҳарбий санъат тарихига доир материаларни ўзида акс этган хужжатли ва бадиий видеороликлардан кенг фойдаланиш, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва З.М. Бобур каби буюк саркардалар мисолида ҳарбий санъат тарихини ўрганиш, шунингдек, “Темур тузуклари”, “Бобурнома” каби ўқув қўлланмалардан кенг фойдаланиш лозим.
Олинган билимларни мустаҳкашлаш учун, дарсдан ташқари вақтларда ҳарбий тарихий музейларга ташриф буюриш, ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ушбу соҳа вакиллари билан учрашувларни ташкиллаштириш керак.

Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling