Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet3/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Ҳафталик режа Дастурда кўрсатилган мавзу ва машғулотларни мантиқий кетма-кетлик асосида тўғри ўтилиши учун, мактабнинг ўқув моддий-техник базасини ҳисобга олган ҳолда ва бир йиллик режа ичидан ҳафталик ўтиладиган машғулотларни ажратиб олиб, жадвал кўринишида ишлаб чиқилади (4/1-2 иловада кўрсатилган).


Тематик-тақвим режада қуйидагилар аниқланади:
мавзу ва машғулотларнинг номи ва ўтилиш кетма-кетлиги;
машғулотнинг ўқув ва тарбиявий мақсади;
машғулотни ўтиш шакл ва усули;
бошқа фанлар билан алоқадорлиги;
ўтиш жойи ва вақти;
моддий таъминот;
ўрганувчилар учун мустақил тайёргаоликка вазифа (адабиётларни саҳифаларини кўрсатган ҳолда уй вазифаси). 5- иловада кўрсатилган.
Ўқувчиларни амалий кўникмаларга осонроқ эга бўлиши, машғулотларни тўғри ташкиллаштириш ва Умумҳарбий низом талабларини бажарилиши мақсадида мактаб директорининг буйруғига асосан ўқув гуруҳлари ташкил этилади. Ўқув гуруҳида нисбатан яхши тайёрланган ўқувчи ўқув гуруҳи командири лавозимига тайинланади.
3. Мактабларда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитиш учун махсус жиҳозланган ўқув хоналари, саф майдони, спорт зали (майдони), ўқув қуроларни фойдаланиш учун ягона тўсиқлардан ўтиш йўлаги, ўқув ҳарбий жиҳозлари, анжом ва асбоблари, спорт снарядлари, ўқув қўл гранаталари, ўқув нишонлари ва ўқитиш учун олиб юрувчи бошқа анжомлари бўлиши керак.
Шунингдек, жорий Дастурда кўзда тутилган машғулотларни сифатли ўтказиш мақсадида, мактаб директорининг билдирувига (сўровнома) асосан, таълим даргоҳига яқин бўлган ҳарбий қисмларнинг (муассаса) мавжуд ўқув моддий-техник базасидан фойдаланиши мумкин.
Машғулот режасига асосан, амалий машқлар ва спорт тадбирларни бажариш давомида турли хил кўнгилсиз воқеалар бўлмаслиги, хавфсизлик қоидаларини бузилмаслиги мақсадида, ҳар бир амалий машғулотлар олдидан хавфсизлик қоидалари имзо орқали таништирилади.
4. Таълим муассасаларида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани назарий, амалий ва назорат шаклида ўтказилади.
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанидан машғулот ва тадбирларни бошлаш саф интизоми талаблари асосида олиб бориш тавсия этилади. Машғулот раҳбари ва ўқувчи дарс вақтидаги муносабатлари мавзу ҳажмидан келиб чиб, Умумҳарбий низом талаблари асосида ташкиллаштирилади.

Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling