Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Қўл гранатасини улоқтириш бўйича яккама-якка мусобақалар


Download 2.36 Mb.
bet26/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Қўл гранатасини улоқтириш бўйича яккама-якка мусобақалар
Мусобақа ўтказиш жойи – жойдаги исталган майдонча. Старт чизиғидан 50 м масофада хандақ қазилган. Окопдан 20 м узоқликда граната улоқтириш учун ўлчамлари 1,5 х 1,0 метрли (ердан баландлиги 0,4 м) тахтача – нишон ўрнатилган. Бошланғич ҳолат - старт чизиғида ётиш.
1-вариант. “Олға!” буйруғи берилиши билан 50 м масофани югуриб ўтиш. Окопга сакраб тушиш ва 600 граммли парчаланувчи қўл гранатасини(ясама граната) 20 метр масофадаги нишонга улоқтириш. Мусобақа биринчи бўлиб ютқазганни мусобақадан чиқариш тизими бўйича ўтказилади. Мусобақа бошланишидан аввал қуръа ташлаш йўли билан иштирокчиларнинг учрашиш тартиби аниқланади. Машқларни бажариш бир вақтда икки иштирокчи билан ўтказилади. Жуфтликда биринчи бўлиб нишонга гранатани теккизган иштирокчи ғолиб ҳисобланади. Ҳар бир иштирокчига иккитадан граната берилади. Агар иштирокчи биринчи гранатани теккиза олмаса иккинчи гранатани улоқтиради. Агар иккала иштирокчи ҳам улоқтирилган гранаталардан ҳеч бирини нишонга теккиза олмаса, улар мағлуб ҳисобланади. Жуфтликлардаги ғолиблар яна жуфт ҳолда ўзаро учрашадилар. Ўқув гуруҳи(бўлим) биринчилиги охирги жуфтликда ғолиб бўлган иштирокчига берилади. Кийим-бош тури – ҳарбийча автомат билан(автомат макети) ва иккита гранатаси билан граната сумкаси. Яккама-якка мусобақалар бошқа шароитларда ҳам ўтказилиши мумкин.
2-вариант.“Олға!” буйруғи берилиши билан 30 метр масофа югуриб, 20 метр масофа ерга ётиб эмаклаб ўтилади. Окопга тушиш ва қолган шартлар аввалги қоидалар асосида амалга оширилади.
3-вариант. 600 граммли парчаланувчи қўл гранатасининг ўрнига 1 кг.ли танкка қарши гранатани 15 метр узоқликдаги нишонга улоқтириш.
4-вариант. Мусобақани тўсиқлар майдонида ўтказиш. Улоқтиришни 25-30 метр масофада ўтказиш мумкин. Машқларни бажариш югуриш майдончасига жойлашган тўсиқларни енгиш билан мураккаблашади

.


2-ИЛОВА


ЯГОНА ТЎСИҚЛАР ЙЎЛАГИ
1 – дастлабки чизиқ;
2 – 20 м тезкор югурадиган масофа;
3 – чуқур кенглиги ва баландлиги 2, 2,5 ва 3м, чуқурлиги 1м;
4 - лабиринт узунлиги 6 м, кенглиги 2м, баландлиги 1,1м (йўлаклар сони – 10 йўлаклар кенглиги - 0,5м);
5 – девор баландлиги 2м, эни 0,25м узунлиги 3,2м, кенглиги 0,25-0,3м;
6 – бузуқ кўприк баландлиги 2м, 3 та бўлакдан иборат (тўғри бурчакли бўлаклар 0,2х0,2м): 1-узунлиги 2м, иккинчиси 3,8м, 135º қияликда (қияликгача узунлик 1м), учинчиси - 3,8м, 135º қияликда (қияликгача узунлик - 2,8м); бўлаклар орасидаги масофа – 1м;
7 – бузилган зиналар кенглиги 2м (хар бирининг баландлиги - 0,8, 1,2, 1,5 ва 1,8м) улар орасидаги масофа - 1,2м, девор баландлигида – 4 деворга таянган зиналар узунлиги 2,3м);
8 – деворча баландлиги 1,1м эни 2,6м и қалинлиги
0,4м 2 та кесик билан (пастки кесик 1х0,4м, ер сатхи баландлигида жойлашган, юқори кесик 0,5х0,6м ўлчамда ердан 0,35м баландда жойлашган) ва 1х2,6м ўлчамда бириктилилган (туташган) майдонча оқ чизиқ билан ажратилган.
9 – қудуқ ва алоқа йўллари (қудуқ чуқурлиги - 1,5м, баланддаги бириктирилган майдон - 1х1м; в задней стенке колодца - чуқур ўлчами 1х0,5м, қудуқларни бирлаштирувчи алоқа йўли билан ёпилаган 1,5м, узунлиги 8м; қудуқдан траншеягача бўлган масофа – 6м);
10 - траншея чуқурлиги 1,5м;
11 – югуриш йўлакчаси кенглиги 2м.



Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling