Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Тўсиқлар йўлаги мажмуасида умумий назорат машқлари


Download 2.36 Mb.
bet27/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Тўсиқлар йўлаги мажмуасида умумий назорат машқлари




Масофа-200 м.
Дастлабки ҳолат–тўсиқлар йўлагининг бошланғич чизиғида.
«Олға» командаси берилганда қуйидагилар бажариши лозим:

  • тўсиқлар йўлагининг бошланғич чизиғидан чиқиб, тез югуриш бўлаги босиб ўтилади;

  • эни 2,5 метрлик чуқур ғовдан сакраб ўтилади;

  • лабиринт йўлагидан югуриб ўтилади;

  • 2 метрли девордан ошиб ўтилади;

  • тик нарвондан юқорига бузилган кўприкнинг иккинчи қисмига чиқилади;

  • тўсинлар устидан югурилади, узилган жойдан сакраб ўтиб, тик турган ҳолатда тўсинларнинг охирги қисмидан ерга сакраб тушилади;

  • бузилган зинапоянинг учта зинапоясини оёқни ерга теккизиб ўтиш шарти билан зинапоялар оралиғидан ўтилади ва тўртинчи зинапоянинг тагидан югуриб ўтилади;

  • ғишт девордаги дарчадан ўтилади;

  • траншеяга сакраб тушиш, траншеяни хабар етказиш йўлаги бўйлаб қудуқга ўтилади;

  • 600 граммли гранатани 20 метр масофадаги девор тешиги ёки деворнинг олд томонидаги 1х2,6 метрлик майдонга улоқтириш (нишонга тўғри тушганлиги инобатга олинади);

  • биринчи граната нишонга тўғри тушмаса граната нишонга теккунча улоқтирилади (гранаталар сони учтадан ошмаслиги керак).

  • қудуқдан сакраб чиқилади;

  • ғишт деворнинг устидан сакраб ўтилади;

  • ёнлама зинапоядан тўртинчи зинапояга югуриб чиқилади ва бузилган зинапоялар зиналари бўйлаб югуриб ўтилади;

  • бузилган кўприк тўсини устига тик нарвондан чиқилади, тўсин бўйлаб югуриб, узилган жойлардан сакраб ўтилади ва ёнлама тахтадан югуриб пастга тушилади;

  • 2 метр чуқур ғовдан сакраб ўтилади, 20 метр масофани югуриб, тўсиқлар тизимининг бошланғич чизиғи кесиб ўтилади.



Баҳолаш: "аъло" – 1 дақиқа 30 сония;
"яхши" – 1 дақиқа 40 сония;
"қониқарли" – 1 дақиқа 55 сония;
“қониқарсиз” – 2 дақиқадан ортиқ.


Эслатма: Ҳар бир тўсиқни забт этиш учун икки марта имконият берилади. Агарда бирор ҳаракатбажарилмасдан ўтказиб юборилса, у ҳолда машқ бажарилмаган ҳисобланади. Ҳаракатни мураккаблаштириш учун меъёрнинг бошланишида траншеядан чизиққача 100 метрга югуриш ва охирида чизиқдан траншеягача 100 метр югуришни қўшиш мумкин. Бундай ҳолатда баҳолаш меъёрлари қуйидагича ўзгаради:
Баҳолаш: "аъло" – 1 дақиқа 30 сония;
"яхши" – 1 дақиқа 40 сония;
"қониқарли" – 1 дақиқа 55 сония;
“қониқарсиз” – 2 дақиқадан ортиқ

Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling