Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet30/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Фуқаро муҳофазаси

ГП–5, ГП-7 (умумқўшин) газниқобини кийиш



Ўқувчилардаги газниқоб йиғма-сафар ҳолатида. Кутилмаганда "Газлар!" командаси берилиши билан ўқувчи газниқобни кияди. Вақт команда берилган райтдан бошлаб, газниқобни тўла кийиш ва тўлиқ нафас чиқаргунга қадар ҳисобланади.



Баҳолаш:
аъло”- 8 сония;
яхши”- 9 сония;
қониқарли”- 10 сония.
Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:
- ўқувчи газниқобни кийиш вақтида кўзларини юммади, нафасини ушламади ёки кийилгандан сўнг нафасини тўлиқ чиқармади;
- шлем-ниқоб қийшиқ кийилган ёки уловчи трубка қийшайиб қолган;
Қониқарсиз” баҳо қўйилувчи ҳолатлар:
- шлем-ниқоб тахланиб, қийшайиб қолиши натижасида ташқаридан ҳаво кириш эҳтимоли бор;
- уловчи найча гайкаси тўлиқ буралмаган.

Шикастланган одамга газниқоб кийдириш.

Ўқувчи газниқоб кийган ҳолда шикастланган одамнинг бош томонида ётибди. Шикастланган одамдаги газниқоб йиғма-сафар ҳолатида. Раҳбарнинг буйруғи билан ўқувчи шикастланган одамга газниқобни кийдиради.

Баҳолаш:
аъло”-15 сония;
яхши”-16 сония;
қониқарли”-17 сония.
Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:
-шлем-ниқоб тўлиқ кийилмаган;
-кўзойнак кўзлар қаршисига жойлашмаган;
-боғловчи трубка буралиб қолган.

Заҳарланган муҳитда носоз газниқобдан фойдаланиш

Ўқувчи қўлидаги газниқоб “жанговар”ҳолатда. Раҳбар қуйидаги буйруқлардан бирини беради:
Уловчи трубка узилган!” ёки
Шлем-маска йиртилган!”.
Ўқувчи газниқобнинг носоз жойини олиб ташлаб, газниқобдан фойдаланишни давом эттиради.
Вақт команда берилган пайтдан бошлаб тўлиқ нафас ола бошлагунга қадар ҳисобланади.

Баҳолаш:
аъло”-20 сония;
яхши”-22 сония;
қониқарли”-25 сония.



Р-2 респираторини кийиш

Ўқувчидаги респиратор йиғма-сафар ҳолатида. Кутилмаган “Респиратор кийилсин!” буйруғи берилганда ўқувчи респираторни кияди. Вақт команда берилган пайтдан бошлаб респираторни тўлиқ кийиш ва тўлиқ нафас чиқаргунга қадар ҳисобланади.

Баҳолаш:
аъло”-8 сония;
яхши”-9 сония;
қониқарли”-10 сония.
Баҳони 1 баллга туширувчи хатоликлар:
- ўқувчи респираторни кийиш вақтида нафасини ушламади ёки кийгандан сўнг нафасини тўлиқ чиқармади;
-респираторнинг бурун сиқувчи мосламаси бурунга сиқилмаган.

Газниқоб ва умумқўшин ҳимоя тўпламини (енгли плаш) кийиш

Ўқувчидаги умумқўшин ҳимоя тўплами йиғма-сафар ҳолатида.
Енгли плаш, пайпоқ ва қўлқоп кийилсин!”, ”Газлар!” командаси берилганда ўқувчи газниқобни, ҳимоя плашини, қўлқопини ва пайпоғини кияди.
Вақт раҳбар командасидан ҳимоя воситасиникийиб “Тайёр!” ҳисоботини беришга қадар ҳисобланади.

Баҳолаш:
аъло”-3 дақиқа 30 сония;
яхши”-4 дақиқа;
қониқарли”-4 дақиқа 30 сония.
Баҳони 1 баллга камайтирувчи хатоликлар:
- ҳимоя пайпоқлари белбанд тақилган ҳолатда кийилган:
-плашнинг четки қисми нотўғри тақилган;
-пайпоқ тўлиқ кийилмаган;
-“шпенка”ларнинг маҳкамловчи қисми маҳкамланмаган ёки икки «шпенка» тақилмаган.
Қониқарсиз” баҳо қўйилувчи ҳолатлар:
-кийиш вақтида ҳимоя воситалари шикастланган;
-газниқобни кийишда «қониқарсиз» баҳога лойиқ хатоликларга йўл қўйилган.

Газниқоб ва ёпинғич кўринишидаги умумқўшин ҳимоя тўпламини кийиш.

Ўқувчидаги умумқўшин ҳимоя тўплами йиғма-сафар ҳолатида. “Кимёвий тревога!” командаси берилгандан сўнг ўқувчи газниқоб ва ёпинғич кўринишидаги плашни кийиб атрофни кузатади. Вақт раҳбар команда берган пайтдан бошланиб, ҳимоя кийимини кийиш ва “Тайёр!” ахбороти берилгунга қадар ҳисобланади.


Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling