Ўзбекистон республикаси халқ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Binder1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи усул
Биринчи усул: Тренинг қонунларини ўқиб беринг ва гуруҳга уларни
қабул қилишни таклиф этинг. Агар гуруҳ аввал тренингда қатнашмаган бўлса бу усул самара беради. Аввал қатнашчиларга тренингнинг ўз қоида ва қонунлари мавжудлиги ҳақида тушунча беринг. Кейин ҳар бир қоидани ўқиб беринг ва бу қонунлар нима учун кераклигини тушунтиринг. Қатнашчиларга бу қонунларни қабул қилишни таклиф этинг ва бу қоидаларга риоя қилиш кераклиги, улар ҳар бир иштирокчининг манфаати учун гуруҳ ишининг самараси учун муҳимлигини таъкидлаш лозим. Иккинчи усул: Гуруҳга асосий қоидаларни мустақил равишда ишлаб чиқишни таклиф этинг. Масалан, Микрофон қонунини юмористик “Сўз эркинлиги” деб аташ мумкин. Учинчи усул: Бу аввал тренингда иштирок этганлар учун бўлиб, бунда иштирокчиларга тренинг қоидалари ва қонунларини ўзлари ишлаб чиқишлари таклиф этилади. - Ҳар бир қоида барча иштирокчилар томонидан қабул қилиниши ва маъқулланиши керак. - Қоидаларга амал қилиниши муддати 1 соат, 3 соат ёки тренинг кунига бўлиши мумкин. - Тренер қоидалар қабул қилинаётганда ҳар бир қатнашчи муҳокамада иштирок этишига, ўз фикрини баён этишига эътибор бериши керак. - Гуруҳда тренинг қоидаларини тақдим этиш усуллари кўп бўлиб, ўзингиз бошқа вариантларни ўйлаб топишингиз ва уларни қўллашингиз мумкин. - Мисол тариқасида тренинг қонунлари бўйича гуруҳ ишини фаоллаштиришнинг бир неча усулларини келтирамиз. 1. Бошловчи қатнашчиларга олдиндан варақларга ёзиб тайёрлаб қўйилган қоидаларни таклиф этади. Ҳар бир иштирокчи биттадан варақни тортиб, уни ўқиб беради. Шундан сўнг бу қоида муҳокама этилади ва тренер бу қоида нима учун кераклиги ва нимани англатишини тушунтириб беради. Агар барча иштирокчилар бу қонунни маъқуллашса, у ҳолда у тренинг Қонуни деб қабул қилинади. 15 2. 5-6 ёшли болалар билан тренинг ўтказилганда бу қоидаларни ўйин тариқасида таклиф этиш мумкин. Ўйинимиз қизиқарли бўлиши учун 5 та қоидани ёдда сақлашимиз керак: 1) ўйинни ҳамма бирга бошлаши; 2) навбат билан жавоб бериш; 3) фаол иштирок этиш, вазифаларни бажариш; 4) ҳаммани исми билан аташ; 5) бир-бирини устидан кулмаслик. Бошловчи жумлани бошлайди, болалар давом эттирадилар. Бунда кичкина коптокчадан фойдаланиш мумкин, яъни копток бирор бир иштирокчига узатилади ва у қоидани айтиши керак бўлади. Лекин копток билан ўйин биринчи тренинг машғулотида эмас, балки кейингиларида қоидаларни такрорлаш учун қўлланилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling