Ўзбекистон республикаси халқ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Binder1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Видео(аудио)тасма усули
- 3. Карточкалар усули
1. Интервью усули. Бунда иштирокчилар тренер томонидан
жуфтликларга бўлиб чиқилади. Бунинг учун иштирокчилар мевалар, гуллар, дарахтлар, ҳайвонлар, қушлар ва ҳ.к.ларнинг қайси бирини ёқтиришига қараб ажратилади. Гуруҳга бўлинаётганда 1,2,3 деб рақамлар асосида гуруҳларга бўлиш тавсия этилмайди. Жуфтликларга бўлинганларидан сўнг улар бир- бирларидан интервью оладилар. Бунинг учун савол жавоблар учун уларга 10-15 мин. вақт берилади. Шундан кейин ҳар бир иштирокчи ўзининг шеригини гуруҳ аъзоларига қисқа, лўнда ва иложи борича батафсилроқ тарзда таништириши лозим бўлади. 2. Видео(аудио)тасма усули — бунда тренер томонидан ҳар бир иштирокчи алоҳида жиҳозланган хонага чақирилади ва у гуруҳ аъзоларига ўзи ҳакда нималарни айтиб беришни истаса, шуни гапиради. Барча иштирокчилар ўзи ҳақидаги маълумотларни видеотасмага тушириб бўлганларидан сўнг, уларнинг ҳаммаси хонага таклиф этилади ва тасма ёзуви қўйиб берилади. 3. Карточкалар усули — ҳар бир иштирокчи тренер томонидан тарқатилган махсус карточкага ўзи тўғрисида нимани таништиришни истаса, 18 ўшани ёзади. Карточкаларни табличкага ўхшатиб ҳамма ўз олдига қўйиб қўйиши, олдига ёки орқасига илиб олиши ҳам мумкин. Ҳамма бир-бирининг карточкасини ўқиб ўзаро танишади. Кўпинча тренингларда танишув жараёнида иштирокчилардан исмини айтиш билан бирга мулоқотга киришиш жараёнига салбий ва ижобий таъсир этувчи жиҳатларини ҳам айтиб ўтиш сўралади. Тренингнинг кутишлар босқичида гуруҳ аъзоларининг ҳар биридан тренингдан нималар кутаётганлигини сўралади. Тренер уларнинг кутишларини билиб шунга қараб ўз ишини режалаштиради. Бунда гуруҳ аъзолари айлана бўйлаб ўзларининг тренингдан кутишларини, хавотирлари ва эътирозларини айтиб чиқишлари сўралади. Тренер барча иштирокчиларнинг фикрларини уларга баҳо бермасдан, муҳокама қилмасдан, ҳайрон бўлмасдан, ҳайрихоҳлик билан эшитиши лозим. Шундан сўнггина гуруҳ, ишлаш учун тайёр ҳисобланади ва машғулотларни бошлаш мумкин бўлади. Ушбу вазифаларни амалга оширишда ва турли мавзуга оид бўлган тренинг жараёнида қуйидаги машқлардан фойдаланиш мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling