Тренинг қонунлари
1.1. Тренинг қонунлари нима учун керак.
Тренинг бошланишидан олдин қоидалари (қонунлар) нима учун қабул
қилинади?
Тренинг — эмоцияга бой, ноанъанавий машғулот бўлиб, шахснинг
мулоқот усулини ўзгартириш, уйғунлаштиришга, шахслараро муносабатларни
яхшилаш, бошқа одамлар билан мулоқотда юзага келадиган қарама-
қаршиликларни ҳал этишга йўналтирилган.
Тренинг мақсадлари инсон психологиясининг мураккаб жараёнларига,
нозик томонларига таъсир этиши мумкин, шунинг учун тренернинг ишини
қимматбаҳо тошга ишлов бераётган заргар меҳнати билан таққослаш мумкин.
Тренинг қоидалари ёки қонунлари гуруҳ ичидаги жараёнларни назорат
қилиш ва тартибга келтириш учун хизмат қилади. Бу қонунларни қўллаш
тренинг қатнашчилари учун ёрдам бўлади ва аксинча, агар тренер буларга
эътибор бермаса тренинг гуруҳи “бўлиниб кетиши” ёки қатнашчиларни
“яралаши”мумкин.
Тренернинг заргарлик маҳорати гуруҳда интизомни (айниқса гуруҳ
мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлардан ташкил топган бўлса) ўрнатишдан
бошланади.
1.2. Тренинг қонунларининг мақсад ва вазифалари.
1. Тренинг гуруҳини умумий қонунлар асосида жипслаштириш.
2. Гуруҳий тренинг ўтказишнинг асосий ташкилий тартибини белгилаб
бериш.
3. Қабул қилинган қонунлар асосида гуруҳни бошқариш имконияти.
4. Тренинг қонунларининг тренинг мақсади ва вазифаларига
йўналганлиги гуруҳнинг қўйилган мақсадга эришишига ёрдам беради.
1.3. Тренинг жараёнида албатта ўтказилиши керак бўлган биринчи
босқич - гуруҳий меъёрларни, яъни тренинг қонун қоидаларини ишлаб чиқиш
босқичидир. Бунда иштирокчилар билан бу меъёрларга албатта риоя қилиш
кераклиги тўғрисида келишиш ва ҳар бир аъзонинг розилигини олиш керак. Бу
қоидаларга риоя этиш тренингнинг мақсадига эришиш ва қулай психологик
иқлимнинг яратилишида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |