12
6. Ўз исмини айтиш қонуни.
7. Мулойимлик қонуни.
8. Шу ерда ва ҳозир қонуни.
9. Конфиденциаллик қонуни.
10. Фақат ўзи иштирок этишини таклиф этиш қонуни.
11. Семинарнинг бошидан охиригача қатнашиш.
12. Ихтиёрийлик қонуни.
13. Вақтни тежаш-саришталик қонуни.
14. Шахсни баҳоламаслик қонуни.
Ҳар бир қонуннинг моҳияти, вазифалари ва аҳамиятини батафсил кўриб
чиқамиз.
Тренинг жараёнида гуруҳда ишларни ташкил қилишга доир меъёрлар
(тамойиллар) қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин.
1. “00” қонуни. Барча иштирокчилар машғулот
бошланишига ва
танаффусдан кейин кечикмай келишлари, бунда тренер уларга намуна бўлиши
керак. Тренинг бошловчиси фақатгина тренингни бошқармасдан гуруҳ
билан
биргаликда таҳлил қилади ва ўзини тутиши ва мулоқоти билан қатнашчиларга
намуна бўлади.
2. “Микрофон” қонуни. Кимнинг қўлида микрофон бўлса ўша одам
гапиради. Микрофон сифатида машқ ўтказиш вақтида айлана бўйича ҳар бир
иштирокчига узатиладиган бирор бир юмшоқ ўйинчоқдан, оддий маркер ёки
ручкадан фойдаланиш мумкин.
3. “Фаоллик” қонуни. «Сиз бирор бир машқни
бажаришда иштирок
этмаслигингиз мумкин. Бу сиз вазифани
бажара олмайсиз дегани эмас,
балки
сиз четдан туриб кузатмоқчисиз. Бу ҳақида аввалдан маълум қилиш
керак
бўлади. Лекин гуруҳдан бир кишининг чиқиб кетиши шу гуруҳнинг
ишига
таъсир қилишини ҳам эътиборга олиш керак бўлади.
4. “Фақат ўз фикрини баён этиш” қонуни. Бу қонун ўзининг
фикрини
биринчи шахс номидан баён этиш, яъни “Менинг фикримча, мен ҳис қиламан,
менинг
ўйлашимча...”.
Ҳар
бир
иштирокчи
гуруҳниниг
бошқа
қатнашчиларининг фикрларини билмайди. Гуруҳ
номидан гапира олмайди,
шунинг учун кўпчилик, яъни “биз” деб бошланадиган фикрлар мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: