Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Изменение стиля, Создание стиля, Организатор мулоқот ойналаридаги 
таърифлар орқали билиш мумкин. Юқорида номлари қайд этилган 
ойналарнинг барчаси форматлашнинг барча параметрлари келтирилган 
Описание бўлимида жойлашган. Шунингдек, Стиль мулоқот ойнаси 
ёрдамида қуйидаги амалларни бажариш мумкин:
– 
мавжуд стилларни ўзгартириш; 
– 
янги стилларни ҳосил қилиш;
– 
фойдаланиш учун кераксиз стилларни ўчириш;
– 
керакли стиллардан бир шаблондан бошқасига нусҳа олиш. 
Автоформат ҳужжатни фойдаланувчи иштирокисиз форматлаши 
мумкин. MS Word дастури ҳужжатни таҳлил қилиб алоҳида қисмларни 
солиштиради, сўнгра танланган шаблоннинг стилларини қўллаган ҳолда 
матнни форматлайди. Автоформатлашни  матнни киритиш жараёнида ҳам, 
уни киритиб бўлгандан кейин ҳам амалга ошириш мумкин. Бунда 
фойдаланувчи Автоформат томонидан бажарилган форматлашни қабул 
қилиш ёки инкор қилиш имконига эга. Бундан ташқари, форматлаш 
катталикларини қисман қабул қилиши, қолгналарини эса инкор қилиши 
мумкин. Автоформатлаш ҳужжатларни ҳосил қилишда, матнни киритиш 
жараёнида қулай воситалардан биридир. 
Автоформат тугмаси ёрдамида матнни тезда форматлаш, агарда 
натижа қониқарсиз бўлса, автоформатни Отменить тугмасини босиш орқали 


39 
бекор қилиш мумкин. Автоформат буйруғи фойдаланувчи назорати остида 
ҳужжатни автомат тарзда форматлашни амалга оширади. 
Слияние (Бирикиш) нинг моҳияти шундаки, фойдаланувчи бирор 
ҳужжатни, масалан кишиларнинг фамилияси ва манзиллари келтирилган 
жадвални ҳамда уларга жўнатилиши керак бўлган хат намунасини олиб
автомат равишда хат намунасини жадвалдаги маълумотлар билан 
бирлаштиради. Бунда ҳар бир хат нусхаси бир хил умумий матнни ўзида 
сақлаб, жадвалдаги маълумотлар асосида турли фамилия ва манзилларга эга 
бўлади.
Бирикишни (Слияние) ҳосил қилиш учун дастлаб намуна ролини 
бажарувчи асосий ҳужжатни ишлаб чиқиш зарур. Ушбу ҳужжат иҳтиёрий 
мазмунга эга бўлиши мумкин. Бу ерда асосий ғоя шундаки, ҳужжат 
матнидаги баъзи қисмлар жадвалда келтирилган маълумотлар билан 
Бирикиш (Слияние) ёрдамида тўлдирилувчи майдон (поля)лар билан 
алмаштирилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling