52
3.Ахборот тармоқларида маълумотлар алмашинувини ташкил этиш.
3.1. Телекоммуникациялар
Телекоммуникациялар (грекча tе1е — олис, узоқ ва
лотинча
communicatio — мулоқот) — бу масофадан
маълумотларни узатишнинг
техник воситалари ва усулларидир.
Ҳозирги кунда турли кўришдаги маълумотларни (матн, тасвир, овоз,
рақам) узоқ масофаларга узатиш учун кўп миқдордаги, турли-туман техник
воситалар – телеграф ва унинг кўриниши телекс, телефон, радио,
телевидение ихтиро қилинган ҳамда яқиндагина — телефакс, рақамли
телефония (ISDN), уяли ва пейджингли радиоалоқа турлари,
компьютер
коммуникациялари пайдо бўлди. Ҳозирги вақтда алоқанинг бу
турларини
сунъий йўлдош алоқасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Санаб ўтилган
барча
турдаги алоқалар бир-бирини тўлдириш ва ҳамкорлик қилиш
билан бирга
ягона ахборот магистралини ташкил этади.
Алоқани амалга оширишда жўнатувчи,
сигнал шаклида юборилувчи
ихтиёрий кўринишдаги хабарни (нутқ, тасвир ва ҳ.к.) узатгичга юборади ва
хабар электр сигналига (аналог ёки дискрет) айлантирилади, қабул қилувчи
қурилмада эса тескари амал бажарилади, яъни электромагнит сигнал хабарга
айлантирилади. Узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар ўзаро алоқа
каналлари орқали боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: