Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Юлдузсимон топологияда тармоқдаги барча компьютерлар алохида 
алоқа линияси орқали марказий компьютерга уланади. Марказий компьютер 
концентратор орқали унга уланган иш станцияларни бошқаради. 
Концентратор тақсимлаш ва сигнални кучайтириш вазифаларини бажаради. 
Бундай топологиядаги тармоқнинг ишлаш ишончлилиги тўлалигича 
марказий компьютерга боғлиқ бўлади. Рухсат этилган фойдаланиш усули ҳам 
маълумотларни узатиш учун маркердан фойдаланади. Маркер компьютердан 
компьютерга манзилнинг ортиб бориш тартибида узатилади. Хақасимон 
топологиядаги сингари ҳар бир компьютер маркерни қайта генерациялашни 
амалга оширади. 
Локал тармоқлар мураккаб бўлган ягона тузилмали тармоқларга 
интеграцияланиши мумкин. Бунда, тармоқларнинг қўлланиладиган 
қурилмалар ва тармоқ протоколлари бўйича бир турдагилари уланаётган 
тармоқлар учун умумий тугунлар - “мостлар” ёрдамида бирлаштирилади


62 
турли хилдаги тармоқлар (турли ОТлар бошқарувида ишлайдиган) эса умуий 
тугунлар -“шлюз”лар ёрдамида бирлаштирилади. 
Шлюзлар қурилмали ва дастурли бўлиши мумкин. Масалан, у махсус 
компьютер (шлюз сервер) ҳам, компьютер дастури ҳам, шлюзли илова ҳам 
бўлиши мумкин. Охирги ҳолда компьютер нафақат шлюз вазифасини, балки 
ишчи станция вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Бир неча тармоқларни умумий тизимга интеграциялаш умумий тармоқ 
доирасида 
ахборот 
оқимларини 
тармоқлараро 
маршрутлашни 
таъминланишини талаб қилади. Тармоқлараро маршрутлаш ҳар бир 
бирлаштирилган қуйитармоқларда махсус тугун - “маршрутизатор”ни
(кўпинча “маршрутизатор” ва “шлюз” битта тугунга бир бутун қилиб 
бирлаштирилади) улаш йўли билан ташкил этилади. Тугун - 
“маршрутизатор”лар пакетларнинг қайси бири “махаллий” тармоқ 
трафигидаги станция-жўнатувчига тааллуқли эканлигини, уларнинг қайси 
бирини ягона интеграциялаштирилган тизимга кирувчи бошқа тармоққа 
узатилишини “таниб олиши” керак. 
Ташкилотнинг локал тармоғини глобол тармоққа улашда ахборот 
хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Тармоқ 
хавфсизлигини таъминлаш учун брандмауэрлар ўрнатилади. Бу локал 
тармоққа киришга ва руҳсатсиз ахборот узатишга тўсқинлик қилувчи махсус 
компьютер ёки компьютер дастурларидир. 
Локал тармоқ фойдаланувчилари (клиентлар) жамоа бўлиб 
фойдаланиладиган маълумотлар базасида сақланадиган маълумотларни қайта 
ишлаш бўйича турли ваколат ва руҳсатларга эга бўлишлари мумкин. Локал 
тармоқдан фойдаланувчилар ваколати руҳсат этилглан фойдаланишни 
чеклаш қоидалари асосида белгиланади, ваколатларни тақсимлаш амаллари 
тўплами эса тармоқ сиёсати деб аталади. Тармоқ сиёсатини бошқариш 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling