Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

ISDN технологияси. ISDN (Integrated Services Digital Network –
хизматлари бирлашган рақамли тармоқ) – бу аналогли телефон линиясининг 


56 
рақамли оқимлар билан коммутацияси бўлган рақамли вариант, ёки бошқача 
айтганда бир-бири билан рақамли маълумотлар узатиш канали орқали 
уланган рақамли телефон станцияларидан иборат бўлган тармоқ..
ISDNнинг имкониятлари: 
– 
ахборот узатишнинг юқори тезлиги. ISDN линияси орқали 
маълумотлар алмашиниш нисбатан юқори тезликда амалга оширилади ва 
тезлиги энг катта модемларга қараганда анча юқори ишончлиликка эга; 
– 
юборилаётган хабарлар турларининг кенг диапазони. Одатий овозли 
ахборот алмашинувидан ташқари улар рақамли маълумотлар, матнлар ва 
ҳаракатли видеотасвирлар билан маълумот алмашиниш имконига эга бўлади; 
– 
ISDN воситаларининг мавжуд аналогли телефон тармоқларига 
мослашувчанлиги. 
Муҳим 
катталиклар 
(факторлар) 
қаторига 
фойдаланишнинг оддийлиги, дўстона ва қулай интерфейс, бошқаришнинг 
самарали воситалари, катта миқдордаги сервис амаллари, юқори сифатли 
ахборот узатиш ва унинг алоқа каналларидан ўтишида сақланиш 
кафолатининг юқорилиги киради. 
ISDNнинг санаб ўтилган имкониятлари ушбу технологияни турли 
сохаларда кенг қўллаш имконини беради. ISDNдан телефон алоқасининг 
оддий воситаси сифатида фойдаланишдан ташқари, сигналларни узатишнинг 
рақамли технологияси ташкилотлар учун узоқдаги фойдаланувчилар билан 
ишлашда ҳам, Internetга кириш, видеоконференцияларни ташкиллаштириш 
ва ҳ.к.ларни амалга ошириш учун ҳам идеал тизим ҳисобланади.
Радиоканаллар: пейжингли, уяли, алоқанинг сунъий йўлдошли 
тизими. 
Симли алоқа турининг катта камчиликларидан бири уни мобил 
эмаслигидир. Радиоалоқанинг бошқа турлари бу камчиликдан ҳоли қилинган. 
Ҳозирги кунда мобил радиоаалоқанинг пейжингли, уяли ва транкингли 
турлари кенг тарқалган. 
Пейжингли алоқа., ўз абонентларига хизмат кўрсатиш чегарасида бир 
тарафлама ахборот узатишни таъминловчи шахсий радиочақирув тизимлари 


57 
алоқа воситаларининг энг қулайларидан ҳисобланади. Шахсий радиочақирув 
тизимларидан фойдаланиш ихтиёрий абонентларни қисқаполосали канал 
бўйича чақирувини танлашни амалга ошириш имконини беради. Хабар 
жўнатувчи абонент операторга телефон орқали қўнғироқ қилади, хабарни 
олувчи абонентнинг рақамини айтади ва компьютерга киритиладиган 
хабарни ўқийди. Хабар оператор компьютеридан пейжинг-консульга тушади, 
у ерда хабар кодланади ва белгиланган минтақага хизмат кўрсатувчи 
марказий жўнатгичга тушади. Хабарни олиш вақти 15 секундан 5 минутгача 
бўлиши мумкин. Пейжингли алоқанинг ишончли қабул қилиш масофаси, 
жўнатувчи радиостанциянинг қувватига қараб 50-100 км ни ташкил этади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling