Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


 Компьютер тармоқларининг тури ва классификацияси


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

3.2. Компьютер тармоқларининг тури ва классификацияси. 
Компьютер коммуникациялари бир компьютердан бошқасига 
масофадан туриб маълумот узатиш учун хизмат қилади, у нафақат энг янги, 
балки телекоммуникациянинг энг истиқболли туридир. 
Компьютер тармоғи – бу компьютерларни модемлар, алоқа линиялари 
ва маълумотлар алмашинувини таъминловчи дастурлар ёрдамида 
бирлаштириш. Компьютер тармоқлари, маълумотларни қайта ишлашнинг 
янги технологиясини ва қурилмавий, дастурий ҳамда ахборот ресурсларидан 
биргаликда фойдаланишни амалга ошириш имконини беради. Бу янги 
технология - тақсимланган маълумотларни қайта ишлаш номини олди.
Қўлланилаётган протоколлари турига кўра тармоқлар локал ва 
тақсимланган (глобал ва минтақавий) компьютер тармоқларига бўлинади. 
Локал тармоқ деб бир уйда, бир бинода ёки қўшни бинода жойлашган 
компьютерларни бирлаштирувчи компьютер тармоғига айтилади. Локал 
тармоқда барча фойдаланувчилар учун умумий протоколлар тўпламидан 
фойдаланилади. Бугунги кунда, фойдаланувчиларни умумий протокол билан 
тармоқда ишлашини таъминловчи - Novell фирмасининг NetWare, Microsoft 
фирмасининг Windows операцион тизимлари ва Unix оиласининг тармоққа 
мўлжалланган операцион тизимлари кенг тарқалган. Linux тизимидан ҳам 
кенг фойдаланилмоқда. 


60 
Агар ўзаро уланган компьютерлар шаҳарларнинг турли жойларида, 
турли шаҳарларда ёки давлатларда жойлашган бўлса, у ҳолда бундай тармоқ 
тақсимланган тармоқ деб номланади. Тақсимланган тармоққа нафақат 
алоҳида компьютерлар, балки локал тармоқлар ҳам уланиши мумкин. Дунё 
миқёсидаги тақсимланган тармоқ глобал тармоқ деб аталади. 
Энг таниқли глобал тармоқ бу Internet ҳисобланади. Internet глобал 
тармоғининг фаолият кўрсатиш асосини, очиқ тизимни ўзаро боғланишининг 
етти сатхли эталон модели - ТСР/IР (Transmission Communication Protocol/Internet 
Protocol) протокол ташкил этади.
Барча айтиб ўтилган тармоқларнинг асосий фарқи ахборотдан рухсат этилган 
фойдаланишни бошқариш ва маълумотлар алмашиниши қандай рўй беришидадир. 
Рухсат этилган фойдаланишни бошқариш ва маълумотлар алмашинуви усулларига 
қараб тармоқлар топологияси ва технологияси бўйича фарқланади. 
Топология бу тармоқдаги компьютерлар ёки тугунларнинг ўзаро алоқа 
каналлари орқали уланиш чизмаси. Уланишнинг қуйидаги турларидан 
фойдаланилади: умумий шина, юлдуз, халқа.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling