Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Выбор типа документа (Ҳужжат турини танлаш) бўлими пунктлари 
бирикишдаги асосий ҳужжат турини аниқлайди. Зарур бўлганда 
фойдаланувчи асосий ҳужжат турини алмаштириши ёки танланган манба 
(жадвал) билан бошқа бир асосий ҳужжатни боғлаши мумкин.
Бирикишда маълумотлар манбаи – бу ёзувлардан ташкил топган ва 
улар асосида асосий ҳужжатнинг аниқ намуналари тайёрланувчи 
маълумотлар базасидир. Бунда ҳар бир ёзув бир хил маълумотлар майдонига 
эга бўлади.
Маълумотлар манбаи ҳақидаги ахборотни ўзгартириш учун 
фойдаланувчи Слияние ускуналар панелидаги Получатели тугмасини, 
сўнгра ҳосил бўлувчи мулоқот ойнада Изменить тугмасини босиши керак. 
Бунда маълумотлар манбаи шакли ҳосил бўлади. Маълумотлар манбаидаги 
ёзувлар бўйича силжиш учун шаклнинг қуйи қисмидаги Первая, Назад
ВпередПоследняя тугмаларидан фойдаланилади. 


40 
Бирикишда MS Word дастури маълумотлар манбаидаги барча 
ёзувларнигина эмас, балки уларнинг айримларини ҳам танлаш имконини 
беради. Бунинг учун Word майдонлари (полями Word) ёки сўров (запрос) дан 
фойдланиш керак. Слияние ускуналар панелидаги Добавить поле Word 
рўйхати маълум қоидалар асосида ҳужжатга қуйидаги майдонларни қўшиш 
имконини беради:
ASK (Запрос-сўров) ва FILLIN (Заполнение-тўлдириш) бирикишларни 
чоп этиш жараёнида маълум тўхтилишларни ўрнатиб, ҳар бир хат 
намунасига қўшимча матн, масалан мижознинг шахсий рақами ёки паролни 
киритиш имконини беради;
IF... THEN... ELSE шартнинг хақиқий ёки қалбаки эканлигини аниқлаб 
қўшимча амаллар киритиш имконини беради;
MERGE REC (Ёзув рақами) ва MERGE SEQ (Тартиб рақами) ҳужжатга 
мос равишда маълумотлар манбаининг рақами ва бирикишнинг тартиб 
рақамини қўяди. Агарда бирикишда маълумотлар манбаининг барча ёзувлари 
иштирок этмаса, ушбу рақамлар бир-биридан фарқ қилади;
NEXT (Кейинги ёзув) ва NEXTIF (Кейинги ёзув, агар) ҳужжатнинг 
битта намунасида маълумотлар манбаидаги кетма-кет жойлашган бир нечта 
маълумотларни чоп этиш имконини беради;
SET BOOKMARK (закладка – хатчўп) ҳужжатнинг айрим матнларини 
хатчўп билан боғлайди. Хатчўпларни ҳужжатга бир неча бор қўйиш имкони 
бор. Агар хатчўпли дастлабки матн ўзгарса, бу ўзгариш барча хатчўп 
қўйилган жойларда намоён бўлади;
SKIPIF (Ёзувни ўтказиб юбориш, агар) бирикишда навбатдаги ёзувни 
шарт бажарилганда киритмаслик (ўтказиб юбориш) имконини беради.
Хатлар ва конверт ёрлиқчалари учун саралашнинг бир хил 
қоидаларини ўрнатиш хатларни юборишда керакли конвертни қидириш учун 
ортиқча вақт сарфламасликни таъминлайди. Ёрлиқчали конвертлар ҳам 
хатлар каби тартибда жойлашади. 


41 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling