Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
Троян дастурлари. Троян дастурлари (троянлар, ёки троян оти) деб
вазифаси фойдаланувчига маълум бўлган бошқа дастурнинг бир қисми бўлиб, пинҳона равишда маълум зарар етказиш мақсадида қўшимча амалларни бажарувчи дастурга айтилади. Демак, троян дастури – дастурий илашманинг алоҳида туридир. Унга қўшимча вазифалар юкланади ва унинг мавжудлиги ҳақида фойдаланувчи гумон ҳам қилмайди. Троян дастури бу вазифаларни бажарганда компьютер тизимига маълум зарар етказилади. Фойдаланувчидан пинҳона унга кераксиз бўлган амалларни бажарувчи ихтиёрий дастурни троян дастури деб ҳисоблаш мумкин. Бу амаллар 85 ихтиёрий бўлиши мумкин – компьютерга ўрнатилган ДТнинг қайд қилиш рақамини аниқлашдан бошлаб, унинг қаттиқ дискидаги каталоглар рўйхатини тузишгача. Троян дастурининг ўзи эса матн муҳаррирлари, тармоқ утилити ёки фойдаланувчи ўзининг компьютерига ўрнатмоқчи бўлган ихтиёрий дастур остига яшириниши мумкин. Кўпгина троян дастурлари конфиденциал ахборотларни йиғиш учун мўлжалланган. Уларнинг асосий вазифаларидан бири кўпчиликка ошкор қилинмайдиган маълумотларга кириш амалини бажаришдан иборатдир. Бундай маълумотларга фойдаланувчининг пароллари, дастурнинг қайд қилиниш рақамлари, банк ҳисоблари ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар киради. Қолган троянлар компьютер тизимига тўғридан-тўғри зарар етказиб, уни ишдан чиқариш учун яратилади. Ҳозирги вақтда троян дастурларини ҳоҳлаган жойдан қидириш мумкин. Улар барча ОТлар ва ихтиёрий платформалар учун ёзилган. ДТни тузувчиларнинг ўзлари томонидан ёзилган троян дастурларни ҳисобга олмаганда, троянлар компьютер вирусларининг тарқалиш усулида ёйилади. Шу сабабли троян борлигига энг кўп гумон қилинувчи дастурлар - бу биринчи навбатда Интернетдан олинган текин ва шартли-текин дастурлар ҳамда «сўл» компакт-дискларида тарқатиладиган ДТлардир. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling