Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
алгоритмлар ёки блокли шифрлар деб номланади. Блокли шифрлашнинг
замонавий компьютер алгоритмларида, одатда, блок узунлиги 64 битни ташкил этади. Очиқ калитли шифрлаш ёки шифрлашнинг асимметрик алгоритмлари деб аталувчи алгоритмларда шифрлаш учун ишлатиладиган калит шифрни очиш учун ишлатиладиган калитдан фарқ қилади. Бундан ташқари, шифрлаш калитини билган ҳолда, шифрни очиш учун зарур калитни жуда катта муддат ичида ҳисоблаб топиш имкони бўлмайди. Ихтиёрий фойдаланувчи шифрлаш калити ёрдамида хабарни шифрлаши мумкин, лекин бу калитга мос шифрни очиш калитига эга шахсгина бу хабарни ўқий олади. Шифрлаш калитини очиқ калит, шифрни очиш калитини эса махфий (ёпиқ) калит дейилади. 92 Криптотаҳлил шифрланган хабарнинг очиқ матнини олишдан иборат. Криптотизимни муваффаққиятли криптотаҳлил қилиш жараёнида нафақат очиқ матн, балки калитни ҳам топиш мумкин. Криптотаҳлилчи шифрланган хабарни ўқиш ёки калитни топиш, ёҳуд иккаласини биргаликда амалга ошириш имконини берувчи криптотизимнинг заиф томонларини қидириш билан шуғулланади. Агар рақиб калитни криптотаҳлил орқали эмас, балки бошқа бир усул (ўғирлаш ёки сотиб олиш) билан қўлга киритса, у ҳолда калит булғаланган дейилади. Криптотаҳлилга уриниш ҳужум деб аталади. Муваффаққиятли криптотаҳлил ҳужуми синдириш ёки очиш дейилади. Замонавий криптологияда шифрнинг ишончлилиги фақатгина унда фойдаланилувчи калитнинг махфийлиги билан аниқланади деб қабул қилинган. Голландиялик А.Керкхофф (1835-1903) томонидан ифодаланган дастлабки қоидага асосан калит қийматидан ташқари барча шифрлаш механизми рақибга тахминан маълум. Агар шифрлаш алгоритмининг барча қисмларини билган ҳолда ҳам шифрни синдириб бўлмаса, у ҳолда бундай билимга тўлалигича эга бўлмай туриб буни амалга ошириб бўлмайди. Криптотаҳлил ҳужумнинг 4 асосий тури маълум. Уларнинг ҳар бирини қараб чиқишда таҳлилчи, криптотаҳлил қилинаётган шифрлаш алгоритмининг барча тавсилотлари билан таниш деб назарда тутилади. 1. Фақат шифрли матнни билган ҳолдаги ҳужум. Криптотаҳлилчи ихтиёрида бир хил шифрлаш алгоритмидан фойдаланиб шифрланган бир нечта хабарлар бўлади. Криптотаҳлилчининг вазифаси қўлга киритилган хабарлардан энг кўп сонли очиқ матнларни топишдан иборат. У кейинчалик бошқа шифрланган хабарларни ўқиш мақсадида бу хабарларни шифрлаш учун ишлатилган калитни топишга ҳам уриниши мумкин. 2. Очиқ матнни билган ҳолдаги ҳужум. Криптотаҳлилчи нафақат бир- неча хабарларнинг шифрланган матнига эга, балки уларнинг очиқ матнини ҳам билади. Ундан бу хабарларни шифрлашда фойдаланилган калитни аниқлаш талаб қилинади. 93 3. Танланган очиқ матн билан ҳужум. Криптотаҳлилчи нафақат бир- неча шифрланган ва очиқ матнли хабарларни билади, балки бу хабарларнинг мазмунини ҳам аниқлаши мумкин. Бу кўринишдаги криптотаҳлил ҳужуми, очиқ матнни билган ҳолдаги ҳужумга нисбатан анча кучли, чунки бу ҳолатда криптотаҳлилчи ўз ҳоҳишига кўра шифрлашга мўлжалланган очиқ матнни танлаши мумкин ва шу билан фойдаланилган калит ҳақида кўпроқ маълумот олади. Унинг вазифаси илгаригидек калитни топишдир. 4. Танланган очиқ матнли мослаштирилган (адаптив) ҳужум. Бу ҳужум танланган очиқ матнли ҳужумнинг бошқа кўринишидир. Криптотаҳлилчи нафақат шифрлаб жўнатиладиган хабарларни танлаши, балки уларни шифрлаш натижасига қараб ўз танлашини ўзгартириши мумкин. Шифрлашнинг компьютер алгоритмлари. Компьютер дастурлари кўринишида ишлатишга мўлжалланган жуда ҳам кўп шифрлаш алгоритмлари мавжуд. Уларнинг ичида кўпроқ таниқлилари: – Data Encryption Standard (DES). АҚШда давлат стандарти ҳисобланган шифрлашнинг симмерик алгоритми. – RSA. Уни яратувчилар фамилияларининг бош ҳарфлари билан номланган очиқ калитли шифрлаш алгоритми (Rivest, Shamir, Adleman). – ГОСТ 28147-89. Дастлаб собиқ СССРда, кейин эса Россияда давлат стандарти шаклида ишлатиш учун мақулланган симметрик шифрлаш алгоритми. Шифрлашнинг замонавий усуллари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1. Шифрнинг криптотаҳлилга қарши туришдаги мустаҳкамлиги шундай бўлиши керакки, уни очиш фақат калитларни тўла бирма-бир танлаш масаласини ҳал этиш йўли билан амалга оширилиши мумкин бўлсин. 2. Криптомустаҳкамлик алгоритм махфийлиги билан эмас, калит махфийлиги билан таъминланади. 3. Шифрли матн бошланғич ахборот ҳажмидан сезиларли даражада 94 ортиб кетмаслиги керак. 4. Шифрлашда юзага келувчи хатолар ахборотни бузилиши ва йўқолишига олиб келмаслиги керак. 5. Шифрлаш вақти катта бўлмаслиги керак. 6. Шифрлаш нархи шифрланадиган ахборот нархи билан мослаштирилиши керак. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling