Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Папка ва файлларни архивлаш ҳамда кўринмас ҳолатга
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сервис > Свойства папки > Вид
4.6. Папка ва файлларни архивлаш ҳамда кўринмас ҳолатга
ўтказиш, ҳужжатга парол қўйиш Ахборотларни узатиш, уларни сақлаш каби ахборот жараёни иштирокчиларига арзонга тушмайди. Шу сабабли маълумотларни архивга жойлаштириш ёки алоқа канали орқали жўнатишдан олдин доимо уни сиқиш зарурати туғилади. Бунга мос равишда тескари амални, яъни архивланган маълумотни тиклаш, кенгайтириш зарурати ҳам мавжуд. Сиқилиши зарур маълумотлар қандай объектда жойланганига қараб қуйидагича фарқланади: – файлларни зичлаш (архивлаш); – папкаларни зичлаш (архивлаш); – дискларни зичлаш. Файлларни зичлаш, уларнинг ўлчамларини электрон тармоқ каналлари бўйича жўнатиш ёки ташқи ташувчиларда, масалан юмшоқ дискларда бирор жойга етказиш учун қўлланилади. Папкаларни зичлаш, маълумотларни узоқ муддат сақлашда архивланган маълумотлар сифатида, жумладан заҳирага нусха олишда фойдаланилади. Дискларни зичлаш, дискларнинг ишчи соҳасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадига хизмат қилади, одатда у етарлича ҳажмга эга бўлмаган дисклар учун қўлланилади. Агар маълумотларни сиқишда унинг маъноси ўзгарса, сиқиш усули қайта тикланмайдиган ҳисобланади ва сиқилган файлдаги маълумотлар 101 тикланганда бошланғич кетма-кетлик тўла тикланмайди. Бундай усуллар ахборот йўқотилиши бошқариладиган сиқиш усули ҳам деб аталади. Улар фақат маълумотнинг бирор маъно қисми йўқотилганда, унинг қимматини пасайтириб юбормайдиган маълумот турлари учунгина қўлланилади. Бу биринчи навбатда мультимедияли маълумотларига тааллуқли: видеоқаторлар, мусиқий ёзувлар, овоз ёзиш ва расмлар. Одатда, маълумотлар йўқотилиши билан сиқиш усуллари қайтариладиган усулларга нисбатан юқори сиқиш даражасига эга бўлади, бироқ уларни матнли ҳужжатларга, маълумотлар базасига ва айниқса дастур кодларига умуман қўллаб бўлмайди. Ахборот йўқотилиши билан сиқиш усули форматларига қуйидагилар киради: – .JPG график маълумотлар учун; – .MPG видео маълумотлар учун; – .MPЗ овозли маълумотлар учун. Агар маълумотларни сиқишда фақат унинг тузилиши ўзгарса, у ҳолда сиқиш усули қайтариладиган ҳисобланади. Қайтариладиган усулни қўллаш йўли билан зичланган коддан бошланғич массивни тиклаш мумкин. Қайтариладиган усул ихтиёрий турдаги маълумотларни сиқиш учун қўлланилади. Ахборотлар йўқотилмайдиган сиқиш форматларига қуйидагилар киради: – .GIF, .TIF, .PCX ва бошқалар, график маълумотлар учун; – .AVI видео маълумотлар учун; – .ZIP, .ARJ, .PAR, . LZH, .LH, .CAB ва бошқалар, ихтиёрий турдаги маълумотлар учун. Архивларни ҳимоялаш. Кўп холларда, архивни ҳимоялашни пароллар ёрдамида амалга оширилади. Архивни очишда, ўзгартиришда ёки ундаги маълумотларни кўришда парол сўралади. Назарий жихатдан, парол ёрдамида ҳимоялаш қониқарсиз ҳисобланади ва ўта муҳим ахборотларга қўллаш тавсия этилмайди. Бир вақтнинг ўзида шуни таъкидлаш жоизки, йўқотилган паролни тиклаш учун (ёки ёпиқ ахборотни синдириш учун) ишлатиладиган 102 асосий дастурий воситалар тўғридан-тўғри бирма-бир танлаш усулларидан фойдаланади. Агар танлаш соҳаси кенгайтирилса, бу воситаларнинг ишлаши қийинлашади ва сезирарли даражада секинлашади. Инглиз алфавитининг ҳарфлари ва рақамлар асосида тузилган пароллар ҳақиқатда жуда тез ечилади. Бироқ, имло белгилари ҳисобига паролдаги белгилар сонини орттириш ҳам ҳимоянинг криптомустаҳкамлигини кўп марта оширади, шунингдек миллий алфавит ҳарфларидан фойдаланиш эса бирма-бир танлаш усули билан маълум муддатда паролни ечиш имконини йўққа чиқаради. ОТда папка ва файлларни яшириш ва кўрсатиш. ОТ, ўрнатилган тартибда, тизимли деб ҳисобланган ҳамда яширилган файлларни папка ойнасида кўрсатмайди. Бу уларни тасодифий ўчириб юбормаслик мақсадида қўлланилган. Папкада кўринмадиган файлларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот ҳолатлар сатрида кўрсатилади. Бундан ташқари, ОТ айрим хизмат папкаларига (масалан, \Windows папкасига) киришга рухсатни тасдиқлашни талаб қилиб, огоҳлантирувчи хабарни бериши мумкин. Агар яширилган ва тизимли файлларни кўрсатиш фаоллаштирилган бўлса, бундай файлларнинг белгилари ярим шаффоф ҳолда кўринади ва унга алоҳида эътибор бериш кераклигини англатади. Яширилган ва тизимли файлларни кўринмас ҳолатга ўтказиш ёки кўрсатиш учун Сервис > Свойства папки > Вид буйруғи бажарилади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling