Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


 Суд компьютер-техник экспертизаси (СКТЭ)


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

4.4. Суд компьютер-техник экспертизаси (СКТЭ) 
СКТЭ компьютер воситасини объект сифатида қараш, текширилаётган 
жиноятда унинг ролини аниқлаш ва ўрганиш ҳамда маълумотлар 
ташувчилардаги ахборотларни ҳар томонлама тадқиқ этиш имкониятга эга 
бўлиш мақсадида амалга оширилади. СКТЭнинг умумий предмети бўлиб 
ахборот жараёнларини амалга оширувчи компьютер воситаларини ишлаб 
чиқиш ва ишлатиш қонуниятларини тадқиқ қилишга асосланган далил ва 
вазиятлар ҳисобланади. Бу ахборот жараёнларида фуқаролик ёки жиноий 
ишлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик материаллари қайд этилган бўлиши 
мумкин. СКТЭнинг зарурлиги компьютер технологияларининг инсоният 
фаолиятининг барча соҳаларида кенг кўламда қўлланиши билан боғлиқдир. 
СКТЭнинг 
бошланғич 
тоифаланиши 
ихтиёрий 
компьютер 
воситаларининг ташкил этувчилари (аппарат ёки техник, дастурий ва ахборот 
таъминоти) бўйича ташкиллаштирилган. Бунга мос равишда СКТЭ қуйидаги 
экспертизаларга ажратилади: 
1) аппарат-компьютер экспертизаси; 
2) дастур-компьютер экспертизаси; 
3) ахборот-компьютер (маълумотлар) экспертизаси; 
4) компьютер-тармоқ экспертизаси. 
Ушбу тоифалаш комплекс экспертизалар тайинланганда ва кўп сонли 
масалаларни ечишда самарали қўлланилиши мумкин. 
Суд аппарат - компьютер экспертизасининг моҳияти компьютер 
тизимининг техник (аппарат) воситаларини тадқиқ қилишдан иборат. 


95 
СКТЭдаги бу турнинг предмети бўлиб компьютер тизими аппарат 
воситаларини – фуқаровий ёки жиноий иш ҳолати ёки факти бўйича 
ахборотни моддий ташувчиларини, ишлатиш қонуниятларини тадқиқ 
қилишга асосланган далил ва вазиятлар ҳисобланади. Суд аппарат - 
компьютер экспертизасининг объектлари: а) шахсий компьютер (портатив); 
б) қўшимча қурилмалар; в) тармоқ аппарат воситалари (серверлар, ишчи 
станциялар, фаол қурилмалар, тармоқ кабеллари ва бошқалар); г) 
интеграллашган тизимлар (органайзерлар), пейджерлар; д) мобиль 
телефонлар ва ҳ.к.; е) микропроцессорли контроллерларга асосланган 
қурилган тизимлар; ж) барча кўрсатилган ташкил этувчиларнинг ихтиёрий 
мажмуи (аппарат блоки, кенгайтириш платалари, микросхемалар ва 
бошқалар). Суд-эксперт нуқтаи назарида эслаб қолувчи қурилмалар ва 
маълумотларни ташувчилар сингари объектлар муҳим ҳисобланади. 
Экспертиза ўтказиш вақтида маълум бўлган барча электрон маълумот 
ташувчилар: хотира микросхемалари, магнит ва лазер дисклари, 
магнитооптик дисклар, магнит тасмалари, флэш-карталар ва бошқалар ҳам 
ҳисобга олинади. 
Суд дастур-компьютерли экспертизанинг мақсади алгоритмнинг 
функционал вазифасини, тавсифи ва ишлатилиш талабларини ҳамда тадқиқ 
қилишга тавсия этилган компьютер тизимининг дастурий таъминоти жорий 
ҳолатининг таркибий хусусиятларини ўрганишдир. Дастур-компьютерли 
экспертизанинг объектлари: а) тизимли дастурий таъминот (ОТ); б) ёрдамчи 
дастурлар – утилитлар; в) дастурни ишлаб чиқиш ва созлаш воситалари; г) 
хизматчи тизимли ахборотлар; д) амалий дастурий таъминот (умумий 
фойдаланиш иловалари – матн ва график муҳаррирлар, МББТ, электрон 
жадваллар, презентация муҳаррирлари ва ҳ.к.; фан, техника, иқтисод ва 
бошқа соҳалардаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган махсус иловалар).
 Суд ахборот-компьютерли (маълумотлар) экспертиза - бу 
СКТЭнинг асосий кўринишидир, чунки у компьютер тизимидаги 
маълумотлар билан боғлиқ кўплаб саволларни ечиш орқали мукаммал 


96 
исботий базани қуриш имконини беради. Бу турнинг мақсади компьютер 
тизимида ахборот жараёнларини ташкил этиш учун фойданувчи тайёрлаган 
ёки дастурларда яратилган ахборотларни қидириш, аниқлаш, таҳлил қилиш 
ва баҳолашдан иборатдир. Суд ахборот-компьютерли (маълумотлар) 
экспертизасининг объекти бу юқорида кўрсатилган ва бошқа дастурий 
воситалар ёрдамида тайёрланган – матн форматидаги (.txt, .doc ва бошқалар), 
график форматидаги (.bmp, .jpg, .tif, .cdr ва бошқалар), маълумотлар базаси 
форматидаги (.mdb, .dbf ва бошқалар), электрон жадваллар форматидаги (.xls, 
.cal ва бошқалар) ва бошқа кенгайтмали файллардир. 
Суд компьютер-тармоқ экспертизаси, олдингилардан фарқли 
равишда, энг аввал бирор тармоқ ахборот технологияларини амалга 
оширувчи компьютер воситаларининг функционал вазифасига асосланади. 
Тармоқ технологияси соҳасида махсус билимлардан фойдаланиб, 
текширилаётган объектларни, улар ҳақидаги маълумотларни бир бутунга 
бирлаштириш ва қўйилган эксперт масалаларни самарали ечиш имконини 
бергани учун у экспертизанинг алоҳида турига ажратилган. Компьютер-
тармоқ экспертизасида алоҳида ўринни Интернет-технологияси билан боғлиқ 
бўлган эксперт тадқиқотлари эгаллайди. Суд компьютер-тармоқ
экспертизасининг вазифаси СКТЭни асосий турларининг деярли барча 
асосий вазифаларини, яъни ишнинг факт ва ҳолатини аниқлашдаги аппарат, 
дастур ва ахборот йўналишидаги ечимларни қамраб олади.
Юқорида кўриб ўтилган СКТЭнинг турлари кўплаб эксперт 
тадқиқотларида биргаликда (комплекс) ва кўпинча кетма-кет ишлатилади. 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling