Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Слайдларни сараловчи режими слайдларнинг миниатюра нусҳаларини барча 
кетма-кетлигини кўришни таъминлайди. Ушбу режимни бир нечта слайдлар билан 
ишлашда қўллаш мақсадга мувофиқ, чунки унда слайдлардан нусҳа олиш, кўчириш, 
қўшиш ва ўчириш имкониятлари мавжуд. Нусҳа олиш ва кўчириш амалларини буфер ёки 
сичқонча ёрдамида бажариш мумкин. 
Оддий режимида учта соҳа тасвирланади: структура соҳаси, слайд соҳаси ва 
белгилар соҳаси. Ушбу соҳалар презентациянинг барча аспектлари билан бир вақтда 
ишлаш имконини беради. Соҳаларнинг ўлчамини уларнинг чегарасини суриш орқали 
ўзгартириш мумкин. Структура соҳаси презентация таркибини ташкил этиш ва очиб 
беришга хизмат қилади. Унда матнни киритиш ва таҳрирлаш мумкин. Слайд соҳасида 
барча слайдларнинг таҳрирланган матни кўриниб туради. Алоҳида слайдларга расмлар, 
фильмлар, товуш, аннимациялар ва гиперҳаволалар қўшиш мумкин. Белгилар соҳаси 
слайдга белгилар қўйишга хизмат қилади.
Белгилар саҳифасига график объектлар ёки расмларни қўйиш мумкин. График 
объектлар ва расмлар белгилар соҳасида кўринмайди, бироқ улар белгилар саҳифаси 
билан ишлаганда ва слайдларни қоғозга чоп этганда намоён бўлади.
Структуралар режимида тўлиқ лойиҳа билан ишлаш қулай: презентацияни 
ташкил этиш бўйича умумий саволларни ечиш; унинг структурасини ҳосил қилиш ва 
кўринишини ўзгартириш мумкин. Слайддаги пунктларнинг жойини ўзгартириш, 


118 
слайдларни тўлалигича ўрнини алмаштириш, сарлавҳа ва асосий матнни таҳрирлаш 
имконияти мавжуд. 
Слайдларнинг намойиши тугмасини босиш орқали иҳтиёрий вақтда слайдлар 
намойишини ишга тушириш ва презентацияни кўриш мумкин.
PowerPoint дастурини ишга туширилганда мавжуд презентацияни очиш ёки 
янгисини яратиш ойнаси ҳосил бўлади. Презентация яратишда иккита вазифани ҳал 
қилиш назарда тутилади: мазмунни баён қилиш ва унга безак бериш. 
Презентация яратишда қуйидаги усулларнинг бири билан ишни бошлаш таклиф 
этилади: 
– «
Мастер автосодержания» ёрдамида; 
– 
шаблон ёрдамида; 
– 
тоза презентация воситасида. 
«
Мастер автосодержания» дастлаб презентация турини, сўнгра унинг стилини ва 
бошқаларни кетма-кет танлаш имконини беради. Йигирмага яқин презентация турлари 
таклиф этилади, булар жумласига: «Умумий доклад» (Общий доклад), «Бизнес-режа» 
(Бизнес-план), «Диплом» кабилар киради. Улардан мос келадигани танлангач, масалан 
«
Умумий доклад», дастур презентация стилини танлашни таклиф этади. Айтиш керакки, 
стиллар чиқариш усули билан фарқланади. Фойдаланувчи презентацияни экранда, 
Интернетда, оқ-қора кўринишда ва бошқа усулларда ҳосил қилиш стилини танлаши 
мумкин. Сўнгра тегишли матн майдонларига сарлавҳа ва остки колонтитулларни киритиш 
зарур. Шундан сўнг дастур дастлабки слайд кўринишини намоён этади.
Презентация шаблонини қўллаш мавжуд шаблонлар дизайнидан фойдаланиш 
имконини беради. PowerPoint дастури икки турдаги шаблонларни таклиф этади: безак 
шаблонлари ва мазмун шаблонлари. 
Мазмун шаблонлари турли мавзудаги матнларга эга бўлган, безатилган, ўз 
хоҳишига кўра ўзгартириш мумкин бўлган тайёр шаблонларни таклиф этади. Бундан 
ташқари мавжуд презентация асосида янги шаблонни ҳосил қилиш ҳам мумкин. Мазмун 
шаблонларидан фойдаланганда дастур автомат равишда фойдаланувчига иллюстрация ва 
аниқ маълумотлар киритиш орқали «бироз ишлов бериш» талаб қилинувчи шаблонларни 
таклиф этади.
Безак шаблонлари форматлашнинг турли стилларини ҳамда алоҳида слайдларга 
ҳар хил рангдаги безаклар беришни таклиф этади.
Агар тоза презентация танланса, фойдаланувчи ишни хеч қандай олдиндан 
тайёрланган матн ёки безаксиз, «тоза саҳифа»дан бошлаши керак бўлади.


119 
Хоҳишга кўра презентациядаги слайдлар тартибини ўзгартириш мумкин. Сичқонча 
кўрсаткичини слайд пиктограммасига келтириб (бунда у тўрт йўналишли кўрсаткич 
шаклини олади), сичқонча чап тугмасини босган ҳолда слайдни янги жойга ўтказиш 
керак. Слайдни суришда горизонтал чизиқ, сичқонча тугмаси қўйиб юборилганда ушбу 
слайд қайси жойга «туришини» кўрсатиб туради.
PowerPoint дастурининг стандарт панелида иккита: даражани кўтариш - чапга ва 
даражани камайтириш - ўнгга буйруқларига мос келувчи кўрсаткичлар мавжуд. Сарлавҳа 
остини сарлаҳага кўтариш учун унинг даражасини кўтариш керак бўлади. Бунинг учун 
унинг матни тўлиқ белгиланиб, сичқонча кўрсаткичини чапга кўрсаткич устига келтириб 
чап тугмаси босилади. Натижада слайддаги сарлавҳа ости сарлавҳага айланади. 
Мавжуд матнни бевосита презентация структураси ойнасида таҳрир қилиш 
мумкин. Янги сарлавҳа ости қўшиш учун курсорни энг сўнгги ёзувнинг охирига келтириб, 
Enter тугмасини босиш керак бўлади. Бунда янги сарлавҳа ости ҳосил бўлади. Унга 
керакли матнни киритиш мумкин. Ёзувнинг жойини слайд соҳаси бўйича ўзгартириш 
учун курсорни сарлавҳа ости бошидаги маркерга келтириб (бунда у тўрт йўналишли 
кўрсаткич шаклини олади), сичқонча чап тугмасини босган ҳолда уни керакли жойга 
суриш керак.
Янги слайд қўшиш учун сичқонча кўрсаткичини пиктограмма ва слайд сарлавҳаси 
оралиғига келтириб, Enter тугмасини босиш керак. Натижада мавжуд слайд олдидан янги 
слайд ҳосил бўлади. Слайдни ўчириш учун сичқонча кўрсаткичини унинг устига 
келтириб, чап тугмасини бир марта босилади, бунда слайд тўлалигича белгиланади
сўнгра Delete тугмаси босилади. 
Слайд панелидаги ёзув кўринишини ўзгартириш учун, сичқонча кўрсаткичини 
унинг устига келтириб, чап тугмаси босилади. Бунда унинг атрофида оқ квадратчаларга 
эга бўлган чегара, матнда эса курсор ҳосил бўлади. Шундан сўнг матннинг ўлчамини, 
слайд бўйича жойини ўзгартириш, ўчириш ёки қайта таҳрирлаш мумкин.
Презентацияга, олдиндан бирор бир график муҳаррирда тайёрланган ва қаттиқ 
дискда файл кўринишида сақланаётган расмни қўйиш учун Вставка > Рисунок > Из 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling