Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


 Ҳисобот презентацияларини ҳосил қилиш


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

5.3. Ҳисобот презентацияларини ҳосил қилиш, 
расмийлаштириш ва безаш 
ИИОлари раҳбарларига кўпинча турли аудиторияларда у ёки бу 
мавзуда маъруза қилишларига тўғри келади. Маъруза ёки сўзга чиқиш матни 
мантиқан тўғри тузилган, график иллюстрациялар, жадваллар ва схемалар 
билан биргаликда бўлса, тингловчиларда яхши таъсурот қолдиради. Бу 
қўшимча материаллар кўпинча плакат, шаффоф плёнка, тарқатма материал 
кўринишида расмийлаштирилади. Бироқ ҳозирги вақтда компьютерларда 
электрон слайдлар тайёрлаш амалиётга кириб келди. 
Электрон слайдларни ҳосил қилувчи замонавий дастурлар тобора мультимедиага 
мосланмоқда. Улар орасида таниқлиги бу Microsoft фирмасининг PowerPoint дастуридир. 
Тасвирлаш ва аннимация эффектлари бўйича ушбу дастур мультимедиага 
мослаштирилган кўплаб дастурий воситалардан кам эмас. PowerPoint дастурида 
тайёрланган презентация бошидан охиригача қатъий сценарий асосида бўлиши шарт эмас, 
у фойдаланувчининг режасига кўра эркин тармоқланиши мумкин. 
Электрон презентация – бу берилган кетма-кетликда экранда намойиш этилувчи 
слайдлар тўпламидир. 
PowerPoint дастури ранг-баранг визуал ва товушли эффектлар билан бойитилган 
электрон презентациялар яратиш имконини беради. Ҳар бир слайд матн, расм, жадвал ва 
диаграммага эга бўлиши мумкин. PowerPoint дастурининг замонавий версиялари 
презентацияга видеоклипларни киритиш, гиперҳавола ёрдамида тармоқланувчи слайд 
фильмлар яратиш, Windowsнинг бошқа иловаларида (масалан, Microsoft Word ҳужжати 
ёки Microsoft Excel саҳифаси) тайёрланган объектларни слайдларга тадбиқ этиш 
имконини беради. Слайдларни оқ-қора ёки рангли кўринишда тайёрлаш, уларни қоғозга 
чоп этиш, ҳамда эпидиаскоп ёки махсус проекцияли аппаратлар ёрдамида экранда 
намойиш этиш учун диапозитивлар тайёрлаш мумкин. PowerPoint презентацияларидан 
ҳар қандай маъруза, доклад ва шу кабиларни ўтказишда фойдаланиш мумкин.
PowerPoint дастури воситалари слайдларни қўлда ёки автомат режимда экранга 
чиқариш имконини бериб, слайдларнинг турли эффектлар билан чиқишини, тайёрланган 
слайдлар тўплами асосида турлича давомийликда бир нечта презентациялар тузиш, 
интерактив слайд фильмлар яратишни таъминлайди. 
PowerPoint дастури интерфейси Microsoft Windows операцион тизимидаги 
интерфейсга мос келади. Презентацияни ҳосил қилиш ва таҳрир қилиш ойнаси PowerPoint 


117 
дастур ойнасининг катта қисмини эгаллайди. Бу ойнани Windows да назарда тутилган 
усуллар билан бошқариш мумкин. 
Икки презентацияни таққослаш ва улардан нусҳа олишни амалга ошириш, агар бу 
икки презентация бир вақтда экранда кўриниб турса, қулай бўлади. PowerPoint дастури 
ойнасида ишлашни сезиларли енгиллаштирувчи ускуналар панели мавжуд. Ускуналар 
панели кўплиги сабабли, ўрнатилган ҳолатда уларнинг баъзиларигина очилади. Бошқа 
керакли ускуналар панеллари Вид менюсининг Панели инструментов буйруғи орқали 
чиқариб олинади. PowerPoint дастурида ишлаганда контекст менюсидан фойдаланиш 
тавсия этилади. 
PowerPoint дастурида олтита иш режими назарда тутилган: оддий; структуралар
слайдлар; слайдларни сараловчи; слайдларни намойиш этиш ва белгилар саҳифаси. 
Режимларни биридан бошқасига ўтиш дастур ойнасининг чап қуйи бурчагида 
жойлашган тугмалар орқали ёки Вид менюси ёрдамида амалга оширилади. 
Слайдлар режимидан презентациянинг алоҳида слайдлари билан ишлаганда 
фойдаланилади. Ушбу режимда матнларни киритиш ва таҳрирлаш, расмлар, жадваллар ва 
диаграммаларни қўшиш ва модификация қилиш қулай тарзда бажарилади. 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling