Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
Иқтисодий-ҳуқуқий маълумотнома» базаси кўп жиҳатдан
ҳуқуқшунос маслаҳатлари ўрнини боса олади, солиқ органлари билан ўзаро муносабатларни тўғри ташкиллаштиришга кўмаклашади. Хорижий ҳамкорлар билан ишлашда «Ўзбекистон қонунчилиги инглиз тилида» маълумотлар базасининг ўрни беқиёсдир. ПРАВО тизимида ҳужжатларни расмийлаштиришни енгиллаштириш учун «Ҳуқуқий ҳужжатлар намуналари» маълумотлар базаси яратилган. 126 Унда бухгалтер, ҳуқуқшунос, тадбиркорларга мўлжалланган, ҳукумат ва бошқарув органлари томонидан тасдиқланган, 3500 дан ортиқ ҳужжат намуналари ҳамда намунали шартномалар мавжуд. « Архив» базасига ҳозирги вақтда келиб ўз кучини йўқотган барча ҳужжатлар жойлаштирилади. « NORMA» ахборот-ҳуқуқий тизими «Norma-Hamkor» масъулияти чекланган жамият томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасида 1999 йил 1 ноябрда рўйхатдан ўтказилган. У электрон даврий нашрлар ва бошқа маълумотлар базаларини, жумладан тушунтириш-услубий жиҳатдаги маълумотларни ўзида жамлаган. Маълумотлар базаларини такомиллаштириш ва дастур таъминотини яхшилаш ишлари тинимсиз олиб борилмокда. « NORMA» ахборот-ҳуқуқий тизими – бу замонавий технология ютуқлари асосида тайёрланган универсал қобиқли, таркиби бир нечта мавзуий базалардан иборат, ўзаро ҳаволалар ва кучли қидирув имкониятига эга бўлган кўп функцияли гиперматн муҳитида ишлашни амалга оширувчи маълумотлар банкидир. « NORMA» – тизими Windows муҳити имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига фойдаланувчи билан дўстона мулоқотни амалга оширишга йўналтирилган. Ушбу тизимда атига икки-уч соат давомида ишлаш натижасида фойдаланувчи тизим билан ишлашнинг асосий кўникмаларига эга бўлади. Ҳужжатлар билан ишлаш, қидирувдан фойдаланиш, ҳаволалар ҳосил қилиш ва замонавий полиграфия талабларига мос равишда ҳужжатларни чоп этиш учун бу кўникмалар етарли бўлади. « NORMA» ахборот-ҳуқуқий тизимининг асосий устунлиги қуйидагилар ҳисобланади: – Windows 95 ва ундан кейинги операцион тизимлар билан ишлашга мўлжалланганлиги; – очиладиган ҳужжатларнинг ойна ўлчамини мослаш (автоформат), бу эса экраннинг ишчи соҳасидан тўла фойдаланиш имконини беради; 127 – базадаги ҳужжатлар жадвалларга (оддий, мураккаб, рангли ва ҳ.к.) эга бўлиши мумкин; – катта ҳажмдаги маълумотлар базасида керакли ҳужжатларни тезкор топиш имконини берувчи кучли қидирув воситалари ишлаб чиқилган; – фойдаланувчи томонидан мунтазам ишлатилувчи ҳужжатларга уларни қидиришни енгиллаштириш учун белгилар қўйиш; – базадаги ҳужжатлар ўзаро кесишган ҳаволалар орқали боғланган. Бу эса бир ҳужжатдан бошқасига уларнинг очилиш тартиби бўйича навбат билан ўтишда, бир ойнада бир нечта ҳужжатларни кўриш ва ҳар бири билан алоҳида ишлаш имконини беради; – фойдаланувчи ишлаш учун бир вақтда бир нечта ҳужжат ойнасини, ҳар бирини ўз ойнасида, очиши мумкин; – ҳужжатлар каталогида фойдаланувчи ўзининг шахсий ҳужжатларини сақлаши ва улар билан ишлаши, шунингдек унда ҳужжатлар орасида ҳаволага эга бўлган ўзининг хусусий базасини ҳосил қилиш имконияти мавжуд; – ҳужжатлар билан ишлашда шрифтларнинг ўлчамларини (катталаштириш, кичиклаштириш) ўзгартириш имконияти назарда тутилган; – ўзбек, рус, инглиз тилларида ҳужжатлар билан ишлаш; – бир нечта маълумотлар базалари билан ишлаш имконияти; – алмашиш буфери орқали маълумотлар базаси дастурида мавжуд бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг бўлакларидан нусҳа олиш ва кейинчалик улардан Windows нинг бошқа иловаларида (Word ва бошқалар) ишлашда фойдаланиш; – тизимнинг маълумотлар базасида сақланувчи ҳужжатлар ёки уларнинг бўлакларини чоп этиш; – маълумотлар базалари ҳужжатларини RTF форматидаги файлларда сақлаш. Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларига мурожаати кўп жиҳатдан ҳужжатни фақат топишгагина эмас, балки қўйилган топшириқ ёки муаммони 128 тўғри ифодалашга боғлиқлигидан келиб чиқади. Шунинг учун, жуда тезкор ва малакали қарор қабул қилиш қуроли бўлиб хизмат қилувчи ахборот тизими мукаммал ҳисобланади. Фойдаланувчи учун ҳуқуқий ахборот тизимининг муҳим жихати бўлиб, тизимида жойлашган ҳужжатлар сони ва спектри, қидириш турларининг ҳар хиллиги, ҳужжатлар билан таҳлилий ишлаш имкониятлари ва ҳуқуқий ахборот тизимларининг сервис функциялари ҳисобланади. Мутахассиснинг иш унумдорлиги унинг иш вақти қанчалик рационал сарфланишига боғлиқ, ҳуқуқий ахборот тизимидан фойдаланиш эса керакли ҳуқуқий ҳужжатларни қидириш учун зарур бўлган вақтни камайтиришга ҳамда амалларни қисқартиришга имкон яратади. Компьютер тизими қанчалик кўп ахборот етказиш имкониятига эга бўлса, барча керакли ҳужжатларнинг қўл остида бўлиши эҳтимоли шунчалик кўп бўлади. Ҳуқуқий ахборот тизимида сақланадиган материаллар миқдори маълумотларни қайта ишловчининг ахборот имкониятини ва унинг маҳсулини кўрсатади. Шу билан биргаликда фойдаланувчининг қайдай турдаги ва кўринишдаги ҳуқуқий ахборот олиши мумкинлиги ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Кириш мумкин бўлган ахборот спектри қанчалик кенг бўлса, ҳуқуқий бошқарувнинг барча қисмлари ва жиҳатларини эътиборга олган ҳолда, ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишга шунчалик жиддий ва асосли ёндашиш керак. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling