Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Назорат саволлари 
1. 
Компьютерли ҳуқуқий тизим маълумотномаси қандай асосий шартларни 
қаноатлантириши керак? 
2. 
Ҳуқуқий тизим маълумотномаси деб ниамага айтилади? 
3. 
Ўзбекистонда қайси маълумот-ҳуқуқий тизимлар кўпроқ тарқалган? 
4. 
“LexUZ” ҚММБ АҚТ ни яратишдан мақсад нима? 
5. 
ҲУҚУҚ (ПРАВО) тизимидан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин? 
6. «
NORMA» ахборот-ҳуқуқий тизими ким томонидан ишлаб чиқилган ва 
нима учун мўлжалланган? 
7. 
Маълумотлар модели нима ва у қандай ташкил этувчилардан иборат? 


138 
8. 
МББТ деганда нимани тушунасиз? 
9. 
МБ нинг қандай турларини биласиз? 
10. 
Access МББТ да сўров ва ҳисобот деб нимага айтилади? 


139 
7. Ички ишлар органлари фаолиятини моделлаштириш 
7.1. Модель, унинг асосий хусусиятлари ва туркумлари.
Компьютерли моделлаштириш 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизими аниқ қўйилган вазифа, мақсад, 
функциялар билан тавсифланади ва уни турли иерархиал сатҳда жойлашган 
(вилоят, шаҳар, туман ва бошқалар) қуйи тизимлар мажмуи шаклида 
тасаввур этиш мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибига 
ижтимоий, техник ва бошқа ташкил этувчилар кирувчи мураккаб тизим 
сифатида қараш мумкин.
Жамиятнинг замонавий ривожланиш босқичида янги математик усуллар 
ва ҳисоблаш техникаларини қўллашни талаб этувчи бошқарув тизимнинг 
янги вазифалари юзага келади. 
Ички ишлар органларида муҳим ижтимоий-ҳуқуқий ва ташкилий 
масалаларни ҳал қилиш учун фойдаланиладиган таҳлил тизимининг асосий 
йўналишлари қуйидагилардир: 
– 
жиноятчиликка қарши курашда мақсадли дастурлар комплексини 
ишлаб чиқиш ва қўллаш; 
– 
бўлинмалар, муассаса, хизмат ва тизимлар ривожланишининг узоқ 
муддатли башорати (прогнози) ва режасини ишлаб чиқиш; 
– 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларини қайта ташкиллаштириш 
(янги хизматларни жорий қилиш, бўлинма, муассасаларни бирлаштириш ёки 
ажратиш); 
– 
автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш; 
– 
кадрлар ва моддий бойликларни ҳудуд бўйича ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий, демографик ва бошқа омилларни ҳамда уларнинг ўзаро 
алоқаси ва динамикасини ҳисобга олган ҳолда оптимал тақсимлаш; 
– 
бўлим, муассаса ва хизматлар фаолиятини баҳолаш; 

турли бўлим, муассаса ва хизматларнинг ўзаро муносабатларини
ҳисобга олган ҳолда буйруқлар, йўриқномалар ва тавсияномалар ишлаб чиқиш. 


140 
Кўплаб вазифаларни ҳал қилишда тизимли тадқиқотлар ўтказиш, 
математик моделларни яратиш, унда турли вариантларни текшириш, мос 
дастурлар комплексини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари 
амалиётида қўллаш зарур. 
Инсон ўз фаолияти жараёнида атрофдаги объектнинг у ёки бу 
хусусиятлари ва уларнинг ўзаро боғланиши ҳақида тасаввурларга эга бўлади. 
Улар объектларни оддий тилда баён қилишда шаклланади, қоғозда расм, 
график, тенглама ва формула шаклида қайд қилинади ёки макет ва бошқа 
қурилма шаклида ишлатилади. Бундай баён қилиш усули битта тушинча 
модель (лотинча modulus – меъёр, ўлчов) тушинчасига умумлаштирилади. 
Модель деганда ақлий тасавур қилинадиган ёки моддий қўлланилган тизим 
тушунилади. У тадқиқот объектини акс эттириб ёки қайта тиклаб, объект 
ҳақида янги ахборот беради.
Модель маълум маънода асл объектнинг асосий хусусият ва 
хоссаларни акс эттириши, такрорлаши зарур. 
Моделнинг тўртта асосий хусусиятларини фарқлаш керак: 
– 
ўрганиладиган объектга нисбатан оддийлик; 
– 
тадқиқот объектини акс эттириш ёки такрорлаш хусусияти; 
– 
тадқиқот объектини ўрганишнинг бирор босқичида вақтинча 
алмаштириш имконияти; 
– 
ўрганилаётган объект ҳақида янги ахборот олиш имконияти. 
Моделларни турли белгиларига қараб туркумларга ажратиш мумкин. 
Уларнинг табиатига қараб кўрсатмали, белгили, ўйинли моделларга 
ажратишади. Кўрсатмали модел – бу сунъий гавда ёки тизимлар: инсон 
скелети, глобус, яшаш жойининг макети. Белгили моделлар ахборот ташувчи 
белгилар
тизимидан ташкил топади, бунда белгининг физик хусусияти 
моделлаштирилаётган объектнинг хусусиятларига алоқаси бўлмайди. Фақат 
белгилар тизими ифодалаган маъно муҳимдир. Белгили моделларга, 
жумладан ижтимоий гуруҳларни хусусиятларини акс эттирувчи ижтимоий 
анкеталар, математик формулалар киради. Ўйинли моделлар кўпгина 


141 
ҳолларда «инсон инсонни моделлаштиради» (раҳбар штабларнинг 
машғулотлари ва маневрлари) ҳолати каби қаралади. 
Моделлаштириш усули маъносида математик моделларни шартли 
равишда уч синфга бўлиш мумкин:
– 
дескриптив (тасвирий); 
– 
оптимал; 
– 
имитацион. 
Дескриптив моделлар (уларни кўпинча бошқаришсиз моделлар дейишади) 
ҳақиқий мавжуд жараён, объектларни уларга аралашмасдан тасвирлаш учун 
ишлаб чиқилади. Улар турли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун 
яратилади, аммо моделнинг ўзида бирор самарадорлик нуқтаи назаридан 
миқдорий асосланган ечимларни танлаш кўзда тутилмайди. Дескриптив 
моделлар турли ижтимоий воқеаларни (масалан, жиноятчилик) башорат 
қилиш учун фойдаланилади. Улар одатда «қандай бўлади?», «ҳозир қандай?» 
саволларга жавоб беради; тизим, объект ҳақида умумий тушунчаларни 
беради ва фақат умумий ўзгаришлар ва ғояларни ўрганиш учун қўлланилади. 
Оптимал моделлар ижтимоий-ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа тизимлар 
бошқарувини такомиллаштиришнинг амалий масалаларни ечишга 
мўлжалланган. Аниқ мақсадга қаратилган ечимнинг ҳамда ечимни баҳолаш 
ва улардан энг қулайини танлаш учун самарадорлик критериясининг 
мавжудлиги бу моделни тавсифлайди. Бундай моделлар «қандай бўлиши 
керак?» деган саволга жавоб топишга ёрдам беради. 
Имитацион моделлар катта тизимларни моделлаштириш учун 
ишлатилади. Катта тизимлар кўпинча зиддиятли, кўпгина факторларга 
боғлиқ ва ноаниқ ҳолатли, ўз мақсадларига эга бўлган қуйи тизимлар 
мажмуидан ташкил топади. Бунда маълум бир критерияни ажратишнинг 
мураккаблиги ёки бир неча зиддиятли критерияларнинг мавжудлик ҳолати 
намоён бўлади. Имитацион модел олдиндан «воқеа у ёки бу вариантда 
(сценарияда) ривожланса нима бўлади?» деган саволга жавоб беради. 
Ўрганилаётган тизим фаолиятининг имитацияси, ривожланишнинг турли 


142 
вариантлари (сценариялари) ва ечимларини текшириш компьютерда 
бажарилади (машина имитацияси). 
Қўлланишига қараб илмий-техник, оддий ва бадиий моделлар мавжуд. 
Иқтисод, фан, ҳарбий ишлар, ижтимоий тузилмаларни моделлаштириш ва 
тадқиқот учун фойдаланиладиган илмий–техник моделлар энг кенг 
тарқалган. Оддий моделлар кундалик ҳаётдаги (кун тартиби, поездларнинг 
ҳаракатланиш жадвали, ошхонадаги меню ва ҳ.к.) билимларни олиш ва 
узатиш учун хизмат қилади. Бадиий моделлар санъат асарларини акс 
эттиради. 
Ахборотни тақдим этиш шаклига кўра моделлар: 
– 
оғзаки (маъруза, доклад, сўзли «портретлар» ва ҳ.к.); 
– 
графикли (графиклар, схемалар, чизмалар, расмлар); 
– 
предметли, ёки физик (бинолар моделлари, маҳаллий ер макетлари 
ва ҳ.к.); 
– 
ахборот-мантиқий (компьютерлаштирилган маълумотлар ва 
билимлар базалари); 
– 
математик (тадқиқот объектини формулалар ёрдамида ифодалаш). 
Объект хоссалари ҳақида ахборотлар олиш мақсадида моделларни 
яратиш ва ўрганиш жараёни моделлаштириш дейилади. Аниқ ва мавҳум 
объектлар, ишлаётган ва лойиҳалаштирилаётган тизимлар, жараён ва 
ҳодисалар моделлаштиришнинг предмети бўлиши мумкин. Моделни 
яратишдан мақсад моделлаштирилаётган объектнинг хоссаси ва хулқини 
айтиб беришдир. 
Компьютерли моделлаштириш мураккаб тизимларни ўрганишнинг самарали 
усулларидан биридир. Кўпинча компьютер моделлари оддий ва тадқиқотга 
қулай ҳамда улар, реал экспериментлар ўтказилиши мураккаб бўлганда ёки 
олдиндан айтиб бўлмайдиган натижалар берадиган ҳолларда, ҳисоблаш 
тажрибаларини ўтказиш имконини беради. Компьютер моделларининг 
мантиқийлиги ва формаллашганлиги ўрганилаётган объектнинг хоссаларини 
аниқловчи асосий кўрсатгичларни аниқлаш, физик тизимни унинг 


143 
катталиклари ва бошланғич шартларнинг ўзгаришига жавобини тадқиқ 
қилиш имконини беради.
Компьютерли моделлаштириш (математик моделлаш ва ҳисоблаш 
тажрибаси) ҳодисанинг аниқ табиатидан мавҳумлаштиришни, аввал сифат 
сўнгра миқдорли моделни қуришни талаб қилади. Ундан кейин компьютерда 
қатор ҳисоблаш тажрибаларини ўтказилади, натижалар талқин қилинади, 
ўрганилаётган объектнинг хулқи билан моделлаштириш натижаларини 
таққосланади, моделга навбатдаги аниқликлар киритилади ва ҳ.к.
Компьютерли моделлаштиришнинг асосий босқичларига: 
– 
масаланинг қўйилиши, моделлаштириш объектини аниқлаш;
– 
концептуал моделни ишлаб чиқиш, тизимнинг асосий ташкил 
этувчиларини ва улар орасидаги элементар ўзаро таъсирларни аниқлаш; 
– 
формаллаштириш, яъни математик моделга ўтиш; алгоритмни 
яратиш ва дастурни ёзиш; 
– 
компьютер тажрибаларини режалаштириш ва ўтказиш; 
– 
натижаларни таҳлил ва талқин қилиш киради. 
Масаланинг қўйилиши – компьютерда, кирувчи ва чиқувчи ахборотлар 
баёни билан, масала ечимини аниқ ифодалаш. Масала бўйича кирувчи 
ахборот – бу масалага киритиладиган ва уни ечиш учун фойдаланиладиган 
маълумотлар. Чиқувчи ахборотлар ҳужжатлар, монитор экранидаги лавҳалар, 
маълумотлар базасидаги ахборотлар, бошқариш қурилмасининг чиқувчи 
сигнали кўринишида тақдим этилиши мумкин. 
Тизимнинг 
концептуал 
моделини 
қуриш 
босқичида 
ва 
уни 
формаллаштиришда модел жорий қилинади ва унинг формал схемаси 
қурилади, яъни бу босқичнинг асосий вазифаси объектнинг мазмунини баён 
қилишдан унинг математик моделига ўтишдир. Модел адекват бўлиши керак, 
акс ҳолда моделлаштиришдан керакли натижани олиб бўлмайди. Адекват 
модел маълум аниқликда, моделлаштирилаётган тизимни модел тузувчи 
тушиниши даражасида, моделнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсирида 
ишлаш жараёнини англатади. 


144 
Математик модел - бу ўрганилаётган объект ёки жараёнларнинг асосий 
хоссаларини акс эттирувчи математик формула, тенглама, тенгламалар 
тизимидир.
Математик моделни қуришга мўлжалланган объектнинг турига қараб 
турли математик усуллардан фойдаланилади: 
– 
детерминистик усул, тасодифий таъсир этишлар бўлмаган ёки 
уларни эътиборга олмаса ҳам бўладиган жараёнларни тадқиқ қилиш учун 
қўлланилади; 

эҳтимоллик (стохастик) усули таъсир оқибатида маълум 
эҳтимолликда у ёки бу натижа кутиладиган жараёнларни ўрганишда 
ишлатилади; 
– 
дискрет усуллар узлукли, дискретли ўзгарувчилари бўлган 
объектларнинг моделида фойдаланилади; 
– 
узлуксиз усул ўзгарувчилари узлуксиз қийматга эга объектларни 
тасвирлаш учун хизмат қилади; 
– 
статик усул бирор аниқ вақт ичида объектни тасвирлаш учун 
фойдаланилади; 

динамик усул вақт бирлиги ичида ўз ҳолатини ўзгартирувчи 
объектларни моделлаштириш учун қўлланилади. 
Математик моделлаштириш усулини танлашда мақсад, самарадорлик 
мезонининг мавжудлиги ва тури, объектнинг мураккаблиги, ахборотнинг 
хусусияти, компьютер техникаларининг техник-математик имкониятлари, 
техник чегараланишлар ва бошқалар эътиборга олинади. 
Математик моделларни ишлаб чиқиш жараёни қуйидаги босқичлардан 
ташкил топади: 
– 
муаммони ифодалаш; 
– 
моделлаштиришнинг мақсадини аниқлаш; 
– 
предмет соҳаси тадқиқотини ташкил этиш ва ўтказиш 
(моделлаштириладиган объект хоссаларининг тадқиқоти); 
– 
моделларни ишлаб чиқиш; 


145 
– 
унинг аниқлигини текшириш ва ҳақиқатга мос келиши; 
– 
амалий ишлатиш, яъни модел ёрдамида олинган билимни тадқиқ
қилинаётган объект ёки жараёнга қўллаш. 
Тўлиқ кузатиш ёки эксперимент ўтказиш имкони бўлмаган 
объектларни ўрганишда моделлаштириш, табиат қонун ва ҳодисаларини 
билиш усули сифатида, муҳим аҳамиятга эга. Бундай объектларга ижтимоий 
тизимлар ҳам киради. Уларни ўрганишнинг биргина усули бўлиб кўпинча 
моделлаштириш хизмат қилади. 
Математик моделни қуришнинг умумий усули мавжуд эмас. Ҳар бир 
аниқ ҳолатда мавжуд маълумотлардан, мақсаддан, тадқиқот масаласини 
ҳисобга олишдан келиб чиқиш, моделнинг аниқлик даражаси ва 
мукаммалигининг бир бирига мослигини назарда тутиш керак. Модел 
ҳодисанинг муҳим томонларини, аҳамиятли омилларни акслантириши лозим. 
Улар асосан моделлаштиришнинг муваффақиятлилигини белгилайди. Шу 
билан бирга модел имкони борича оддий ҳамда майда ва иккинчи даражали 
омилларсиз бўлиши керак.
Моделларни ишлаб чиқишда қуйидаги ижтимоий ҳодисаларни 
моделлаштиришнинг асосий методологик принципларига амал қилиш керак: 
– 
муаммолик принципи. Муаммоларга асосий «универсал» математик 
моделларни қўллашга ҳаракат қилиш эмас, балки ҳақиқий долзарб 
муаммолар учун махсус моделларни қидириш ёки яратиш; 
– 
тизимлилик принципи. Моделлаштирилаётган ҳодисанинг барча 
ўзаро боғланишлари тизим элементлари орасида ва тизим муҳитида деб 
қараш; 
– 
бошқариш жараёнини формаллаштиришда, табиат ва жамият 
ривожланиш қонуниятларининг ўзига хос фарқлилиги билан боғланган,
турли 
шакллилик (вариативлик) принципи. Ижтимоий жараёнлар моделлари табиат 
ҳодисаларини тасвирловчи моделлардан тубдан фарқ қилинишини ёритиш бу принципни 
англатади. 


146 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling