Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Ёш даврлари психологияси – онтогенездаги турли ѐш даврлари психик 
тараққиѐтининг умумий қонуниятларини, психик ривожланишини ҳамда 
психологик хусусиятларини ўрганади.
Ёш даврлари психологиясининг асосий вазифаси – шахснинг камол 
топиши қонуниятлари ва одамларда турли ѐш даврида вужудга келадиган 
психик фаолият, ҳолат ва шарт-шароитларнинг ўзаро таъсири хусусиятларини 
аниқлашдан иборат. 
Ёш даврлари психологияси ана шу вазифани ҳал қилиш билан 
биргаликда қуйидаги амалий мақсадларни руѐбга чиқаради: 
- таълим-тарбия ишларини такомиллаштиришга ѐрдам беради; 
- шахслараро муносабатларни тўғри йўналтиришга таъсир кўрсатади; 
- жамоада ижобий психологик муҳитни яратишга кўмаклашади; 
- кичик гуруҳ (оила, мактаб ва х. к) ларда зиддиятларнинг олдини 
олишга ѐрдамлашади; 
- камолотнинг турли даврларида инсонннинг ѐш ва жинсий 
хусусиятларини ўрганишга хизмат қилади.


38 
Ёш даврлари психологияси ўзининг предмети ҳамда вазифасини умумий 
психологиянинг асосий принциплари ва қоидаларига таянган ҳолда белгилайди.
ёш даври психологияси қуйидаги принципларга риоя қилади: 
Биринчидан, психик акс эттириш назарияси таълимотига биноан 
психика юксак даражада ташкил топган материянинг хусусияти ѐки миянинг 
маҳсулидир. Одатда, психика ташқи дунѐнинг сезги органлари орқали 
инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келиб, сезги, 
идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, нутқ, хаѐл каби билиш жараѐнларида, 
шунингдек, шахснинг хусусиятлари ва ҳолатларида, диққати, ҳис-туйғуси ва 
характер хислатларида, қизиқиши ва эҳтиѐжларида ўз ифодасини топади. 
Иккинчидан, психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ѐтади. 
Ташқи дунѐдан кириб келаѐтган қўзғатувчиларга ички ѐки ташқи биологик 
органлар жавоб реакциясини билдиради. 
Учинчидан, психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун (онтогенезидаги) 
онгли фаолиятини унинг ҳам назарий ҳам амалий фаолиятини ўрганишдир. 
Инсон шахси ҳар хил шакл ва мазмунга эга бўлган назарий ва амалий 
фаолиятларда таркиб топа боради. Бунда муҳит, ирсий белгилар, тарбия асосий
омиллар ҳисобланади. 
Тўртинчидан, инсон билиш фаолияти (жараѐнлари)нинг ривожланиши 
унга ўзини қуршаб турган борлиқни янада чуқурроқ, тўғрироқ, тўлароқ ва 
аниқроқ акс эттириш имконини беради. 
Бешинчидан, инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол 
экс эттиришда намоѐн бўлади. 
Олтинчидан, инсоннинг борлиқни (воқеликни) акс эттириши фаол 
жараѐндир. 
Маълумки, инсон зотининг ривожланиши объектив борлиққа 
(воқеликка) боғлиқ ва ўзига фаол таъсир кўрсатишда содир бўлади. 
Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фани ҳам ўзининг 
илмий-тадқиқот методларига эга.


39 
Психологик тадқиқотлар жараѐнини қуйидаги асосий босқичларга 
бўлиш мақсадга мувофиқдир: 
Муаммонинг қўйилиши. 
Тадқиқот методикасини танлаш. 
Маълумотларни тўплаш. 
Маълумотларни қайта ишлаш. 
Қонуниятларнинг ифодаланиши. 
Қонуниятни амалда қўллаш. 
Ёш психологияси – шахснинг инсон туғилишидан умрининг охиригача 
бўлган психик ривожланиш давр қонуниятларини, яъни онтогенезни 
ўрганадиган психология соҳаси. Ёш психологияси болалар психологияси 
сифатида XIX асрнинг охирида вужудга келган бўлиб, у фан ва техника 
тараққиѐти, жамият талабига биноан болалар психологияси тараққиѐтида 
қўлланилган. Ёш психологияси ҳозирги замонда болалар психологияси, 
ўсмирлик 
даври 
психологияси, 
етуклик 
даври 
психологияси, 
геронтопсихологиядан иборат. У инсоннинг онтогенезда ривожланиш 
жараѐнида психик ҳолатларнинг кечиши, психик функцияларнинг роли, 
уларнинг ўзгариши, ҳаракатлантирувчи кучлар, механизмлар, таъсир ўтказувчи 
объектив ва субъектив омиллар, тараққиѐт қонуниятларини тадқиқ қилади. Ёш 
психологияси умр ўтиши билан шахсдаги психологик фарқлар, индивидуал-
психологик хусусиятларни ўрганади, тадқиқотларда маданий, ижтимоий-
тарихий, миллий таъсирни ҳисобга олади. Шунинг учун ѐш психологиясининг 
объектлари ўта мураккаб бўлиб, ривожланиш тарақиѐтини текширишни тақозо 
этади. Жаҳон психологиясида тўпланган барча назарий материалларга, шу 
жумладан генетик моделлаштириш (Л.С.Виготский) методларига, эгизаклар 
методига ва шунга ўхшаш ўта мураккаб жараѐнларнинг лонгитюд (узлуксиз) 
услуби ѐрдамида текширишга асосланади. Ёш психологиясининг асосий 
вазифаларидан бири боланинг психик ривожланиши ижобий шаклда ташкил 
этилиши, ѐш даврлари инқирози босқичлари, жараѐнлари ва пайтларида 
психологик ѐрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборатдир. 


40 
Ёш психологияси педагогик психологиянинг илмий, амалий, тажрибавий асоси 
бўлиб ҳисобланади, ва унинг бошқа соҳалари билан ҳам узвий равишда 
фаолият кўрсатади, инсон камолотининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида 
ижтимоий аҳамиятга молик материаллар тўплайди. 
Махсус психология – нормал психик ривожланмаган туғма ѐки 
кейинчалик орттирилган камчилик ва нуқсонлар таъсири остидаги кишилар 
психологиясини тадқиқот қилиш соҳаси. Бу ҳақда бундан олдинги мавзуда 
таъкидлаб ўтилган. Махсус психологиянинг яна ўзига хос тор бўлимлари ҳам 
мавжуд ва уларда инсонларнинг касаллиги, нуқсони, ақл-идрок даражаси, нутқ 
фаолияти патологияси ўрганилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling