Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


-§ Таълим олаётган шахсга психологик педагогик таъсир этиш


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

3-§ Таълим олаётган шахсга психологик педагогик таъсир этиш 
Маълумки, таълим олиш жараѐнида шахснинг дунѐқараши шаклланиши 
муайян билимлар билан бирга бойиб боради. Хўш, таълим олувчининг 
дунѐқараши ва билимлари қандай ҳолларда ўзгаради. Биринчидан, ташқи 
ижтимоий муҳитнинг таъсири натижасида; иккинчидан, бевосита дунѐқараш ва 
билимларни шаклланатирадиган бир қанча махсус ва расмий ташкилот ҳамда 
муассасалар (боғчадан тортиб, ўрта мактаб (яъни бошланғич таълим), лицей, 
касб ҳунар коллежларии, олий ўқув юртлари, малака ошириш институтлари ва 
ИИВ олий ўқув муассасалари ва бошқалар орқали.
Ички ишлар идоралари ходимлари ўзларининг касбий фаолиятида 
тарбияси қийин шахслар билан доимий равишда тарбиявий профилактик 
ишларни олиб борадилар. Бу жараѐн педагогик-профилактик фаолият 
доирасида амалга оширилади. Аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олиш ва унга қарши курашиш жараѐни ўзининг педагогик моҳиятига кўра, бир 
неча турларга бўлинади. Булар: 
– 
болалар ва ўсмирлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган 
(ўғрилик, безорилик ва бошк.) жиноятларнинг олдини олиш ва уларни 
тарбиялаш; 
– 
бошқа муассаса ва ташкилотларда фаолият кўрсатаѐтган турли 
ѐшдаги фуқаролар, муқаддам судланган шахслар ўртасида ҳуқуқий-педагогик 
тадбирлар олиб бориш; 
– 
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда 
дидактик қонуниятларни ҳисобга олиш. 
Ўқитиш, таълим бериш назариялари ва методикаларига таянган 
ҳолда жиноят содир этишга мойил шахсларнинг онгига ҳуқуқий педагогик 
таъсир кўрсатилади ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган 
жиноятларнинг олди олиш учун педагоглар ҳамда ички ишлар ходимлари 
керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар.
Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда 
таълим-тарбия жараѐнининг асосий вазифаси – содир этилиши мумкин бўлган 


34 
қилмиш (жиноят)нинг оқибатини мантиқан ўйлаб кўришга ундаш ва уни содир 
этган ҳуқуқбузар шахсни тўғри йўлга солиш ҳамда уни ижобий фаолиятга 
йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Шу маънода ички ишлар органлари ходимлари, ҳуқуқбузарликлар 
олдини олиш ва унга қарши курашишда ўзларининг профилактик фаолиятини 
икки йўналишда олиб борадилар. Булардан биринчиси – ҳуқуқбузарликларни 
олдини олиш бўлса, иккинчиси – тарбиявий-профилактик ишларни олиб 
боришдан иборат. Бу икки усулни қўллашда ходимлар тарбия суъбекти 
сифатида меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари ва маҳалла қўмиталари 
эътиборини ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш. 
Бундай ҳамкорлик ўзаро келишув ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш асосида 
амалга оширилади.
Ички ишлар идоралари ходимлари ўзларининг касбий фаолиятида 
тарбиявий-профилактик ишларини ташкил этишлари ҳам муҳим ўрин 
эгаллайди. Яъни тарбиявий-профилактик фаолият олиб боришда тушунтириш
суҳбат, якка тартибда таъсир этиш усуллари ҳамда кўргазмали, техник 
воситалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Тарбиявий-профилактик 
ишларда оммалашган ва кўпроқ қўлланадиган усуллардан бири – эслатиш 
усулидир. Бу усулнинг моҳияти муқаддам содир этилган воқеа ва ҳодисани 
тарбияланаѐтган шахснинг хотирасида қайта тиклаш ва шу асосда унга таъсир 
этишдир. Ички ишлар идоралари ходимлари ўзларининг касбий фаолиятида 
таълим ва тарбий жараѐнларга динамик ҳамда дидактик нуқтаи назардан 
қарасалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки профилактик тарбия ва унинг 
усуллари доимо динамик кўринишда бўлади. Шу нуқтаи назардан 
жиноятчиликнинг олдини олишда тарбиянинг усул ва услубларидан мақсадга 
эришиш учун фойдаланилади. 
Ички ишлар идоралари ходимлари тарбиявий-профилактик ишларни 
амалга оширишда аҳоли ўртасида маърузалар ўқийдилар, очиқ суҳбатлар олиб 
борадилар. Улар ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда ўзлари фаолият 
олиб бораѐтган ҳудуддаги вазиятга тўғри баҳо берадилар. Тарбиявий-


35 
профилактик ишларни олиб боришда ҳар бир ходим аҳолини қизиқтирадиган 
жонли мулоқот олиб бориши уларнинг ишончига кириши ҳуқуқий, тарбиявий-
профилактик ишларнинг элементларидан биридир. 
Тарбиявий профилактиканинг яна бир ўзига хос томони шундаки, у 
оғзаки тарғибот ва ташвиқот, ҳуқуқий билимларни ѐтишга асосланади. Шу 
маънода ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг таркибий қисмлари (вояга 
етмаган шахслар жиноятчилиги, аѐллар жиноятчилиги, рецидив жиноятчилик 
ва бошқа жиноят турлари)га назар ташласак, уларга қарши курашишнинг 
махсус усул ва услублари мавжуд эканлигини кўриш мумкин. Бунда 
ҳуқуқбузарликни юзага кетирувчи холатларни ҳисобга олиб, ҳуқуқбузар 
шахсларга нисбатан ишонтириш, мажбурлаш ва рағбатлантириш усуллари 
қўлланилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling