Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§ Педагогик психологиянинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси
1 Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонуни Т. 1997. Олий мажлис Ахборотномаси 10-19 бетлар. 22 4-§ Педагогик психологиянинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси Ҳозирги замон психология фани шаклланишининг турли босқичларида амалиѐтнинг ҳар хил соҳалари билан боғлиқ илмий фанларнинг кенг тармоқли тизими психика ва онг фаолиятида ривожланиш принципи асосида қарор топади. Шунга асосан психология тармоқларини тасниф қилиш учун қуйидаги психологик жиҳатлар асос қилиб олиниши мумкин. Ҳозирги замон психологиясинининг тузилиши: Киши фаолиятига кўра: 1) меҳнат психологияси; 2) муҳандислик психологияси; 3) педагогик психология; 4) тиббиѐт психологияси; 5) юридик психология; 6) ҳарбий психология; 7) спорт психологияси; 8) савдо психологияси. Агар психологиянинг шаҳобчаларини тасниф қилишда ривожланишнинг психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у холда биз унинг ривожланиш принципи амал қиладиган қатор соҳаларига дуч келамиз: ѐш психологияси; аномал (нотўғри) тараққиѐт психологияси; қиѐсий психология. Шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатларига кўра: социал психология; меҳнат психологияси (киши меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатини илмий асосда ташкил қилиш (МИТ) нинг психологик жиҳатларини ўрганади). Муҳандислик психологияси автоматлаштирилган бошқарув тизимларини, операторларнинг фаолиятини ўрганадиган, одам билан машина ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш ҳамда шу каби бошқа муаммоларни ҳал этишни ўрганади; Авиация психологияси кишининг учишини ўрганиш ва учиш жараѐнидаги фаолиятнинг психологик қонуниятларини тадқиқ қилади; 23 Космик психология (вазнсизлик ва бўшлиқда аниқ мўлжал ола билмаслик шароитида, организмга жуда кўп ортиқча тассуротлар юкланган пайтда рўй берадиган асабий-руҳий зўриқиш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда киши фаолиятининг психологик хусусиятларини тадқиқ қилади); Педагогик психология кишига таълим ва тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади ва бир нечта груҳларга бўлинади: таълим психологияси (дидактиканинг, хусусий методикаларнинг, программалаштирилган ўқитишнинг, ақлий ҳаракатларини шакллантиришнинг психологик асослари ва бошқалар) ни ўрганади; тарбия психологиясини (тарбиянинг психологик асосларини, ўқувчилар жамоаси, ахлоқ тузатиш – меҳнат педагогикасининг психолгик асосларини) ўрганади. ўқитувчи психологияси, ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш психологияси педагогик психологиясининг бўлимлари ѐки тор соҳалари ҳисобланади. Тиббиёт психологияси врач фаолияти ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. У психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганадиган нейропсихологияга, доривор моддаларнинг кишининг психик фаолиятига таъсирини ўрганадиган психоформакологияга, беморни даволаш учун психик таъсир воситаларини ўрганувчи ва қўлланувчи психотерапияга, одамларнинг психик жиҳатдан саломатлигини таъминлаш чора-тадбирларининг тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи психопрофилактика ва психогигиенага бўлинади. Юридик психология ҳуқуқ тизимининг амал қилиши билан боғлиқ психологик масалаларни ўрганади, у жиноят процесси иштирокчилари хулқ- атворининг психик хусусиятларини (гувохлик кўрсатмалари психологияси, айбланувчи хулқ-атворининг хусусиятлари, терговга қўйиладиган психологик талаблар ва шу кабиларни) тадқиқ килувчи суд психологияси; жиноятчининг 24 хулқ-атвори, шахснинг шаклланишига доир психологик муаммолар, жиноятнинг мотивлари ва шу кабилар билан шуғулнувчи криминал психологияга; жазони ижро этиш муассасаларида сақланаѐтган маҳкумлар психологияси, ишонтириш ва мажбурлаш методлари билан тарбиялашнинг психологик муаммолари ва шу каби масалаларни ўрганадиган пенитенциар ѐки жазони ижро этиш муассасаси психологиясига бўлинади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling