Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
-§. Педагогик жараёнга психологик тавсиф
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
2-§. Педагогик жараёнга психологик тавсиф
ИИВ тизимидаги олий таълим муассасаларида педагогик жараѐн махсус ташкил этилган, бошқариладиган ва ўзаро ҳамжиҳатлик асосида юқори малакали мутахассислар тайѐрлаш ва битирувчи шахсининг маънавий бой фазилатларини шаклантиришга қаратилган фаолият таълим олувчи ва таълим берувчилар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Юридик олий таълим муассасаларида педагогик жараѐн қуйидаги ўзига хос ҳусусиятларга эга: аниқ кенг йўналиш бўйича таълим олаѐтган тингловчиларни таълим ва тарбиявий мақсад ҳамда вазифаларни қўшган ҳолда касбга тайѐрлаш; ўзига хос таълим объектлари: тингловчиларнинг ѐшга оид, махсус, психологик, физологик ва бошқа хусусиятларини эътиборга олиш; таълим жараѐнининг ўзига хос томонларини назарда тутиш; мутахассислар тайѐрлашда назарий таълимнинг амалий ишлар билан бирга қўшиб борилиши; бўлғуси мутахассисларни ўқитишда кўп қиррали, аниқ мақсадли самарали услуб ва усуллардан фойдаланиш; тингловчиларнинг дастур материалларини ўзлаштиришларида мустақиллигига эътибор бериш (ўқитувчи раҳбарлигида мустақил ишда кенг қамровли усуллардан фойдаланиш); тингловчиларнинг ўзлаштиришини текшириш ва баҳолашнинг ўзига хослиги (жорий, оралиқ ва якуний назорат турларидан фойдаланган холда); тингловчилар характерини касбий сифатлар, тарбия жараѐнининг ўзига хос томонлари асосида шакллантириш. Ушбу ўзига хослик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хизмат мажбуриятлари ва жамоат тартибини сақлашда шахсий жавобгарликни чуқур ҳис этишларида педагогик жараѐннинг шундай сифатларни шакллантиришга йўналганлиги билан белгиланади. 13 Педагогик жараѐнларнинг ривожланиши биринчи навбатда, таълим ва тарбия соҳасини қамраб олади. Умумий педагогик қонуниятлар қуйидагилардан иборат: – жамият аҳамиятига эга бўлган таълим ва тарбиявий қонунлар; – жамиятнинг ижтимоий буюртмасига кўра таълим ва тарбиявий қонунларнинг мувофиқлиги; – таълим-тарбиянинг ҳамжиҳатлик қонуни. Педагогик жараѐннинг умумий қонунлари билан бир қаторда қуйидаги психологик омиллар ҳам асосий роль ўйнайди: – шахснинг ривожланишида ижтимоий мослашишни ҳисобга олиш; – таълим олаѐтганларнинг мувафаққиятли ўқишлари ва самарали тарбияланишларида ѐшга оид ва психологик ўзига хос боғлиқликни ҳисобга олиш; – тарбиячининг фаолиятида унинг маҳорати ва мавқеидан педагогик таъсир этишда самарали фойдаланиш; – таълим ва тарбия тарбияланувчининг психологик жиҳатдан тайѐргарлик даражасига мос келишини ҳисобга олиш. Турли тоифадаги шахслар бир-бирларидан ўзига хос қизиқишлари, характер сифатлари, қараш ва эътиқодлари билан фарқ қиладилар, бу эса тарбиявий таъсир этишда уларни қуршаб турган ташқи муҳитнинг айрим жиҳатларини идрок этишда намоѐн бўлади. Таълим берувчи томонидан танланган таъсир этиш усул ва воситалари таълим жараѐнига мос келса, унда мақсадга эришиш шунчалик муваффақиятли бўлади. Президентимиз таъкидлаганидек, «…таълим-тарбия тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо...... Ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз. Аммо замонавий билим бериш учун, аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак» 1 . Маълумки, агар обрўли тарбиячи таълим олувчини рағбатлантирса, бу ўз навбатида, уни руҳлантиради, унда ижобий кечинмалар ҳосил қилади. Таълим олувчи обрўсиз 1 Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. – Т.,1998. – 7-бет. 14 тарбиячи томонидан рағбатлантирилса, кинояли кулги ѐки норозилик ҳисси билан қабул қилинади, жазолаш эса, одатда, педагогик таъсир этишга нисбатан ички қарама-қаршиликни келтириб чиқаради. Бу билан педагогик жараѐнга асосланган умумий қонун ва қонуниятлар рўйхати тугамайди. Қонун ва қонуниятларни билиш муайян принциплар шаклида педагогик жараѐнни онгли бошқаришни илмий асосда амалга оширишда акс этади. Таълим ва тарбия принципларини амалга ошириш маълум усул ва қоидаларда намоѐн бўлади. Таълим берувчининг асосий мақсади таълим олувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш бўлган педагогик жамоа билан боғлиқ амалий фаолияти аввало унинг педагогик таъсир этишнинг қонун ва қонуниятларини амалга ошириш механизми ва ундан фойдалана олиш қобилияти билан белгиланади. Педагогик жараѐннинг барча элементлари бир-бири билан боғланган. Ўқитувчи томонидан таълим ва тарбиявий таъсир этишда хамкорликдаги фаолият компонентларидан фойдаланилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling