Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


-§ Ёш даврлари психологиясининг вужудга келиши ва ёш


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

2-§ Ёш даврлари психологиясининг вужудга келиши ва ёш 
даврларини табақалаш муаммолари 
 
Жаҳон психологияси фанида шахснинг камолоти, унинг ривожланиши 
тўғрисида хилма-хил назариялар яратилган бўлиб, тадқиқотчилар инсон 
шахсини ўрганиш борасида турли нуқтаи назарларни илгари сурадилар ва 
муаммонинг моҳиятини ѐритишда ўзига хос ѐндашадилар. Мазкур назариялар 
қаторига биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнитив, психоанализ, 
бихевиоризм кабиларни киритиш мумкин. Қуйида санаб ўтилган назариялар ва 
улар айрим намоѐндаларининг шахсни ривожлантириш принциплари 
тўғрисидаги қарашларига тўхталиб ўтамиз. 
Биогенетик назария негизида инсоннинг биологик етилиши бош омил 
сифатида қабул қилинган бўлиб, қолган жараѐнларнинг ривожланиши ихтиѐрий 
хусусият касб этади ва улар билан ўзаро алоқа шунчаки тан олинади, холос. 
Мазкур назарияга биноан, ривожланишининг бош мақсади – биологик 
детерминантларга қаратилади ва ижтимоий-психологик хусусиятлар уларнинг 
моҳиятидан келиб чиқади. 
Ривожланиши жараѐнини дастлаб биологик етилишнинг универсал 
босқичи сифатида шарҳланади ва талқин қилинади. 


41 
Биогенетик қонунни Ф.Мюллер ва Э.Геккеллар кашф қилган. 
Биогенетик қонуният органнинг тараққиѐти назариясини ташвиқот қилганда 
ҳамда антидарвинчиларга қарши курашда муайян даражада тарихий роль 
ўйнаган. Бироқ, у органнинг индивидуал ва тарихий тараққиѐти 
муносабатларини тушунтиришда қўпол хатоларга йўл қўйган. Жумладан
биогенетик қонунга кўра, шахс психологиясининг индивидуал ривожланиши 
(онтогенез) бутун инсоният тарихий тараққиѐтининг (филогенез) асосий 
босқичларини қисқача такрорлайди, деган ғоя ѐтади. 
Немис психологи В.Штерннинг фикрича, чақалоқ (янги туғилган бола) 
ҳали у одам эмас, балки бор-йўғи сут эмизувчи маҳлуқдир, у олти ойликдан 
ошгач, психик ривожланиши жиҳатидан фақат маймунлар даражасига 
тенглашади, икки ѐшида эса оддий одам ҳолига келади, беш ѐшларида 
ибтидоий пода ҳолатидаги одамлар даражасига етади, мактаб давридан бошлаб 
ибтидоий даврни бошидан кечиради, кичик мактаб ѐшида ўрта аср одамлари 
онгига, ва ниҳоят, етуклик даврида (16-18 ѐшларида) у ҳозирги замон 
кишиларининг маданий даражасига эришади. 
Биогенетик назариянинг йирик намояндаларидан бири бўлмиш 
америкалик психолог С.Холл ―рекапитуляция қонуни‖ ни (филогенезни қисқача 
такрорлашни) психологик тараққиѐтнинг бош қонуни деб ҳисоблайди. Унинг 
фикрича, онтогенездаги индивидуал тараққиѐт филогенезнинг муҳим 
босқичларини такрорлайди. Олимнинг талқинига кўра, гўдаклик ҳайвонларга 
хос тараққиѐт палласини қайтаришдан бошқа нарса эмас. Болалик даври эса 
қадимги одамларнинг асосий машғулоти бўлган овчилик ва балиқчилик даврига 
айнан мос келади. 8-12 ѐш оралиғида ўсиш даври ўсмирликдан олдинги ѐшдан 
иборат бўлиб, ѐввойиликнинг охири ва цивилизациянинг бошланишидаги 
камолот чўққисига ҳамоҳангдир. Ўспиринлик даври жинсий етилишдан (12-13) 
бошланиб етуклик давригача (22-25 ѐшгача) давом этади ва романтизмга 
эквивалентдир. С.Холлнинг талқинига кўра бу даврлар ―бўрон ва тазйиқлар‖, 
ички ва ташқи низолар (зиддиятлар)дан иборат бўлиб, уларнинг кечиши 
давомида одамда ―индивидуаллик туйғу‖си вужудга келади. Шахс 


42 
ривожланишининг ушбу назарияси ўз даврида бир талай танқидий мулоҳазалар 
манбаи вазифасини ўтган, чунки инсон зотидаги ривожланиш босқичлари 
филогенезни айнан такрорламайди ва такрорлаши ҳам мумкин эмас. 
Биогенетик концепциянинг бошқа бир тури немис ―конституцион 
психологияси‖ (инсоннинг тана тузилишини асослаган назария) намояндалари 
томонидан ишлаб чиқилган. Э. Кречмер шахс (психологияси) типологияси 
негизига бир қанча биологик омилларни (масалан, тана тузилишининг типи ва 
бошқаларни) киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан ўсишининг хусусияти 
ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд, деб тахмин қилади. Э. Кречмер одамларни 
иккита катта гуруҳга ажратади ва унинг бир учида бошқа циклоид тоифасига 
хос (тез қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта барқарор), иккинчи учида эса шизоид 
тоифасига (одамови, муносабатга қийин киришувчи, ҳис-туйғуси чекланган) 
хос одамлар туришини айтади. Бу тахминини у шахснинг ривожланиш даврига 
кўчиришга ҳаракат қилади, натижада ўсмирларда циклоид хусусиятлари (ўта 
қўзғалувчанлик, тажовузкорлик, аффектив табиатлилик), илк ўспиринларда эса 
шизоидлик хусусиятлари бўлади, дея хулоса чиқаради. Лекин инсонда 
биологик шартланган сифатлар ҳамиша етакчи ва ҳал қилувчи роль ўйнай 
олмайди, чунки шахснинг индивидуал-типологик хусусиятлари бир-бирига 
айнан мос тушмайди. 
Биогенетик назариянинг намояндалари америкалик психологлар 
А.Гезелл ва С.Холл ривожланишнинг биологик моделига чамалаб иш 
кўрадилар, бу жараѐнда мувозанат, интеграция ва янгиланиш цикллари ўзаро 
ўрин алмашиб туради, деган хулосага келадилар. 
Психология тарихида биологизмнинг энг яққол кўриниши Зигмунд 
Фрейднинг шахс талқинида ўз ифодасини топган. Унинг таълимотига биноан, 
шахснинг барча хатти-ҳаракатлари (хулқи) онгсиз биологик майллар ѐки 
инстинктлар билан ифодаланган бўлиб, биринчи навбатда, у жинсий (сексуал) 
майлига (либидога) боғлиқдир. Бунга ўхшаш биологизаторлик омиллари инсон 
хулқини белгиловчи бирдан бир мезон ѐки бетакрор туртки ролини бажара 
олмайди. 


43 
Биогенетик назариянинг тескари кўриниши - бу аксил қутбга жойлашган 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling