Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
Фикрлаш жараёни аслида маълум бир масала, муаммо, жумбоқни ҳал
қилиш керак бўлганда пайдо бўлади. Фикрлаш доимо бир нарса хусусида камида битта ечимни бериши шарт, акс холда у бошқа жараѐнга – ҳаѐл, фантазияга айланиб кетиши мумкин. Фикр, ғоя, аниқ ечим бўлмаганида, инсон миясининг борлиқдаги нарса ва ходисалар моҳиятини акс эттириши ҳаёл деб аталади. Шунинг учун ҳам дўстлар даврасида баъзан бирор муаммо хусусида тортишув бўлиб қолганда, аниқ билими ѐки ғояси йўқлиги туфайли миясига келган гапни ўйламай айтган одамга қараб, ―жуда олиб қочишга устасан-да, ҳаѐлпараст‖ дейишади. Шундай қилиб, муаммо ѐки жумбоқ кишини фикрлашга мажбур этади. Масалан, шундай масалани олиб кўрайлик. Сизга михлар солинган бир картон қутича, иккита шам ва болғача берилган. Вазифа – эшикка шамни ўрнатиб, ѐқиб қўйиш керак. Уни ким қандай ечади? Албатта, бирданига тўғри ечимга келиш қийин. Агар қутичани бўшатиш ва уни шамдон сифатида эшикка қоқиш мумкинлиги тўғрисидаги фикр каллага келмагунча, унинг ечимини топиш қийин. Айни шу масала икки хил шарт билан, яъни биттасида қутича михлар билан тўла дейилган, иккинчисида қутича бўш деб берилган. Иккинчи ҳолатда масала тезроқ ҳал қилинган. Психологларнинг фикрича, ҳар қандай масалани ечиш мобайнида одам унинг шартларини бир неча вариантларда тасаввур қилсагина бир ечимга келаркан. Агар идрок билан боғлайдиган бўлсак, фигура фонга, фон эса фигурага айланади, уларнинг ўринлари алмашади ва ҳоказо. Бундаги индивидуал фарқ шундаки, баъзилар ечимга тўғридан-тўғри фигура асосида 109 келади, бошқалар эса бир неча ечимнинг вариантларини кўз олдига келтириб, сўнг бир қарорга келади. Кимдир жуда тез, кимдир жуда секин фикрлайди. Шу боис тест ечиш жараѐнида ѐнма-ѐн ўтирган икки киши бир хил ечимни белгилайди, лекин ўша ечимга келиш йўллари ҳар бирида ўзига хос бўлади. Айнан шу жараѐннинг қандай кечишини тафаккур психологияси ўрганади. Муаммонинг ечими баъзан бирданига, ѐрқин юлдуздай ярқ этиб пайдо бўлади. Бундай психологик ҳолат психологияда инсайт - ойдинлашув деб аталади. Одам фикрларида қачон ана шундай тиниқлик – инсайт пайдо бўлганини ўзи ҳам билмайди. Энг иқтидорли, зукко олимлар ҳам ўз фикр юритиш қонуниятларига эътибор бериб, янги ғоя қачон, қандай йўл билан пайдо бўлганига жавоб тополмаганлар. Ҳатто, баъзан янгилик кашф этган олимнинг ўзи ҳам фикри нақадар ноѐб эканлигини ҳам англаш имкониятига эга бўлмайди. Шунинг учун ҳам кўплаб оламшумул кашфиѐтларнинг ҳақиқий қадр-қимматига муаллиф ўтиб кетганидан кейин тарих баҳо беради. Худди шундай қадрга эга бўлган кашфиѐтлар юртимизда яшаб ўтган юзлаб алломалар ижодига тааллуқли. Масалан, Ибн Сино, Алишер Навоий, Абу Наср Фаробий, Ал- Фарғоний, Ал-Хоразмий, Аз-Замашҳарий каби алломалар ўзлари ижод қилган пайтларида яратган ғоялари ва кашфиѐтларининг қанчалик аҳамиятли ва ўлмас эканлигини кейинги авлод, бутун бир инсоният тарихи исбот қилиб, тан олди. Р. Декартнинг калласига аналитик геометрия ғояси келганида, у ўзида йўқ хурсанд бўлган ва мук тушиб, йиғлаб шу фикрни унга ато этган худога сажда қилган экан. Дарҳақиқат, миядаги тиниқлик, ойдинлашув ўша фикр эгасининг машаққатли меҳнати, тинимсиз илмлар дунѐсида тўккан заҳмати эвазига рўй беради. Умуман янгиликлар очиш, ижод қилишга алоқадор тафаккур унинг энг аҳамиятли ва шу билан бирга энг қийин туридир. Чунки ижодкор ѐки кашфиѐтчи ниманидир кашф қилишни хоҳлайди, тинимсиз изланади, лекин қачон, қандай шароитда, қандай йўл билан уни очиши мумкинлигини ўзи ҳам билмайди. Шу ўринда академик Кедровнинг Менделеев даврий жадвалини кашф қилганлиги хусусидаги эсдаликлари жуда ўринли. Олим узоқ вақт мобайнида барча кимѐвий элементларни маълум қонуният асосида жадвалга 110 туширишни ўйлаб юрган. ―Калламга келяпти-ю, уни кўролмаяпман‖, деб ташвишланарди олим. Кунлардан бир кун у жуда толиқиб, ѐзув столи устида ухлаб қолганда, тушида даврий жадвални ―кўрган‖. Уйғонган заҳоти хурсанд бўлиб кетиб, моддаларни жадвалга жойлаштира бошлаган. Тушдаги иши билан ўнгидаги ишининг фарқи шу бўлганки, тушида енгил моддалар пастда жойлашган бўлган, Менделеев уларни ўнгида ―тўғрилаб‖ чиққан. Бу ҳам ўша инсайтга бир мисол. Инсоннинг фикрлаш жараѐни таҳлил қилинганда, унинг қандай шаклларда кечиши аҳамиятли бўлиб, бу унинг турлари ва шунга кўра фикрлашдаги индивидуаллик масаласидир. Қуйидаги жадвалда тафаккурнинг турли мезонлар асосидаги таснифи келтирилган. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling