Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


хотирадир. Лекин яна бир хотира эгалари борки, уларни ноѐб хотира


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

хотирадир. Лекин яна бир хотира эгалари борки, уларни ноѐб хотира 
соҳиблари деб аталади. Психологияга оид китобларда ана шундай хотирага эга 
бўлган кишилар тўғрисида кўп ѐзилган. Улар бир вақтнинг ўзида нисбатан 
жуда катта ҳажмдаги маълумотларни эсда сақлай оладилар ва эсга 
туширадилар. Масалан, тарихий шахслар орасида Юлий Цезарь, Наполеон, 
Моцарт, Гаусс, шахмат устаси Алѐхин каби инсонларнинг хотираси ана шундай 
ноѐб бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Таниқли, рус психологи ва 
нейропсихологи А.Р. Лурия ҳам ана шундай хотира соҳибларидан бири бўлган 
асли касби журналист бўлган Шерешевский деган шахснинг хотирасини узоқ 
вақт мобайнида ўрганган. Дантенинг ―Илоҳийлик комедияси‖дан олинган 
узундан узоқ парчани бир марта қараб олгандан сўнг, 15 дақиқадан сўнг сўзма-
сўз айтиб бера олган. Шуниси ажабланарки, комедия унга нотаниш бўлган 
итальян тилида ѐзилган эди. Кўпчиликни қандай қилиб яхши, мустаҳкам эсда 
сақлаб қолиш муаммоси қизиқтирса, Шерешевский учун қандай қилиб унутиш 
масаласи мураккаб эди. Уни хотира образлари доимо қийнар, кўрган нарсалари 
кўз олдида гавдаланаверар эди. Қандай қилиб эслаб қоласиз, деган саволга у 
шундай жавоб берган: ―Мен ―материални‖ ўзимга таниш ва севимли бўлган 
Москва кўчаларига жойлаштираман. Бир марта бир материалнинг бир бўлаги 
ўша ―кўчанинг‖ салқин тушган ерига тушиб қолиб, уни эсга тушириш анча 
қийин бўлган экан. Шунга ўхшаш ҳар бир ноѐб хотира эгаларининг ўзига хос 
эслаб қолиш услублари бўлади.
Шотландиялик математик А. Эткин 1933 йили 25 та бир-бири билан 
боғланмаган сўзларнинг икки қаторни эслаб қолиб, 27 йилдан кейин уни ҳеч 
бир хатосиз эсга тушира олган. ―Қилич ва қалқон‖ кинофильмидаги рус 
разведчиги И. Вайснинг нацистлар томонидан режалаштирилган, биринчи 
навбатда батамом йўқ қилиниши лозим бўлган объектларнинг шифрлари билан 
кўрсатилган рўйхатини бир карра кўриб чиқиб, бир неча дақиқадан сўнг эсга 
туширганини эсланг. У ҳам гўѐки, кўриб тургандай ўша рўйхатларни қайтадан 


102 
ўқигандай, такрорлайди. Тарихда бундай кишилар бор ва улар бизнинг 
орамизда ҳам йўқ эмас. Муҳими, ана шу ноѐб хотирани шахс ва жамият 
манфаатига мос тарзда унумли ишлата билишдир.
Эсда сақланган маълумотни хотирадан чиқариб олиб, қайта тиклаш ҳам 
зарур муаммо. Чунки кўпинча биз хотирамизда кечагина ўқиган ѐки яқинда 
ўқитувчимиз айтиб берган маълумотнинг борлигини биламиз-у, лекин керак 
вақтда уни эсга тушира олмаймиз. Маълумотни хотирадан чақириб олиш 
омилларига қуйидагилар киради:
Маъмулотнинг англанганлиги. Биз ўзимиз тўла англаган, тушунган 
нарсаларни осонроқ эсга туширамиз. Масалан, алфавитни жуда осон эсга 
туширамиз ѐки 1, 2, 3, 4 ва ҳоказо тартибли сонларни бир кўргандан сўнг у 
миллионгача бўлса ҳам эсга тушириш ҳеч бир қийин эмас. Лекин шу сонлардан 
бор-йўғи 7-8 тасини тескари ѐки аралаш тартибда ѐзилган бўлса, уларни эсга 
тушириш анча мушкул бўлади. ―Психология‖ ѐзувини эсга тушириш жуда осон, 
лекин ―и п и о х о я с л г‖ ҳарфлари тўплами айнан ўша сўзнинг ҳарфларидан 
иборат бўлса ҳам сира эсга тушира олмаймиз. Демак, материални яхшилаб эсда 
сақлаш ва эсга тушириш учун уни тушуниш ва англаш, унинг мазмунини ва 
моҳиятини тушунган холда иложи бўлса, ўзимиздаги қизиқишларимизга боғлай 
олишимиз керак.
Кутилмаган маълумот. Кутилмаганда пайдо бўлган янги ва яхши 
маълумот ҳам яхши эсга тушади. Масалан, сонлар қаторида берилган битта 
ҳарф, ѐки аксинча, ҳарфлар орасидаги битта сон, узун жумлалар орасида пайдо 
бўлган қисқа жумла эсга тезроқ ва аниқроқ тушади. Бунинг сабаби оддий – биз 
кутилмаганда пайдо бўлган маълумот ѐки нарсага ҳайратланамиз, жонли 
ҳаяжон билан жавоб берамиз, бу эса яхши эслаб қолишга ва керак бўлса, ѐрқин 
тиклашга асосдир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling