Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


-§ Хотиранинг психологик тавсифи ва педагогик жараёнда уни


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

 
2-§ Хотиранинг психологик тавсифи ва педагогик жараёнда уни 
шакллантириш йўл-йўриқлари 
Касбий фаолият шахсдан жуда кўп билимлар ва малакани талаб қилади. 
Нима учун у ѐки бу касбни танлаганини англаб етган шахс (мотивлар 


97 
муаммоси), энди ўз фаолияти ва қобилиятини бошқара билиши ва ўз устида 
муттасил ишлаб, малакасини орттириб бориши шарт. Касбий билимдонлик  
шахс умумий маданиятининг йўналиши бўлиб, унинг фақат касбига тааллуқли 
бўлган билим ва шу билимларнинг ҳосил бўлиш йўллари ва малакаларни 
такомиллашувини таъминловчи психологик жараѐнлар ва холатларни билишни 
ҳам тақозо этади. Бу психологияда билиш жараѐнлари ва уларнинг моҳияти ва 
кечишини билиш демакдир.
Маълумки, одамлар бир-бирларидан кўп жиҳатлари билан фарқ 
қиладилар. Масалан, айрим шахслар кўрган-кечирганларини жуда яхши эсда 
олиб қолиб, керак вақтда аниқ эсга тушира оладилар. Баъзилар кўзи билан 
кўрган ҳар қандай объектни майда тавсилотларигача баѐн этиш қобилиятига 
эга. Яна бошқа бировлар эшитган нарсалари хусусида аниқроқ фикрлайдилар, 
кимдир содда, равон тилга ўз ҳис-туйғуларини баѐн эта олса, бошқалар ҳар бир 
воқеага албатта, фантазия элементларини қўшишга мойил бўладилар. Демак, 
одамларнинг ташқи оламдан оладиган таассуротлари ва уларни онгда 
тартиблаштириш қобилияти ҳар хил бўлади. Иккинчи томондан, шундай касб- 
корлар борки, у шахсдаги у ѐки бу сифатларнинг такомиллашиб боришига 
имкон беради. Масалан, йирик автоматик бошқарув тизимларида ишлайдиган 
оператор ўз диққатини ҳар қандай майда ўзргаришларга ҳам қаратишга ўрганса, 
конструктор мавҳум математик ҳисоб-китобларга уста бўлади. Иқтисодчи - 
молиячи пулнинг ҳар бир тийинидан фойда олишга ўрганса, шоир табиатан 
барча ходиса ва воқеаларни бадиий бўѐқларда, ўзига хос идрок қилишга мойил 
бўлади. Демак, одамнинг ташқи олам хосса ва хусусиятларини онгида акс 
эттириши унинг иқтидори ўсиши ва касбий малакасининг ривожланганлигига 
боғлиқ тарзда кечади. Ша боис онгнинг муҳим акс эттириш шакллари бўлмиш 
билиш жараѐнлари - идрок, сезги, хотира, диққат, тафаккур, ирода ва 
ҳиссиѐтларнинг инсон ҳаѐти ва касбий камолатидаги ролига тўхтаб ўтамиз. Бу 
жараѐнлар инсонга жуда яқин ва таниш. Чунки ҳар бир шахс атрофдаги нарса 
ва ҳодисаларни алоҳида ҳолдаги ҳамда яхлит хусусиятларини билади. Бу нарса 
ва ходисалар ҳар бир алоҳида шароитда ўзига хос ҳиссий кечинмаларни 


98 
келтириб чиқариши маълум. Масалан, қорин оч бўлганда, овқатга бўлган 
талабнинг ҳақиқатан ҳам бор ѐки йўқлигини ҳеч ким бошқа бировдан 
сўрамайди. Ёки китоб мутоала қилаѐтган шахс ҳақида ҳам шу фикрни айтиш 
мумкин. Бундай ишлар ўз-ўзидан табиий жараѐнлардай кечаверади. Яна бир 
мисол, имтиҳон пайтида кечаси билан мутолаа қилиб, ўрганиб чиққан 
материални ўқитувчи олдида эслай олмасликнинг сабаби кўпчиликни 
қизиқтириши ва у ―хотирам устида ишлашим керак‖ деган хулосага келиши 
мумкин.
Дарҳақиқат, билиш ҳам маълум маънода бошқариладиган жараѐн бўлиб, 
агар киши ўз имкониятларини кенгайтириш ѐки иқтидор даражасини 
орттирмоқчи бўлса, бу жараѐнларга оид маълум қоидалар ва хусусиятларни 
билиб олиши керак.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling