Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Тарбияловчининг таълим тамойиллари


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Тарбияловчининг таълим тамойиллари. Ўқитиш ва тарбиялаш 
қонуниятларига асосан таълим олаѐтганлар ўқиш давомида тарбияланади, 
тарбия орқали эса таълимда юқори натижаларга эришиш таъминланади. 
Бу таълим тамойили тингловчини ҳар томонлама, комплекс тарбиялаш 
орқали амалга оширилади, яъни улар таълим жараѐнида фуқаролик, ҳуқуқий, 
маънавий, эстетик, ватанпарварлик йўналишида ва жисмоний жиҳатдан 
тарбияланадилар. Шунингдек, уларда маънавий сифатлар ва иш фаолиятидаги 
юқори касбий маданият, қонунга итоат этиш ва масъулият ҳис этиш тарбияси, 
юқори ҳуқуқий онгни шакллантириш алоҳида аҳамиятга эга. 
Таълим олаѐтганларни тарбиялаш ақлий ривожланиш билан узлуксиз 
боғлиқдир, унга мутахассис фаолиятини ўзига хос ҳусусиятларини 
ривожлантириш, унинг касбий қобилияти, тадбиркорлик сифатлари ва 


90 
бошқарувчанлиги, ижодий иқтидори ва қизиқишларини ўстириш орқали амалга 
оширилади. 
Таълим олаѐтганларнинг ўқув материалини узлуксиз, сидқидилдан ва 
астойдил ўзлаштириши натижасида меҳнатга, билимга чанқоқлик, иродавий 
сифатларни мунтазам равишда шакллантириш, ўзига нисбатан талабчанлик ва 
бошқарувчилик кўникмаларини шакллантириш орқали эришилади. Бироқ 
бундай тарбиявий самарага ўқишни юқори даражада ташкил этиш ва баҳо 
қўйишда одилликка асосланиш ҳамда талабчанлик орқали эришилади. 
 
Савол ва топшириқлар 
1. 
Таълим олаѐтганларни психик ҳолатлари муаммолари, уларни 
бошқариш ва ҳисобга олиш ҳақида сўзлаб беринг.
2. 
Ҳиссий кечинмаларнинг таълим олаѐтганларнинг ўқиш фаолиятига 
таъсири нималарда акс этади? 
3. 
Ўқиш 
ва 
аниқ 
машғулотларга 
тайѐргарлик 
психологик 
тайѐргарликнинг умумий ва вазиятли компонентлари деганда нимани 
тушунасиз? 
4. 
Психологик жиҳатдан ўқишга тайѐргарлик кўриш ҳақида 
тушунтириб беринг.
5. 
Таълим олаѐтганларни ўқув фаолиятининг турли вазиятларига 
психологик-педагогик жиҳатдан сафарбар қилиш ҳақида сўзлаб беринг.
6. 
Диққатни бошқариш ва йўналтириш ўқишга психологик 
тайѐргарликни шакллантиришнинг асосий усулларидан бири эканлигига 
таъриф беринг.
7. 
Таълим олаѐтганлар диққатига психологик тавсиф беринг.
8. 
Диққатни 
бошқаришнинг 
йўллари 
ва 
усуллари 
ҳақида 
тушунтиринг. 
9. 
Ўқишга ундовчи асосий сабабга (мотив) психологик тавсиф беринг.
10. Таълим олаѐтганларга таъсир этувчи сабаблар мажмуи нима? 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling