91
6-мавзу: Таълим олаётганлар тафаккури ва хотирасида билимларни
ўзлаштириш психологияси
1. Билимни эгаллаш тушунчаси ва унинг психологик тавсифи
Таълим жараѐнининг натижаси ўзлаштириш, яъни ички ва ташқи
фаолиятни мақсадга мувофиқ равишда ўзгартиришдир.
Таълим бир шахснинг
бошқа шахсга билим ва кўникмалар беришидир. Билим, кўникма ва малака
таълим жараѐнининг натижасидир. Билимларни ўзлаштириш жараѐни
муаммоси
П.Я.Гальперин ва
Н.Ф.Тализина томонидан ўрганилган. Улар ақлий
хатти-ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назариясини ишлаб
чиққанлар. Муаллифлар ақлий хатти-ҳаракатларни моддий ҳолда ташқи нутқ
ѐрдамида ҳамда ақлий шаклда, фикрда намоѐн бўлишини изоҳлаб бердилар.
Ақлий хатти-ҳаракатларнинг
биринчи босқичи расм, схема,
диаграмма ва
шартли белгилар тарзида ўз ифодасини топади. Ақлий хатти-ҳаракатларнинг
иккинчи босқичи ўқувчиларнинг кўргазмалардан олган тасаввурлари
тўғрисида овоз чиқариб, фикр юритишидан иборат.
Учинчи босқич эса,
субъект онгида тасаввур, тушунча, қонуният, хосса,
хусусият, операция, усул
тариқасида намоѐн бўлади. Маълумки, таълим олаѐтганларга
таклиф
этиладиган ахборот оқими ақл бовар қилмайдиган даражада тезлик билан ўсиб
бормоқда. Бу эса ўз навбатида, уларнинг эскиларини янгилаш кераклигини
тақозо этади.
Тўртинчи босқичда бажарилган хатти-ҳаракатлар
ички режада овоз
чиқарилмай бажарилади.
Бешинчи босқичда эса фаолиятни фикран бажаришга ўтилади.
Бундан кўриниб турибдики, материални асосан ѐдлаб олиш ва хотирада
сақлаб қолишга асосланадиган таълим ҳозирги талабларга қисман жавоб
бермоқда. таълим олаѐтганларга ҳамиша янгиланиб турадиган ахборотни
мустақил равишда ўзлаштириб боришига ва кейинги амалий фаолиятда
жадал
суръатлар билан ўсиб бораѐтган фан-техника тараққиѐтидан орқада қолмаслик
учун тафаккурини бойитиш, янги сифат даражасида таркиб топтириш
92
муаммоси биринчи ўринга чиқмоқда. Таълим жараѐнида ўзлаштиришнинг
муваффақияти қуйидагиларга, яъни:
таълим мазмуни;
ўқув режалари, дастурлари, дасрликлар ва ўқув қўлланмаларнинг
мавжудлигига;
таълим методикаларининг такомиллашганлиги;
таълим берувчининг маҳорати;
таълим
олаѐтганларнинг
индивидуал-психологик
хусусиятларига
боғлиқ.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
турли индивидуал типологик
хусусиятга эга бўлган таълим олаѐтганлар учун таълимнинг бир текис, қулай,
оптимал шароитларини яратиш мумкин эмас. Аммо ўзлаштиришнинг
самарадорлигини оширишда муаммоли таълим,
ноанъанавий таълим
усулларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: