Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Тафаккур турлари
Шаклига кўра
кўргазмали харакат 
кўргазмали образли мантиқий
Кўриладиган масаланинг 
характерига кўра
назарий
амалий
ижодийлик элементига кўра
конвергент
дивергент
янгилиги ва ноѐблигига кўра
репродуктив
продуктив (ижодий)
Ҳаѐт мобайнида ўқиганларимиз, маълум шарт-шароитларда аниқ 
далиллар ва назарий билимлар асосида мушоҳада қилган, билим ва ғояларимиз 
асосида юритган фикрлаш жараѐни назарий тафаккурдир. Ундан фарқли 
амалий тафаккур бевосита ҳаѐтда ва харакатларимиз мобайнида ҳосил бўлган 
фикрларимизга асосланадиган тафаккурдир.
Кўргазмали – ҳаракат тафаккурининг хусусияти шундаки, у ҳам 
одамнинг реал предметлар билан иш олиб бораѐтган пайтдаги фикрлаш 
жараѐнини назарда тутади. Кўргазмали – образли тафаккур эса кўрган- 


111 
кечирган нарса ва ҳодисаларнинг аниқ образлари кўз олдимизда гавдаланган 
чоғда уларнинг моҳиятини умумлаштириб, билвосита акс эттиришдир. 
Мантиқий тафаккур – мавҳум (абстракт) тафаккур бўлиб, сўзлар, сўзда 
ифодаланган билим, ғоя ва тушунчаларга таянган холда бевосита идрокимиз 
доирасида бўлмаган нарсалар юзасидан чиқарган ҳукмлар, мулоҳазаларимиз бу 
тафаккурга мисол бўла олади. Масалан, олам, унинг ноѐб ва мураккаб 
ҳодисаларини фақат мавҳум, абстракт тафаккур ѐрдамида фалсафий 
ўрганилади.
Фикрлашнинг яна бир тури репродуктив бўлиб, унинг моҳияти – 
кўрган- билган нарсамизни айнан қандай бўлса, шундайлигича, ўзгаришсиз 
қайтариш ва шу асосда фикрлашга асосланади. Ундан фарқли продуктив ёки 
ижодий 
тафаккур 
 
фикрлаш 
элементларига 
янгилик, 
ноѐблик, 
қайтарилмаслик қўшилгандаги тафаккурни назарда тутади. Шунга боғлиқ 
бўлган конвергент фикрлаш масаланинг ечими фақат битта бўлгандаги 
фикрлашни назарда тутса, дивергент тафаккур – шахсга бир муаммо ѐки 
масала юзасидан бирданига бир нечта ечимлар топишни тақозо этади. Айнан 
ана шундай ижодий тафаккур дивергент шаклда бўлса, у ижодий парвоз, 
янгиликларни кашф этишга асос бўлади. Фикрнинг кашф этиш, янгилик 
яратишга қаратилган фаолияти баъзан унинг креактивлик сифати билан боғлаб 
тушунтирилади. Креативлилик – шундай хислатки, у гўѐки ―йўқ жойда бор 
қилади‖, яъни оддий, жўнгина нарсаларга бошқача, бировларникига ўҳшамаган 
ѐндашувларни талаб қилади. Масалан, учта сўз берилган - ―қалам‖, ―кўл‖, 
―айиқ‖. Учаласини қўшиб, янги жумла тузиш керак . Ҳар ким ўзидаги 
креативлик даражасига кўра турли хил жумлалар тузса бўлади, масалан, ―Бола 
қаламни олиб, кўлда чўмилаѐтган айиқ расмини чизди‖. Ёки ―Терак 
қаламчалари экиб чиқилган кўл ѐқасида бир айиқ боласини чўмилтирарди‖. 
Шунга ўхшаш кўплаб жумлалар тузиш мумкин.
Машҳур олим К. Юнг инсонларни фикрлашларига кўра асосан икки 
тоифага бўлган эди:


112 
Биринчиси, интуитив типлилар. Бу тоифали кишиларда кўпинча 
ҳиссиѐтлар мантиқдан устун келади ва мия фаолияти бўйича ҳам ўнг ярим 
шарлар фаолияти чапникидан устунроқ бўлади. Бундай кишиларда кўриб, хис 
қилиб, ѐрқин эмоционал муносабат шаклланмагунча, ўз фикрларини баѐн эта 
олмайдилар.
Иккинчиси, фикрловчи типлилар. Бундай кишиларда доимо мантиқ, 
мулоҳаза ҳиссиѐтлардан устун бўлади ва улар миясининг чап томони ўнгига 
нисбатан устун ҳисобланади. Улар гапира бошласа, кўпинча, ―файласуф бўлиб 
кет-э‖, деб ҳам қўйишади. Чунки улар ўзларигача бўлган билимлар, мантиқий 
фикрлаш борасидаги ютуқларга таяниб, доимо тўғри гапиришга, фикрларини 
мантиқан асослашга ҳаракат қиладилар. Аниқ фанлар, техника, тиббиѐт 
фанлари билан шуғулланувчиларда ана шу тафаккур типига ва психологик 
жиҳатдан мойиллик бўлади. Улар ўз касблари борасида яхши натижаларга 
эришадилар. Улардан фарқли биринчи тоифа вакилларидан эса яхши ѐзувчилар, 
шоирлар, тилшунослар, психологлар етишиб чиқади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling