ижтимоий турмушда кўплаб учратиш мумкин. Давлат арбобла-
рининг шахсини улуғлаб ҳайкаллар қўйиш ёки суратларини
асраш, сумалак тошини сақлаш, ҳайвонларнинг аъзолари ни
олиб юриш ва шу каби ҳолатларни қайд этишимиз мумкин.
Фетишизм руҳнинг кучиши тўғрисидаги қарашлардан ву
жудга келган. Моддий оламда руҳлар мавжуд эканлигига ишо-
нищдан анимизм шаклланди.
Анимизм
деб (лотинча
anima -
жон, руҳ деган маъноларни англатади) табиат воқеликлари-
да, ҳодисаларда руҳларнинг мавжудлиги, уларнинг инсон ва
жамият ҳаётида фаол иштирок этишига ишонишга айтилади.
Инсоният тафаккури тараққиётининг илк босқичларида
пайдо бўлган анимизм ибтидоий эътиқоднинг универсал
шаклига айланган, чунки у кишидан нафақат эътиқод
қилиш, балки муайян удум ва маросимларни бажаришни
талаб қилган. Бу эса кейинчалик диний урф-одат ва маро
симларни вужудга келтирган.
Анимистик тасазвурларга биноан жонзодларда руҳ мав
жуд. Мавжудотнинг танаси руҳ учун қобиқ вазифасини ба
жаради, лекин у танадан мустақилдир. Руҳ танани истаган
вақгда тарк этиши мумкин. У танани тарк этса, киши фаол-
лигини вақтинча йўқотади (ҳушидан кетади, туш кўради)
ёки вафот этади. Руҳ ўзининг «қобиғини» тарк этганидан ке
йин ҳам индивидуаллигини сақлаб қолади.
Pyjyiap дунёси предметларда, жонзодларда жойлашган ва
танадан мустақил фаолият кўрсатувчи руҳларга бўлинади. Тана
ёки предмет билан боғланмаган «олий» руҳлар илоҳий ва мод
дий дунёдаги воқеа-ҳодисаларни бошқариб туради, одамлар
нинг ҳаёт йўлини ва вафот этганидан кейинги такдирини бел
гилайди Одамлар руҳларнинг норозилигини вужудга келтирув
чи ишларга эмас, балки уларнинг кўнглини олишга ҳаракат
Do'stlaringiz bilan baham: |