Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

pantheioh —
барча худолар деган маънони 
англатади) вужудга келган. Қадимги Шумер худолари одам- 
лардек ҳаёт кечирган ва кўпайган. Масалан, осмон худоси —
- 48 -


Ан ва ер маъбуди — Кидан ҳаво худоси - Энлиль ва сув 
худоси — Эа туғилган. Худолар ўзаро мураккаб муносабат- 
ларга киришган. Бу муносабатларга тарихий даврлар, сиёсий 
вазият ва сулолаларнинг ўзгариши таъсир этган.
Шумер худоларига ҳаво худоси — Энлиль бошчилик қил- 
ган. Унинг ҳокимияти расмий аҳамиятга эга бўлган. Энлиль 
тенглар орасида биринчи бўлган. Ҳокимиятни қўлга кири­
тиш учун унинг 
қариидошлари 
бўлмиш етти жуфт буюк ху­
долар 
ўзаро 
курашганлар. Ўзаро курашда мағлуб бўлган худо 
ҳокимиятдан четлатилиб, ер остидаги ўликлар подшолиги- 
га бадарға қилинган. Худолар боқий бўлганлиги боис ер ос­
тидаги ўликлар подшолигига тушиб қолган худо узоқ қи- 
йинчиликлар ва синовлардан ўтганидан кейин жаҳаннамдан 
қайтиб чиқиб, худолар пантеониааги аввалги мавқеини қайта 
тиклаган ёки вазифасининг ўзгариши сабабли халқ хотира- 
сидан аста-секин унутилиб кетган.
Худолар даражасидаги ҳокимият учун курашнинг нати­
жалари кўпроқ ердаги ижтимоий-сиёсий вазият, сулолалар­
нинг алмашиши ёки шаҳар-давлатлар ўртасидаги кучлар нис- 
батининг ўзгаришига боғлиқ бўлган. Минтақада сиёсий ҳукм- 
ронликни қўлга киритган шаҳар-давлат ўзининг худосини 
бош худо деб эьлон қилган.
Худоларнинг кўпчилиги антропоморф (грекча 
anthropos
-
одам, 
morphe —
шакл деган маъноларни англатади) циёфада 
тасвирланган. Лекин уларнинг айримлари (сув худоси - Эа 
ёки уруш худоси — Нергал) ярим одам, ярим ҳайвон (зоо­
морф) қиёфасида тасвирланган. Бу ибтидоий дин шакллари, 
хусусан тотемизмнинг кучли таъсиридан далолат беради. Ху­
доларни тасвирлашда ҳайвонлар қиёфасининг сакдониб қоли- 
ши билан бирга аҳоли ҳайвонларга сиғинишни ҳам давом эт- 
тирган. Муқаддас ҳайвонлар орасида буқа ва илон алоҳида 
улуғланган. Месопотамияликлар худоларни «қудратли буқа- 
лар» деб атаганлар. Шунингдек, буқа ҳосилдорлик тимсоли 
ва эркаклик ибтидоси бўлган. Илон (донишмандлик, удаабу- 
ронлик, эпчиллик тимсоли) аёллик ибтидоси рамзи бўлган.
Икки дарё оралиғи халк^арининг диний таълимотини акс 
эттирувчи муқаддас битиклар яратилмаган, аммо унинг асос-
- 49 -


лари халқ оғзаки ижоди намуналари (афсона, достон, риво­
ят, матал, эртак кабилар)да баён қилинади. Бизгача «Дунё­
нинг яратилиши ҳақидаги достон», «Агуаёя ҳақидаги дос­
тон», «Адапа ҳақидаги достон», «Гильгамеш ҳақидаги дос­
тон» ва бошқалар етиб келган. Бу манбалардан Икки дарё 
оралиғининг диний тизими тўғрисида қимматли маълумот­
ларни олиш мумкин.
Икки дарё оралиғининг диний тизими асрлар давомида 
ривожланиб, такомиллашиб борган. Бу жараёнда турли қадим- 
ги халкларнинг иштирок этиши ҳам янги қирраларнинг очи- 
лишига хизмат қилган. Милоддан аввалги II минг йиллик­
нинг бошларида минтақада ривожланган диний тизим узил- 
кесил шаклланган. Шу даврда Бобил шаҳар-давлати кучай- 
ган ва унинг ҳокимияти Икки дарё оралиғига ўрнатилган. 
Бобил шаҳрининг ҳомийси Мардук (оламдаги тартибни 
таъминловчи худо) бош худо сифатида тан олинган. Афсо­
наларда қайд этилишича, Мардук худоларга қарши чиққан 
махлуқ Тиамат (ибтидоий тартибсизлик тимсоли)ни енгган. 
Бош худонинг ўзгариши сабабли, худолар ва бошқа ғайрита- 
биий мавжудотларнинг вазифалари қайта кўриб чиқилган. 
Бобил шаҳри инқирозга учраганидан кейин Мардук ҳам бош- 
қа қудратли давлатнинг ҳомий худосига ўрнини бўшатиб бер­
ган. Шу тариқа диний тизимда ўзгаришлар давом этган.
Месопотамияда худолар одамлардек яшайди деб ҳисоблан- 
ган. Одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар худолар турмушида ҳам 
шунга ўхшаш жараёнларни вужудга келтирган. Жамиятда синф- 
лар ва давлатнинг вужудга келиши билан ғайритабиий кучга 
эга мавжудотлар орасида ҳам табақаларга бўлиниш бошланган. 
Диний тизимда бош худо ва унга хизмат қилувчилар гуруҳи 
пайдо бўлган. Ғайритабиий мавжудотлар ҳам қуйидан юқорига 
бўйсуниш (иерархия) принципи асосида бошқарилган. Ҳануз- 
гача сеҳргарлик ва фолбинлик каби ибтидоий дин турлари ху­
доларга хизмат қилувчи воситалар сифатида сақланиб қолган.
Одатда, худолар шарафига бағишланган диний маросим- 
ларга коҳинлар раҳбарлик қилган. Давлат бошлиғи айни пайт­
да бош коҳин вазифасини бажарар эди. Ҳукмдорнинг бош 
коҳинлик мақоми коҳинларнинг жамиятдаги мавқеини мус-
- 50 -


таҳкамлади. Коҳинлар ибодатхоналарда яшаганлар, ибодат- 
хона мулкларига эгалик қилганлар ва бошқарганлар. Дин пеш­
воси, илм соҳиби, мураббий ва мулкдор сифатида коҳин- 
ларнинг жамиятдаги нуфузи жуда баланд бўлган.
Ибодатхона диний вазифалар билан бирга дунёвий вазифа­
ларни ҳам бажарган: катта экин майдонлари, чорва моллари 
ва яйловларга эгалик қилган; ички ва ташқи савдо ишларида 
иштирок этган. Унинг қошида ҳунармандчилик устахоналари 
курил ган. Ибодатхона маданият ва маърифат маркази вазифа­
сини бажарган. Уларда давлат архиви, кутубхона ва мактаб жой­
лашган. Мактабларда эса коҳинлар муаллимлик қилганлар.
Диний эътиқодда ахлоқий қадриятлар алоҳида аҳамиятга 
эга бўлган. Коҳинлар диний маросимларда кишиларни худо­
ларга шак келтирмаслик, уларни ҳурмат қилиш, ёлғон гу- 
воҳлик бермаслик ва ёлғон гапирмаслик, ўғрилик қилмас- 
лик, одам ўлдирмаслик, зино қилмаслик, ота-она ва катта- 
ларни ҳурмат қилиш, заиф ва камбағал одамларга зулм қил- 
маслик, қариндош-уруғлар орасига рахна солмаслик, қаби- 
ладошларга ёрдам бериш, қабила ишларига эътиборсизлик 
қилмаслик каби фазилатларга даъват этганлар.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Икки дарё оралиғи 
(Месопотамия) диний тизими минтақадаги ижтимоий-сиё- 
сий шароит таъсирида жамият ҳаётининг барча жабҳалари- 
ни қамраб олишга даъвогарлик қилмаган; жамиятда дин би­
лан боғлиқ бўлмаган муносабатлар, қарашлар ва тартиблар- 
нинг амал қилишига тўсқинлик қилмаган. Диний тизимнинг 
ушбу хусусияти кейинчалик Ўрта денгиз ҳавзасида унинг таъ­
сирида пайдо бўлган маданиятларда ҳурфикрликнинг 
ривожланишига қулай шарт-шароит яратган.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling